Get Mystery Box with random crypto!

ОНА БОЛА

Telegram kanalining logotibi bolajoncha — ОНА БОЛА О
Telegram kanalining logotibi bolajoncha — ОНА БОЛА
Kanal manzili: @bolajoncha
Toifalar: Bolalar parvarishi
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 164
Kanalning ta’rifi

1. QO'L MEHNATI - HUNAR
2. BOLALARBOP OILAVIY VIDEOLAR
3. QIZIQARLI MA'LUMOTLAR
4. MATEMATIK IFODALAR
5. AUDIO ERTAKLAR
6. TARBIYAVIY HIKOYALAR
7. АЖОЙИБ РЕТЦЕПТЛАР
Админ

Ratings & Reviews

4.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar

2022-07-02 17:57:30
Энди кукатларни янада узок вакт кандай килиб саклаш мумкин

@shoxonasarpa
@bolajoncha
51 views14:57
Ochish/sharhlash
2022-07-02 17:56:24
Энди болажонингиз уйга вазифаларни жуда чиройли килиб чиза олади

@shoxonasarpa
@bolajoncha
51 views14:56
Ochish/sharhlash
2022-07-01 19:19:14
Энг фойдали мева - шафтоли

Шифокор Нозима Ўринова:

Шифокор олимлар ҳар куни истеъмол қилинса жуда кўп касалликларнинг олдини оладиган энг фойдали мевани аниқлашди. Бу мева юртимизда ўсадиган, кўпчилик унча эътибор бермайдиган шафтолидир.

Ҳа, айнан шафтоли кўплаб касалликларга, жумладан, юрак қон-томир, буйрак тизимида нуқсонлари борларга тавсия этилади. Ҳомиладор аёлларга ҳам фойдали.

Шунингдек, шафтолида кўплаб фойдали моддалар борки, улар танага куч беради, холестеринни камайтиради, шлаклардан тозалайди. Озишни хоҳлаганларга ҳам тавсия этилади.

@shoxonasarpa
@bolajoncha
61 views16:19
Ochish/sharhlash
2022-07-01 19:10:39
Ҳомила жинсини уй шароитида аниқлашни биласизми?

Шифокор Улуғбек Ўроқов:

Бунинг учун керак бўлади:

2 дона стакан
2 ошқошиқ ичимлик содаси
Ҳомиладор аёлнинг 100 мл миқдоридаги эрталабки пешоби

Синамани бажариш шарти - ҳомила муддати 12 ҳафтадан ўтган бўлиши керак.

Синамани ўтказиш тартиби: Битта стаканга 100 мл эрталабки пешоб, иккинчисига 2 ош қошиқ ичимлик содаси олинади.
Биринчи стакандаги пешобни сода солинган иккинчи стаканга қуйилади.

Синамани баҳолаш: Пешоб содали стаканга қуйилганда кўпириб кетса, демак ҳомила жинси ўғил, кўпирмаса, қиз жинсига мансубдир.

Бунинг сабаби шундаки, ҳомила ўғил жинсига мансуб бўлса, онанинг пешоби таркибида эркаклик жинсий гормонлари - тестостерон миқдори сезиларли ортади. Пешоб таркибидаги тестостерон ичимлик содаси билан реакцияга киришиб, кўпиради.

Албатта, бу 100 фоизли натижани қайд этмайди. Аммо кўп ҳолларда натижа самарали тарзда намоён бўлади.

@shoxonasarpa
@bolajoncha
65 views16:10
Ochish/sharhlash
2022-07-01 19:09:08
Болаларга тарвузни қачондан ва қанча миқдорда бериш мумкин?

Шифокор Нозима Ўринова:

1 ёшгача бўлган болаларга тарвуз берилмайди.
1 ёшдан 2 ёшгача болаларга суткасига 50 гр.
2 ёшдан 3 ёшгача болаларга суткасига 100 гр.
3 ёшдан 5 ёшгача болаларга суткасига 150 гр тарвуз бериш мумкин.

Эслатма: Болага тарвузни нормадан ортиқ бериш диарея (ич кетиши)га сабаб бўлиши мумкин.

