Get Mystery Box with random crypto!

Болаларга Исломий Тарбия

Telegram kanalining logotibi bolalarga_islomiy_tarbiya — Болаларга Исломий Тарбия Б
Telegram kanalining logotibi bolalarga_islomiy_tarbiya — Болаларга Исломий Тарбия
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.83K
Kanalning ta’rifi

«Парвардигоро, ўзинг бизларга жуфти халолларимиздан ва зурриётларимиздан шод-хуррамлик хадя этгин ва бизларни тақводорларга пешво қилгин»
@Bolalarga_Islomiy_Tarbiya
Таклифлар учун алоқа бўти👇
@Bolalarga_Islomiy_Tarbiya_bot

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-07-08 05:01:44 Арафа куни айтиладиган дуо


خَيْرُ الدُّعَاءِ دُعَاءُ يَوْمِ عَرَفَةَ، وَخَيْرُ مَا قُلْتُ أَنَا وَالنَّبِيُّونَ مِنْ قَبْلِي:
( لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ).

Дуоларнинг энг яхшиси арафа кунидаги дуо. Мен ва мендан олдин ўтган набийлар айтган энг яхши сўз: Аллоҳдан ўзга (барҳақ) илоҳ йўқ. У ёлғиз, шериксиз. Мулк ҳам, ҳамд ҳам Уники ва У барча нарсага қодир.
(Термизий ривояти).
425 viewsedited  02:01
Ochish/sharhlash
2022-07-08 04:49:00 НЕГА БУ КУНЛАРДА ТАКБИР АЙТАМИЗ

"АЛЛОҲУ АКБАРнинг маъноси нима "

Маълумки, зулҳижжа ойининг 10 куни, ва ҳайитдан сўнг 3 кун (Ташриқ) кунларида кўп ТАКБИР айтишга Аллоҳ таоло буйруқ қилган.
(Хаж: 28 ва Бақара: 203 оятларида)
Нега бу кунлар айни "АЛЛОҲУ АКБАР" зикри билан хосланди

Нега ҳайитда, ва ундан сўнг 3 кун, ва ҳажда юрганда-турганда бу зикрни кўп айтамиз
Чунки бу кунларда бир зот, ўзининг аҳли билан "АЛЛОҲ ҲАММА НАРСАДАН БУЮК" эканини ҳаётларида исботлаб ўтганлар!
У зотки: ИБРОҲИМ алайҳиссалам!
Аёли ва фарзанди Исмоилни, кимсасиз маккага ташлаб кетишга Аллоҳ амр қилганда, ортидан боласи билан югурган аёлига қайрилиб ҳам қарамадилар! Чунки у кишининг қалбида, фарзанд ва хотиндан кўра АЛЛОҲ АКБАР эди!
Аёли ҳам у кишига: "Сизга буни Аллоҳ буюрдими?" деб таслим бўлганда, у аёл қалбида ҳам, эридан ва бутун дунёдан кўра АЛЛОҲ АКБАР эди!

Бу кунларда хожилар югуриб юрган Сафо-марвада, иссиқ тош устида боласига сув излаб, мана шу сафо-марва орасида 7 марта югурган, воқеликга таслим бўлиб ноумид бўлмаган аёл қалбида ҳам, Аллоҳ барча нарсадан Акбар эди!

АЛЛОҲУ АКБАР деб қурбонликлар қилинадиган бу ҳайит кунларида, отасига қараб: "Аллоҳ сизга мени сўйишни буюрган бўлса, сўйинг...!" деган ўғил, ИСМОИЛ алайҳиссалам қалбида, ота-онаси, ҳаётидан кўра АЛЛОҲ АКБАР эди!

Хожилар шайтонга тош отадиган бу кунларда, ўғлини сўяётган ИБРОҲИМ алайҳиссалам олдига шайтон келиб, фарзанд муҳаббати билан уни бу йўлдан чалғитмоқчи бўлганда, унга қараб тошлар отиб қувиб кетган ИБРОҲИМ алайҳиссалам қалбларида АЛЛОҲ БАРЧА НАРСАДАН АКБАР эди!

Бу кунлар, "Аллоҳу Акбар" калимаси, Иброҳим алайҳиссалам ва у кишининг аҳлида амалий исботини топган, ва келажакда у кишига эргашганларга ҳам ибрат учун Аллоҳу Акбарни кўп айтишга буюрилган кунлардир!
Аллоҳ таола Иброҳим алайҳиссалам ҳақида айтади:
"(Иброҳим) бу калимани ўзининг ортидан боқий калима қилди.."
(Зухруф: 28)

Бу кунлар Аллоҳу Акбар тилингиздами ёки ҳаётингизда ҳамма нарсадан кўра АЛЛОҲ БУЮКРОҚ эканини исботланадиган кунлардир!

