Get Mystery Box with random crypto!

BUGUNGI XABARLAR | Расмий

Telegram kanalining logotibi bugungi_xabarlar — BUGUNGI XABARLAR | Расмий B
Telegram kanalining logotibi bugungi_xabarlar — BUGUNGI XABARLAR | Расмий
Kanal manzili: @bugungi_xabarlar
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 9.72K
Kanalning ta’rifi

Ассалому Алайкум!
Сиз «Тезкор Хабарлар» (@Bugungi_xabarlar) расмий каналидасиз.
Каналимизда юртимиз ва дунёда рўй бераётган энг сўнгги янгиликлардан ва ибратли маърузалардан хабардор бўлинг.

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 3

2022-11-24 22:03:14
Куз фаслининг сўнги Жумаси муборак бўлсин!

Бугун шундай Жума бўлсинки:
Афв этилмаган БАНДА;
Қабул бўлмаган ДУО;
Даф бўлмаган БАЛО;
Шифо топмаган ХАСТА;
Ҳузур топмаган ҚАЛБ;
АЛЛОҲ демаган "ТИЛ" қолмасин!

Айёмингиз муборак бўлсин, қадрдонларим


➥ @Kunvideolari24 - Кун давомида Барча Янгиликлар
358 views19:03
Ochish/sharhlash
2022-11-24 15:15:22
Пиротехника воситаларидан фойдаланганлар 6 млн сўмгача жаримага тортилади.

Пиротехника воситаларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, шунингдек уларни Ўзбекистонга олиб кириш ёки ўтказиш – ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, 1,5 млн сўмдан 6 млн сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.

@Sara_Xabarlar - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
1.5K views12:15
Ochish/sharhlash
2022-11-22 17:02:49
Жиззахлик эркак хотинини уриб ўлдириб қўйди.

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида 50 ёшли эркак шаръий никоҳида бўлган 39 ёшли турмуш ўртоғини “Нега мени ҳақорат қиласан?”, деб турли жойларига уриб, тан жароҳати етказган. Оқибатда аёл олган тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган.

@Sara_Xabarlar - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
1.9K views14:02
Ochish/sharhlash
2022-11-20 22:23:57
#Долзарб
Ухлашга 00:00 гача ётинг ва 900 калориягача энергия сарфланг, ортиқча вазндан халос бўлинг!

22:⁰⁰ — шу вақтдан бошлаб организмдаги ҳимоя кучлари ишга тушишни бошлайди, ҳужайралар янгиланади бу вақтда дам олишингиз керак.

00:⁰⁰–01:⁰⁰ — мелатонин ва соматотроп гормони ишлаб чиқарила бошлайди, бу эса туни билан 900 ккалгача энергия ёқилишига олиб келади, лекин бир шарти бор, сиз бу вақтда уйқуда бўлишингиз керак.
Бу вақтда касалликлар бартараф бўлади, эртанги кайфият яхшиланади, жисмоний фаоллик ортади.

@Kunvideolari24 - Кун давомида Барча Янгиликлар
405 views19:23
Ochish/sharhlash
2022-11-20 22:23:57
2032 йилда Дамасларнинг таҳминий кўриниши

@Kunvideolari24 - Кун давомида Барча Янгиликлар
385 views19:23
Ochish/sharhlash
2022-11-20 22:23:56
#тезкор
Ёнғин чиққан жойга Андижон вилояти ҳокими ҳам етиб борган

Деярли барча раҳбарлар 3-микрорайонга бориб, ҳолатни ўрганишмоқда.

Олов ҳозирда ўчирилгани айтилмоқда.

@Kunvideolari24 - Кун давомида Барча Янгиликлар
369 views19:23
Ochish/sharhlash
2022-11-14 17:34:29
G20 саммити доирасида АҚШ президенти Жо Байден ва Хитой Халқ Републикаси раиси Си Цзиньпин ўртасидаги учрашувдан асосий тафсилотлар:

— Байден Си Цзиньпинга АҚШ Хитой билан рақобат қилишда давом этишини, аммо бу рақобат можарога айланмаслиги кераклигини маълум қилди;

— Байден ва Си Цзиньпин ядровий уруш ҳеч қачон бошланмаслиги кераклиги ҳақида ҳамфикр эканликларини билдиришди;

— Байден ва Си Цзиньпин Украинада ядровий қурол қўлланилиш хавфига қарши чиқишди;

— Байден ва Си Цзиньпин АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Хитойга ташриф буюриши ҳақида келишиб олишди;

— Икки давлат раҳбарлари ўз маъмуриятларига иқлим, иқтисодиёт ва озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича кўрсатмалар беришга келишиб олдилар;

— Хитой НАТО, Европа Иттифоқи ва АҚШ Москва билан кенг қамровли мулоқот олиб боришига умид қилмоқда;

— Си Цзиньпин Украинадаги инқироздан хавотирда эканлигини ва тинчлик музокараларини қўллаб-қувватлашни давом эттириш ниятини билдирди.

@Sara_Xabarlar
2.7K views14:34
Ochish/sharhlash
2022-11-14 17:34:29
Президент Шавкат Мирзиёевнинг қўшни Қирғиз Республикаси билан ўзаро дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш ташаббуси асосида келишилмай қолаётган 35 та участкалар – жами 302 км келишиш жараёни якуний босқичга етказилган – Бош вазир Абдулла Арипов.

@Sara_Xabarlar - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
2.0K views14:34
Ochish/sharhlash
2022-11-11 11:48:24
#Ана_холос
«Уй ишларини қиладиган аёлингизга ойига камида $600 -700дан беринг»

Ўзбек уй бекасининг бир ойлик хизмати ҳисоблаб чиқилди, аёлнинг ҳар бир иши пулга ҳисобланганда:
Ҳар ҳафталик «генерал. уборка», 20$ x 4 марта = 80$
Уйни тоза сақлаш 26 кун x 2,5$ = 65$
Пишир-куйдирга 30 кун x 5$ = 150$
Болаларни парвариш қилиш (энага) - $250
Болалар билан дарсларини бажариш 24 кун x 5$ = 120$

Жами: ойига $665

Шундай экан аёлингизни қадрига этинг, уй ишларида ёрдамлашинг ёки 700$ни тўлаб қўйинг)

@Sara_Xabarlar - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
1.6K views08:48
Ochish/sharhlash
2022-11-11 11:48:24
Олма-Отадаги бозорда йирик ёнғин содир бўлди.

Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳридаги эски буюмлар бозорида кучли ёнғин юзага келган. Ҳозирча жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.

@Sara_Xabarlar - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
1.3K views08:48
Ochish/sharhlash