Get Mystery Box with random crypto!

Расман: Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистонда 15 та | @BUGUNUZ™ - Official channel

Расман: Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистонда 15 та мактаб қуриш учун грант беради

Европа тикланиш ва тараққиёт банки Наманган ва Фарғона вилоятларида халқаро стандартлар асосида 15 та мактаб қурилиши учун грант берадиган бўлди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 18 май куни маълум қилди.

Расман билдирилишича, бу борадаги ўзаро келишув Самарқандда ўтказилган Европа тикланиш ва тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг 32-йиллик йиғилишида имзоланди. Лойиҳанинг умумий қиймати 55–75 млн. долларни ташкил этади.

ЕТТБнинг 16-18 кунлари Самарқандда ўтган йиғилиши доирасида яна қатор шартномалар имзолангани тўғрисида хабар берилган. Жумладан, банк Қорақалпоғистонда шамол электр станцияси қурилиши учун ACWA Power Wind Karatau ширкатига 19,3 миллион доллар, Uzbekistan Airports ширкатига аэропортларн модернизация қилиш учун 28 миллион еврогача кредит бериши айтилган.

ЕТТБнинг 2017 йилдан бери Ўзбекистон иқтисодиётига киритган сармоялари миқдори 3 миллиард еврога етган.