Get Mystery Box with random crypto!

@BUGUNUZ™ - Official channel

Telegram kanalining logotibi bugunuz — @BUGUNUZ™ - Official channel
Kanaldagi mavzular:
Ferghanastories
Kanal manzili: @bugunuz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 19.48K
Kanalning ta’rifi

xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)

Ratings & Reviews

4.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 655

2021-03-15 19:05:41 15.03.2021

Бугунги дастуримизда:

Ўзбекистонда коронавирус қайд этилганига бир йил тўлган кунда бу касалликка чалинганлар яна кўпайди.

Президентлар Мирзиёев ва Жапаровнинг чегара келишуви Қирғизистонда норозиликка сабаб бўлди.

Марказий банк мулозими: 1000 сўмлик купюралар ҳали муомаладан чиқарилмайди.

АҚШ Конгресси комиссияси Беларусь ҳукуматини қамоқдаги блогерни озодликка чиқаришга чақирди.

Ҳолландияда жиддий ён таъсир хавотири билан коронавирусга қарши AstraZeneca вакцинасидан фойдаланиш тўхтатилди.

Қозоғистонлик 20 яшар дижей Иманбек Зейкенов Grammy мукофотига сазовор бўлди.

Бу ва бошқа мавзудаги хабар ва лавҳаларни тинглаш учун қуйидаги аудиони юклаб олинг!

https://t.me/bugunuz/41467
11.5K viewsBarno Anvar, edited  16:05
Ochish/sharhlash
2021-03-15 19:02:43
Ўзбекистон аҳолиси йилига 21 960 доллар даромад топса ўзини бахтли деб ҳис қилиши мумкин. Бу ҳақда АҚШнинг Пердью университети ўткизган тадқиқот натижаларига таянган ҳолда Expensivity нашри маълум қилди.

Хабарда таъкидланишича, Пердью университети тадқиқотчилари дунёнинг 160 давлатида инсон ўзини бахтли ҳис қилиши учун йилига қанча пул кераклигини ўрганган.

Тадқиқотчилар иддаосича, Марказий Осиёда турманистонликлар йилига 50 393 доллар. тожикистонликлар 22 850 доллар, ўзбекистонликлар 21 960 доллар,қозоғистонликлар 14 607 доллар, қирғизистонликлар 8 997 доллар даромад кўрсалар ўзларини баҳтли ҳис қилишлари мумкин.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews
9.3K viewsэлмурод юсуф, 16:02
Ochish/sharhlash
2021-03-15 17:57:52
"Туркий тилли давлатлар адабиёти" 100 жилдлиги чоп этилади

“Туркий адабиёт хазинаси” туркуми остида нашр этилиши режалаштирилган юз жилдликнинг номини Ёзувчилар уюшмасининг Бадиий таржима ва халқаро алоқалар бўлимида ўтган йиғилиш чоғида "Туркий тилли давлатлар адабиёти" деб ўзгартириш таклиф қилинди.

Маълум қилинишича, адабиётшунос, тилшунос, таржимонлар иштирокидаги йиғилишда “Ўзбекистон” нашриёти директори Умид Ҳайитов 2021 йилда лойиҳанинг 25та жилди нашрга тайёрлангани ҳақида айтиб ўтди.

“Музокаралар давомида нашр учун энг муносиб асарларни танлаш, китоблар рўйхатига қўшимчалар киритиш, асарлар таржимаси учун таржимонлар белгилаш, лойиҳанинг “Туркий адабиёт хазинаси” номи “Туркий тилли давлатлар адабиёти” деб ўзгартириш борасидаги қатор таклиф-мулоҳазалар ўртага ташланди”,-дейилади хабарда.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews
3.7K viewsэлмурод юсуф, 14:57
Ochish/sharhlash
2021-03-15 17:37:04
Тошкентдаги болалар боғчасида 2 бола ва 2 тарбиячида коронавирус аниқланди

Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги 117-сонли болалар боғчасида 2 нафар тарбияланувчи ва 2 нафар тарбиячи коронавирусга чалингани аниқланди. Мактабгача таълим вазирлигининг 15 март куни расман билдиришича, болалар боғчасининг фаолияти вақтинча тўхтатилди.

Аввалроқ Ўзбекистонда ўтган йилнинг декбаридан бошлаб коронавирус билан боғлиқ вазият барқарорлашгани ва кунига 30-70дан ортиқ бемор аниқланмаётгани ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги мунтазам ахборот бериб келган эди.

14 март куни эса вазирлик расман 111 кишида коронавирус аниқланганини билдирган. Бу 2020 йилнинг 24 декабридан бери қайд этилган биринчи антирекорд бўлди.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews
7.3K viewsэлмурод юсуф, 14:37
Ochish/sharhlash
2021-03-15 16:24:38
Қирғизистонда 105 ўғилга 100 қиз тўғри келмоқда. Аёллар эркакларга қараганда 8 йилга кўп яшайди

Қирғизистон Миллий статистика қўмитасининг билдиришича, мамлакатда аёллар эркакларга нисбатан 8 йил кўпроқ умр кўрмоқда.

2020 йилда мамлакат аҳолиси сони 6,5 миллионни ташкил қилган, унинг 3,3 миллион аёллар ва 3,2 миллиони эркаклардир.

Аммо бир неча йиллардан бери ўғил болаларга нисбатан қизлар озроқ туғилмоқда. Расмий маълумотга қараганада, сўнгги йилларда 100 қизга 105 йигит тўғри келмоқда.

