Get Mystery Box with random crypto!

“Ўзэкспомарказ”да Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни - 'Ҳосил байр | BUGUNGI XABARLAR | Расмий

“Ўзэкспомарказ”да Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни - "Ҳосил байрами" муносабати билан кўргазма-ярмарка бўлиб ўтмоқда

Тадбирларда президент матбуот котиби Шерзод Асадов, бош вазир ўринбосари Шуҳрат Ғаниев ва қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов ва бошқалар қатнашишмоқда, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.

Тадбир давомида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазма-ярмаркалари, маънавий-маърифий ва маданий, хайрия тадбирлари, оммавий спорт турлари бўйича мусобақалар, кўрик-танловлар ташкил этилади.

Шунингдек, тадбирда қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ислоҳотлар юзасидан турли мавзуларда давра суҳбатлари, тренинглар ва соҳа вакиллари учрашувлари ҳам бўлиб ўтади.

Маълумот учун, бугунги кунда республикада 90 мингдан ортиқ фермер хўжаликлари, 500 мингдан ортиқ деҳқон хўжаликлари ўз фаолиятини олиб бормоқда. Шунингдек, 6 миллион томорқа ер эгалари, бир мингга яқин кластер ва кооперациялар қишлоқ хўжалигида асосий ишлаб чиқарувчи ва маҳсулот етиштирмоқда.

@Sara_Xabarlar - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!