Get Mystery Box with random crypto!

Болаларга Исломий Тарбия

Telegram kanalining logotibi bolalarga_islomiy_tarbiya — Болаларга Исломий Тарбия Б
Telegram kanalining logotibi bolalarga_islomiy_tarbiya — Болаларга Исломий Тарбия
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.83K
Kanalning ta’rifi

«Парвардигоро, ўзинг бизларга жуфти халолларимиздан ва зурриётларимиздан шод-хуррамлик хадя этгин ва бизларни тақводорларга пешво қилгин»
@Bolalarga_Islomiy_Tarbiya
Таклифлар учун алоқа бўти👇
@Bolalarga_Islomiy_Tarbiya_bot

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar

2022-07-10 08:07:34 "Гўдак (онадан) фақатгина сут эммайди балки, дин, одоб ва ахлоқ ҳам эмади”.

Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ

Агар фарзандингиз солиҳ ёки солиҳа бўлишини истасангиз биринчи ўринда солиҳа она танланг!
375 views05:07
Ochish/sharhlash
2022-07-09 07:12:07 Кунлар ўтди, тунлар ўтди, бу кун тонгги ўзгача,
Қалблар яйрар, қушлар сайрар, олам нури ўзгача.
Роббим деди: ”Эй Муҳаммад, бугундан Мен
Динингизни комил қилдим, токи Қиёматгача”.
Ислом дини комил диндир, нега керак бидъатлар,
Хурофоту, ширкка тўлган ҳам урфу, ҳам одатлар.
Қуръон ҳаёт йўли бўлса, Суннат бизга йўлбошчи,
Эргашганга Охиратда кўпдир ажру савоблар.
Шукроналар бўлсин Роббим, шу кунларга етказдинг,
Очиб илм эшикларин, қалб доғларим кетказдинг,
Мана сенга ҳаёт йўлинг, деб Каломинг тутқаздинг,
Ҳидоятла қанча синов, имтиҳондан ўтказдинг.
Гоҳ хатолар қилганимда истиғфорга чорладинг,
Йўлимдаги шайтонларни нуринг билан хорладинг.
Жаҳолатнинг тиконлари оёқларим тилганда,
Шифо бериб, ҳамдлар бўлсин, ҳидоятда танладинг.
Жондан азиз, ҳам жонкуяр, меҳрибон устозларим,
Ҳақ йўлида бардавом, кўкси қалқон устозларим.
Бахтимизга деймиз доим бўлинг омон устозларим,
Ҳам сабру, ҳам шижоатда қалби осмон устозларим.
Қурбон Ҳайит сабаб бу кун оқ вароқни қораладим,
Тилагимда икки дунё яхшилигин сараладим.
Жами мўмин-муслмонга дуоларга очиб қўлим,
Жаҳаннамдан паноҳ сўраб, Фирдавс жаннатин сўрадим.
Жаннатингда Роббим ҳар кун насиб этгин юзинг кўрмоқ,
Ҳам Пайғамбар, ҳам сиддиқлар қаторида бирга турмоқ.
Қозиқ тишла маҳкам тишлаб Пайғамбаринг суннатини,
Насиб этгин бу дунёда Сен кўрсатган йўлдан юрмоқ.
460 views04:12
Ochish/sharhlash
2022-07-09 07:11:49
Qurbon Hayiti Muborak Bo'lsin
568 views04:11
Ochish/sharhlash
2022-07-09 07:10:10
Қурбон хайит байрами барчангизга муборак бўлсин ҚАДРДОНЛАРИМ

Аллоҳнинг раҳмати бир сизга бўлсин.
Умрингиз исломнинг нурига тўлсин.
Шукурким етказди улуғ кунларга.
Ушбу ҳайит айёми муборак бўлсин!!!
401 views04:10
Ochish/sharhlash
2022-07-08 23:21:09 ​​ҲАЙИТДА НИМА БОР МОЗОРДА?

Байрам куни қилганча аза,
Ланг очиб қўйганча дарвоза.
Фақат жоҳил қиладир маза.
Ҳайитда нима бор мозорда?

