Get Mystery Box with random crypto!

BUGUNGI XABARLAR | Расмий

Telegram kanalining logotibi bugungi_xabarlar — BUGUNGI XABARLAR | Расмий B
Telegram kanalining logotibi bugungi_xabarlar — BUGUNGI XABARLAR | Расмий
Kanal manzili: @bugungi_xabarlar
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 9.72K
Kanalning ta’rifi

Ассалому Алайкум!
Сиз «Тезкор Хабарлар» (@Bugungi_xabarlar) расмий каналидасиз.
Каналимизда юртимиз ва дунёда рўй бераётган энг сўнгги янгиликлардан ва ибратли маърузалардан хабардор бўлинг.

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2022-12-15 01:00:10
#Тезкор
Қирғизистонда чўчқа гриппи тарқалиши тезлашди

Маълум қилинишича, октябрь ойидан ҳозирги кунга қадар жами текширилган намуналарнинг 48 фоизида чўчқа гриппи аниқланган

Мамлакат бўйлаб 118 кишида инфекция аниқланди, ҳозирги кунга келиб Қирғизистон бўйлаб коронавирус ва бошқа бир қатор инфекцияларнинг тарқалиши сабабли 200 дан ортиқ мактаблар карантинга ёпилган.

@Sara_Xabarlar - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
1.2K views22:00
Ochish/sharhlash
2022-12-11 14:07:20
#Эслатма
Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:

- меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 920 000 сўм;
- базавий ҳисоблаш миқдори – 300 000 сўм;
- пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 324 000 сўм;
- ёшга доир энг кам пенсиялар – 633 000 сўм;
- болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 698 000 сўм;
- зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – 500 000 сўм;
- иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 500 000 сўм;
- белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан 698 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир ва ногиронлик бўйича пенсиялари миқдори – 698 000 сўмдан иборат.

@Sara_Xabarlar - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
968 views11:07
Ochish/sharhlash
2022-12-11 14:07:20
“Ўзэкспомарказ”да Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни - "Ҳосил байрами" муносабати билан кўргазма-ярмарка бўлиб ўтмоқда

Тадбирларда президент матбуот котиби Шерзод Асадов, бош вазир ўринбосари Шуҳрат Ғаниев ва қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов ва бошқалар қатнашишмоқда, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.

Тадбир давомида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазма-ярмаркалари, маънавий-маърифий ва маданий, хайрия тадбирлари, оммавий спорт турлари бўйича мусобақалар, кўрик-танловлар ташкил этилади.

Шунингдек, тадбирда қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ислоҳотлар юзасидан турли мавзуларда давра суҳбатлари, тренинглар ва соҳа вакиллари учрашувлари ҳам бўлиб ўтади.

Маълумот учун, бугунги кунда республикада 90 мингдан ортиқ фермер хўжаликлари, 500 мингдан ортиқ деҳқон хўжаликлари ўз фаолиятини олиб бормоқда. Шунингдек, 6 миллион томорқа ер эгалари, бир мингга яқин кластер ва кооперациялар қишлоқ хўжалигида асосий ишлаб чиқарувчи ва маҳсулот етиштирмоқда.

@Sara_Xabarlar - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
915 views11:07
Ochish/sharhlash
2022-12-08 22:07:53
ЖУМА МУБОРАК!

Дилда иймон, тилда бўлсин зикр саловат.
Ибодатлар гуноҳларга бўлсин каффорат.
Ҳажга бориб Байтуллоҳни айланг зиёрат.
Борар манзилингиз бўлсин Фирдавси Жаннат.

Жаннат хушбўйларидан бўлинг баҳраманд.
Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.
Дуоларим Парвардигор этсин ижобат.
Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат!

Саййид-ул айём
(кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!

@Sara_Xabarlar - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
368 views19:07
Ochish/sharhlash
2022-12-07 23:16:53
#Байрам_муборак

8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун!

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 6 бўлим, 26 боб, 128 моддадан иборат.

Конститутциямизнинг 30 йиллиги муборак бўлсин, барчага фаровонлик, омад, соғлик ва ажойиб кайфият хамроҳ бўлсин.

Дўстларингизни байрам билан биринчилардан бўлиб табрикланг

@Sara_Xabarlar - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
1.9K views20:16
Ochish/sharhlash
2022-12-07 13:10:10
#диққат #янгилик

Машина сотганда тўланадиган давлат божи камайтирилди

Видеони кўриш давомида "ген доверенность" орқали автомобиль сотиб олишда эътибор қаратиш лозим бўлган муҳим маълумотларга ҳам эга бўласиз.

@Sara_Xabarlar - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
1.3K views10:10
Ochish/sharhlash
2022-12-07 13:10:10
Шунақа совуқда, оғир шароитда ишлаётганларга минг раҳмат. Имконингиз бўлса, уларни кўрсангиз, кўнгил учун раҳмат айтиб кетишни унутманг.

@Sara_Xabarlar - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
1.3K views10:10
Ochish/sharhlash
2022-12-01 22:14:07
​​​​• • ЭНГ ЯҚИН ИНСОНИМ! ЖУМА МУБОРАК •

Шайтон найранг қилса, синмаганларга,
Забони зикрдан тинмаганларга.
Кибр тулпорига минмаганларга,

• • •ЖУМА МУБОРАК

Фақат ҳалол луқма егувчиларга,
Нафсин Аллоҳ учун енгувчиларга.
Расулим Муҳаммад(Алайҳиссалом)
дегувчиларга,

• • •ЖУМА МУБОРАК

Шанбада яҳудий синагог топса
Якшанба насроний черковга чопса.
Жумада масжидда мўминлар эса...

• • •ЖУМА МУБОРАК

Етим-у беванинг ҳолин сўрганлар,
Дунё яйловидан савоб ўрганлар.
Мени Аллоҳ учун яхши кўрганлар,

• • •ЖУМА МУБОРАК

Қалби ҳуррамликка тўлгувчиларга,
Дард гули ишқ туйса сўлгувчиларга,
ИншаАллоҳ, жаннатий бўлгувчиларга,

• • •ЖУМА МУБОРАК

Дард кирмасин кўнгил худудингизга,
Аллоҳ соғлик берсин вужудингизга.
Иблис хасад қилсин сужудингизга,

• • •ЖУМА МУБОРАК

Етим-есирларни йўқлагувчилар,
Савобни хирмондек тўплагувчилар.
Эй бир кун Кавсарни хўплагувчилар

• • •ЖУМА МУБОРАК!

@Kunvideolari24 - Кун давомида Барча Янгиликлар
3.1K views19:14
Ochish/sharhlash
2022-11-29 16:17:35
Ростмана футбол мухлиси экан.

Полшалик футбол мухлиси жарроҳлик амалиёти вақтида ҳам оператсияц хонасидаги телевизорда Жаҳон чемпионати ўйинини томоша қилган.

@Sara_Xabarlar - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
775 views13:17
Ochish/sharhlash
2022-11-27 09:14:55
Коронавирус бўйича нохуш «рекорд» янгиланди

2022 йил 26 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 129 нафарни ташкил этмоқда.

Бу сўнгги олти ой ичидаги энг катта кўрсаткичдир. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
8 нафари Бухоро вилоятида,
4 нафари Жиззах вилоятида,
12 нафари Наманган вилоятида,
14 нафари Самарқанд вилоятида,
2 нафари Сирдарё вилоятида,
4 нафари Фарғона вилоятида,
1 нафари Хоразм вилоятида,
10 нафари Тошкент вилоятида,
72 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида қайд этилди..

@Sara_Xabarlar - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
1.4K views06:14
Ochish/sharhlash