Get Mystery Box with random crypto!

Россия Давлат думаси учинчи ўқишда ҳарбий ҳолат эълон қилинган | @BUGUNUZ™ - Official channel

Россия Давлат думаси учинчи ўқишда ҳарбий ҳолат эълон қилинган ҳудудлардан аҳолини мажбурий кўчиришга оид қонун лойиҳасини учинчи ўқишда маъқуллади. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар берди.

Россия президенти Владимир Путин фармони билан ўтган йилнинг октябрида Украинанинг аннексия қилинган Херсон ва Запорожье вилоятларида ҳамда ўзларини “ДХР”, “ЛХР” деб номлаб олган сепаратчи ҳудудларда ҳарбий ҳолат жорий этилган эди. Украинанинг мазкур ҳудудларидан бирортаси тўлиғича Россия ҳарбийлари назоратида эмас.

Федерация кенгашининг конституциявий қонунчилик ва давлат қурилиши қўмитаси раиси Андрей Клишас аввалроқ мазкур қонунга асосан президент фармонлари асосида жорий этилган чекловларни бузганлар 30 суткагача қамалиши мумкинлигини, шунингдек, “ҳарбий ҳолат жорий этилган ҳудудлардан бошқа ҳудудларга аҳолини мажбурий ва назорат остида кўчиришга рухсат берилиши”ни айтган эди.

Унга кўра, бу қонун лойиҳаси Россиянинг “янги субъектларида яшаётган аҳолининг сайлов ҳуқуқини таъминлаш” мақсадида ишлаб чиқилган эди.