Дейилмаган ахир Қуръонда:
"Байрамингни кут қабристонда".
Шодланишинг керакли онда,
Ҳайитда нима бор мозорда?

Эй жоҳил айт сен менга шуни,
Саккизинчи март келган куни.
Қилмассанку сен ахир буни,
Ҳайитда нима бор мозорда?

Рождествода насроний одам,
Қабристонга босмайди қадам.
Байрам қилиб яйрайди ҳар дам,
Ҳайитда нима бор мозорда?

Бу ишни қилмаган пайғамбар,
Хатто саҳобалар бехабар.
Бидъатингни бас қил биродар,
Ҳайитда нима бор мозорда?

Еб-ич, яйра, олсангчи роҳат.
Ўзи юрак-бағринг жароҳат.
Масжидларда қил истироҳат,
Ҳайитда нима бор мозорда?

Наҳот шундоқ онги чириксан?
Шундайин ҳам дарди йириксан.
Ўликни қўй, ҳозир тириксан,
Ҳайитда нима бор мозорда?

Тўйинг куни чекканча жабр,
Бормайсанку кўргани қабр.
Байрам куни бу ишинг надир,
Ҳайитда нима бор мозорда?

Байрам куни кулиб, бўлмай шод,
Фақат телба йиғлар солиб дод.
Нуқул қилиб беҳуда фарёд,
Ҳайитда нима бор мозорда?

Аллоҳ берган ноз-неъматга тўй,
Байрам куни қурбонлигинг сўй.
"Патаха"нгни бошқа кунга қўй,
Ҳайитда нима бор мозорда?



Абдураҳмон Мешаян
519 views20:21
Ochish/sharhlash
2022-07-08 20:44:16
498 views17:44
Ochish/sharhlash
2022-07-08 20:42:11 Сизга бир гап айтайми?

Қурбон ҳайити олдидан бир инсонга Жаннатни тиладим, топингчи у ким экан?

Қизиқ бўлса...
Ссылка устига босиб кўринг.!
tg://settings
486 views17:42
Ochish/sharhlash
2022-07-08 20:36:53
Арофат тоғи

Аллоҳим келаси йил соғ ва саломат холда бизларни хам арофатка етгазсин ўзини байтига етказсин
507 views17:36
Ochish/sharhlash
2022-07-08 08:37:22
522 views05:37
Ochish/sharhlash
2022-07-08 05:02:23 Бундай фурсат яна қачонлардир келармикин?

Жумани бу тонгидай тонглар отармикин яна?

Шу бугунгудай Жума куни билан Арофат яна бирлашиб келиб,
озгина соатлар эвазига бахтли бандаларга яна Жаннат берилармикин?

Албатта шундай муқаддас кунлар бирлашиб яна келади,

Лекин ўша кунда бизлар бўлармикинмиз?

Эртани ўйлаб махзун бўлманг,

Сизни қўлингизда бугун борку.

Бугун Сиз албатта Онадан туғилган куниздаги холатга қайтариласиз,

Бугун Сизни Аллоҳ малоикаларга мақтайди.

Сиз бошингизни ерга қўйиб йиғлаган соатларда,

Сизни исмингиз малоил~аълода Жаннатилар қаторига ёзилар балки.

Ана шундайлардан бўлишга харакат қилинг бугун.

Рўзадорсиз,
Арофат кунида,
Жума кунида,дуолар қайтарилмас соатларда дунё ишларидан тийилинг..

Бугунчалик Шайтон сизга дунёни мақтаб қўллариздан тортмай турсин.

Шунча йиллар Унга, чақириши билан итоатлар қилдингиз, бугун у Мальундан юзингизни буриб Аллоҳ Роббул Аъламинга боқинг.

Жаннат ёнида захма қилганлардан бўлинг бугун,

Саловот, дуо, зикрлар эвазига ~ЖАННАТЛАР тарқатилади бугун.
520 views02:02
Ochish/sharhlash