Шунинг учун Расулуллоҳ алайҳиссалам айтдиларки:
"Бирор кунда қилинган амал, Аллоҳга бу кунлардаги амалчалик суюкли эмас"
Саҳобалар: "Ҳатто жиҳод ҳамми?" деганларида, "Ҳатто Жиҳод ҳам! Фақат бир кишики нафсию моли билан чиқиб, бирор нарсаси қайтмаса, (шу кишининг амалигина афзалдир)
(Бухорий ривояти)

Нега фақат шу кишининг амали афзал бўлиши мумкин
Чунки бу киши, ўзининг ҳаётида: Нафси, аҳли, молидан кўра АЛЛОҲ БУЮК эканини, тилидагина эмас, амалида исботлай олган, ва Иброҳим алайҳиссаламга эргашиб, борини Аллоҳ йўлида қурбон қила олган киши бўлади..

Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар!
Ла илаҳа иллаллоҳ!
Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар ва лиллаҳил ҳамд..!

Такбир =Ташриқ

Ташриқнинг арабча матни:

اللَّهُ أَكْبَرُ اللَّهُ أَكْبَرُ لَا إلَهَ إلَّا اللَّهُ وَاَللَّهُ أَكْبَرُ اللَّهُ أَكْبَرُ وَلِلَّهِ الْحَمْد

Ташриқнинг ўқилиши:
«Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллаҳил-ҳамд».

Ташриқнинг маъноси:
«Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир, барча мақтовлар У Зотга хосдир!»

Қурбон Ҳайити куни масжидга уйдан етиб боргунча босиб ўтиладиган йўлда овоз чиқариб такбир айтиб борилади. «Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд»ни айтиш вожиб. Яъни ушбу такбир сийғасини бир марта айтиш вожиб, ундан кўп айтиш мустаҳаб ва савоб.

Аллоҳ таоло Бақара сурасида марҳамат қилади:

«Саноқли кунларда Аллоҳни зикр қилинг».
(203-оят)

Ушбу оятда Аллоҳ таоло саноқли кунларда, яъни ташриқ кунларида Ўзини эслашга, зикр қилишга буюрмоқда.

Икрима розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Аллоҳни саноқли кунларда эсланг» дегани «Ташриқ кунларида фарз намозларидан кейин «Аллоҳу акбар», «Аллоҳу акбар» деб такбир айтинг», деганидир».

Бу такбирни айтиш арафа кунининг бомдодидан бошлаб ийднинг аср вақтигача мустаҳабдир. Жамоат ила адо этилган ҳар фарз намозининг ортидан (айтиш) муқим бўлган кишига (мустаҳаб), эркакка иқтидо қилган аёл ва муқимга иқтидо қилган мусофир учун вожибдир.
461 views01:49
Ochish/sharhlash
2022-07-07 20:12:43 Аллоҳ гуноҳларимизни мағфират қилсин Аллоҳ барчаларимизни жаханнамдан озод қилинганлар қаторида қилсин амийн.
460 views17:12
Ochish/sharhlash
2022-07-07 20:10:31
#Арафа_куни

Арафа қандай кун эканлигини биласизми?

Суюкли устозимиз Муҳаммад Солиҳ ал Мунаджид


Яқинларингизга ҳам бу яҳшиликни етказинг !

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Каналга уланиш учун

https://t.me/Quronhaqyoli1
447 views17:10
Ochish/sharhlash
2022-07-07 18:34:12 Эртага арафа ош чўзмаю бўғирсоқ сомсаю пишириқлар қилиш билан қорин ғамида бўлиб ибодаттан ва ажр мукофоти улуғ кунни бехуда нарсалар билан ўтгазиб юборманг

УНУТМАНГ

Инсон учун ўлмагудак бўлгунча луқма ейиши кифоя қилади инсон бу дунёда ейиш учун яшамайди балки яшаш учун ейди шу сабаб фақат ўзимизни ўйлап фақат дуода бўлиб келинларга буюрип уларни хам ибодаттан қўймайлиқ келин хам Аллоҳни яратган бандаси шундай экан бутун ойилез даврасида дуода ибодатта бўлишизни сўраб қоламан.
1.1K views15:34
Ochish/sharhlash
2022-07-07 18:28:33 Савол: эрта жума куни бўлиб ва яна эртанги кун арафа кунга тўғри келмоқда. Арафа кун жума кунга муофиқ келса, рўза тутишимиз қандоқ бўлади?