Статистиканинг билдиришича, 40 ёшдан ошган аёлларнинг сони эркакларга қарганда кўпроқ.

Саксон ёшдан ошганлар орасида аёлллар эркакларга қараганда икки барбар кўпроқ. Саксон ёшдан ошган 100 аёлга 55 эркак тўғри келмоқда.

2019 йилда аёлларнинг ўртача умр кўриш даражаси 76 ёшни, эркакларники эса 68 ёшни ташкил қилган.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews
6.2K viewsэлмурод юсуф, 13:24
Ochish/sharhlash
2021-03-15 15:55:33
Ўзбекистонда декабрь ойидан бери биринчи марта коронавирусга чалинганлар сони 100дан ошди

Ўзбекистонда 14 март куни коронавирусга чалинган 111 нафар бемор аниқланди. Расмий маълумотларга таяниладиган бўлса, бу ўтган йилнинг декабридан бери қайд этилган бир кунлик энг юқори кўрсаткичдир. Сўнгги пайтларда кунига 30-70 киши коронавирусга чалинаётгани ҳақида хабар бериб келинаётганди.

14 март куни аниқланган беморларнинг 93 нафари пойтахт Тошкентда яшайди. Тошкент шаҳрида 9 март куни 11 бемор аниқланган эди. 10 март куни эса уларнинг сони кескин кўпайиб 71 кишини ташкил қилганди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг билдиришича, шу кунгача коронавирусга чалинган 80678 кишидан 79331 нафари тузалган..

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 725 нафар бемордан 141 нафари оғир, 23 нафари эса ўта оғир аҳволда.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews
5.2K viewsэлмурод юсуф, 12:55
Ochish/sharhlash
2021-03-14 20:45:17 #Муносабат

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахбороти

2021 йил 13 март Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтида пойтахтдаги 10 та хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаси жамоалари ўртасида мини-футбол бўйича анъанавий 16-Талабалар лигаси бўлиб ўтган.

Мусобақада Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти ва Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети жамоаси ўзаро баҳс олиб борган. Ўйиннинг иккинчи тайми тугашига бир дақиқа қолганда тўп майдон ташқарисига чиқиб кетган ва ўша вазиятда икки футболчи-талаба тортишиб қолган. Футболчиларининг ўзаро тортишувига трибунадаги мухлислар майдонга тушиб қўшилишган ва оқибатда тортишув кенгайган.

Ҳакамлар томонидан ўйин тўхтатилиб, институт хавфсизлик хизмати ходимлари зудлик билан талабаларни ажратган ва тинчлантирган. Тортишувда ҳеч бир талаба тан жароҳати олмаган. Ўйинчилар бир-биридан узр сўраб, ўзаро келишиб олган.

Ҳолат акс этган видеотасвирлар ижтимоий тармоқларда тарқалиб, кенг жамоатчилик орасида қизғин муҳокамаларни келтириб чиқарди. Турли баҳс-мунозаралар жараёнида аслида талаба-ёшлар ўртасида бўлган ўзаро тортишув моҳиятидан узоқлашиб, оммани чалғитувчи нотўғри талқин, хато маълумотлар юзага келди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ушбу ҳолат тезкорлик билан назоратга олиниб, унинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилди, мусобақани ўтказишга масъул бўлган раҳбар-ходимлар ҳамда иштирокчи-талабаларнинг ҳаракатига баҳо берилди.

Мазкур ҳолатнинг келиб чиқишига сабабчи бўлган мутасаддилар ва талабаларга нисбатан интизомий чоралар кўрилади.

Ушбу ҳолат шу куннинг ўзида Олий ва ўрта махсус таълим вазири бошчилигида муҳокама қилиниб, келгусида бу каби салбий ҳолатлар такрорланмаслиги юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрилиши белгилаб олинди.
3.4K viewsLaziz Omilov, 17:45
Ochish/sharhlash
2021-03-14 20:16:48
Ўзбекистонга совуқ ҳарорат, қор ва кучли шамол кириб келди

Совуқ ҳаво оқими республиканинг ғарбий қисмидан киришни бошлади. Урганч аеропортини қор босди. Кучли шамол Урганчдаги айрим биноларнинг томини учириб кетди. Навоий ва Бухоро вилоятларида ҳам кучли қор ёғди. Бу каби совуқ ҳарорат феврал ойининг охирида кузатилган эди. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги совуқдан кўплаб мевали дарахтлар зарар кўрганини хабар қилган эди. Об-ҳаво мутахассисларининг айтичича, бундай совуқ ҳаво яна бир неча кун давом этади.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews
9.4K viewsLaziz Omilov, 17:16
Ochish/sharhlash
2021-03-14 20:08:21
Ўзбекистон Қирғизистонга совға қилган 20 та тез ёрдам машинаси Ўш шаҳрига олиб келинди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

13 март куни. “Дўстлик” қирғиз-ўзбек чегараси орқали Ўшга Ўзбекистон Қирғизистонга совға қилган 20 та тез ёрдам машинаси олиб келинди.

Машиналарни топшириш мросимида Ўш шаҳри ҳокими Талайбек Сарибашев, Қирғизистон ҳукуматининг Ўш вилоятидаги мухтор вакили Алайчиев, Қирғизистон ТИВ ва соғлиқни сақлаш тизими вакиллари иштирок этди.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews
3.3K viewsLaziz Omilov, 17:08
Ochish/sharhlash