Get Mystery Box with random crypto!

НАТО Россиянинг эҳтимолий агрессиясига қарши махфий режани маъ | @BUGUNUZ™ - Official channel

НАТО Россиянинг эҳтимолий агрессиясига қарши махфий режани маъқуллаши кутилмоқда

НАТОнинг июль ойида Вильнюсда ўтадиган саммитида ташкилотга аъзо давлатлар лидерлари совуқ уруш давридан бери илк маротаба Россиянинг эҳтимолий агрессиясига жавоб қайтариш бўйича махфий режани маъқуллаши кутилмоқда.

Бу ҳақда хабар берган Reuters агентлиги НАТОнинг мазкур қарори стратегик жиҳатдан “фундаментал олға силжиш” бўлиши ҳақида ёзди. НАТО Совет Иттифоқи парчаланганидан бери ўтган ўттиз йил давомида бундай режани ишлаб чиқмаган эди. Бунга ташкилот постсовет Россиясини жиддий таҳдид ўлароқ кўрмагани сабаб бўлган.

Reuters хабарида таъкидланишича, Россия Украинага нисбатан уруш бошлаганидан сўнг НАТО Москва билан қуролли конфликт эҳтимолига қарши узоқ муддатли режа ишлаб чиқилишига эҳтиёж сеза бошлади.

НАТО бош котиби Йенс Столтенбергнинг айтишича, режани ишлаб чиқишдан мақсад “иттифоқчиларни қанча куч ва маблағ сарфланишидан хабардор қилишдир”.