Жавоб: Арафа куни жума кунга муофиқ келса, рўза тутишлик макруҳ бўлмайди.
Ҳа, жума кунни ўзида тутишликка қайтариқ келган, лекин жума кун бн арафа куни жам бўлса бунда монелик бор.
Чунки, рўза тутмоқчи бўлган киши жума кунини нийят қилмай, балки, арафа кунини нийят қилиб тутмоқда.
Лекин, шунда жума кунини пайшанба кунга жамлаб тутиши мустаҳаб ва шуниси афзал бўлади.

Шайх Солиҳ ал-Усоймий

П.с: эртанги кун улуғ кунлардан ва унинг рўзаси ҳам улуғдир. Арафа кунги рўза – суннати муъаккада бўлиб (такидланган суннатлардандир).
Ибодатизда иккиланманг! Бу кунни ғанимат билинг!
535 views15:28
Ochish/sharhlash
2022-07-07 17:50:20 Аллоҳим барчаларимизни келаси йилда арофатта турип дуо қилишни хаж қилишни Аллоҳимни байтида ибодат қилишни насиб қилсин Роббим
997 views14:50
Ochish/sharhlash
2022-07-07 17:48:39 #ЭСЛАТМА

Жума куни арафа кунига тўғри келмоқда!

Ҳадисда, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам :
«Арафа кунининг рўзаси ўтган ва келаси йилнинг гуноҳларига каффорат бўлади» - дедилар. (Имом Муслим ривояти).

Жума куни алоҳида рўза тутишдан Набий соллаллоҳу алайҳи ва аъла алиҳи ва саллам қайтарганла,
Аммо жума куни тутиш ҳам жоиз деган олимлар.Арафа куни бўлганлигини ҳисобга олиб.
727 views14:48
Ochish/sharhlash
2022-07-04 18:07:41 Менга жиянимни гапини тасир қилганини сабаби чунки ўзим хам айнан шу гапни жуда кўп айтаман уйдагларим мен билан гаплашай деп тел қилишса ёки хат ёзишса хозр бўшмасдим хозр банд эдим кейинроқ бўшап ўзим алоқага чиқаман дейман Мени энг кўп эслаб йўқлаб турадиган инсоним бу менинг Дадажоним хар сафар ёзганида банд бўламан онам тел қилганларида эса дарсда бўламан Аллоҳ ота онамни умрларига ризқларига барока берсин бахтимга саломат бўлишсин дунёдаги амонат инсонларимиз бу ота оналаримиз уларни вақтида борида қадрига етайлик шу 2 ёшли жиянимни гапи мени лол қолдирди бечора ота онам бандман десам майли болам саломат эканингни билай дегандим шунга тел қилувдим яхши бўлсанг бўлди Аллоҳ илмингни зиёда қилсин дейишади қай холатта бўлмасин ота оналаримизга вақт ажратайлик бўлмасам вақт бизни ота оналаримиздан ажратади бу гаплар авваламбор ўзим учун инсонмизда хато қиламиз бу мени энг катта хатойим ота онам мени эслаганда уларга вақтида жавоб қила олмаслигим ўйлаб қарасам ўзлари эсламагунча дарсимдан ортмай юраверар эканман хеч кимга ўзимча алоқага чиқмас эканман ким бўлса ўзлари эслайди ўзлари ёзади ана ўшандан кейин банд эдим деп анча вақттан кейин жавоб ёзар эканман ва ўтаётган вақт бизни яқинларимиздан ажратиб қўймагунича биз уларга яқинлашайлик уларни холидан хабар олайлик чунки хар биримиз амонатмиз бир дақиқа ичида нима бўлишимизни билмаймиз Аллоҳим яқинларимизни саломат қилсин.
868 views15:07
Ochish/sharhlash
2022-07-04 17:26:54 Ўзи бир дона жияним бор синглимни қизи аслида мен хам бандман азгина гаплашай деб вақт ажратсам бандман дейди ўзи жуда кичкина 2 ёш мен хам шу болага тенглашиб хапа бўлдим унда мен хам бандман дедим лекн бу кичкинани гапи роса тасир қилди менга
704 views14:26
Ochish/sharhlash