@shoxonasarpa
@bolajoncha
51 views16:09
Ochish/sharhlash
2022-07-01 19:06:28
Райҳоннинг шифобахш хусусиятлари

Шифокор Лазизбек Қўчқоров:

Райҳонни ҳақли равишда хонаки дори-дармонлар манбаи деб аташ мумкин.
Агар у гултувакда хонангиз деразасида ўсаётган бўлса, инфекция ва турли шамоллаш касалликларидан ҳимоянгиз таъминланган деб ҳисоблаш мумкин.
Вирусларга, инфекцияларга ва микробларга қарши курашувчанлик хоссалари туфайли, у табиий антибиотик восита деб тан олинган.
Бу табиий шифобахш восита киши оғиз бўшлиғида мавжуд бўлган микробларнинг 99 фоизини йўқ қилиш хусусиятига эга.
У тишларда йиғилган тош, кариесга қарши курашчан синалган воситадир. Унинг қайнатма ва дамламаси милкларни ҳам мустаҳкамлайди.

@shoxonasarpa
@bolajoncha
54 views16:06
Ochish/sharhlash
2022-07-01 19:03:37
Умр давомийлигини тахминий аниқлашнинг содда йўли

Ахбор Аъзамов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси

Энди умр давомийлигини башорат қилиш учун оддий синов ўтказиш кифоя. Янги тадқиқотлар шуни кўрсатадики, бир оёқда камида 10 сония тура билиш, кейинги 7 йил ичида ўлим хавфи билан чамбарчас боғлиқ.

Натижаларга кўра, 10 сониялик ушбу синовни бажара олмаган ўрта ва катта ёшдаги одамларда ўлим кўрсатгичи синовдан ўтганларга нисбатан тўрт баравар кўп экан.

@shoxonasarpa
@BOLAJONCHA
51 views16:03
Ochish/sharhlash
2022-06-29 09:24:42 Фарзандларингизни онаси “чарчадим” деса, бу шунчаки чарчоқ эмас, бу сўзнинг остида олам - олам маъно ётиши мумкин.

Чарчоқга ҳамма ҳар хил қарайди, аҳир бизда аёллар “чарчаш”майди, аёлларга чарчаш таъқиқланган. Айниқса уйида мазза қилиб “ўтирадиган” ва куууун бўйи “ҳеч нима” қилмайдиган уй бекалари ва оналарга.

Аслида у бошқа бир нимадур деяптию, сиз уни эшитмаябсиз. “Бағрингга бос”. “Меҳнатимни қадрла”. “Ким учундир эмас, ўзим учун ҳам яшашимга имкон бер”. “Менга сен учун қанчалик қадрли эканимни эслат”. “Ёнимдалигингни айт”. “Биз бугун дуч келаётган ва эртага ҳал қилишимиз керак бўлган мусибатларни биргаликда енгиб ўтамиз” де.

У “чарчадим” дейди. Лекин, кўплигидан сабабини ажратиб бўлмайдиган хавотирлардан асабларини идраб кетганини айтмайди.

“Бундан ҳам яхшироқ қилиш мумкин эди”дан қочиб, “одамларнинг келини палондақа экан”га тўқишиб йиқилганини, вазифаси бўлмаса ҳам йўқ жойдан елкасига ортиб қўйганингиз масъулиятлардан, ҳар куни тўрт девор орасида ўзидан бошқа ҳамманинг кўнглига қарашдан, “суғур куни”дек қайтариладиган ҳаётдан зерикганини, мукаммал, ялтироқ бўлишдан чарчаганини айтмайди.

Аввалги “ўзи” бўлишни соғингани айтмайди. Тўғри, фарзандлари туғилиши билан қалбида пайдо бўлган ва чуқур илдиз отган меҳр-муҳаббат унинг учун бебаҳо, аммо булар мутлақо бошқа - бошқа туйғулар.

Йўналишларни ўзгартиришни исташини, узоқ уфқларга виждон азобисиз ва ҳеч қачон тугамайдиган кундалик ташвишларсиз саёҳат қилишни исташини айтмайди. Кейинчалик, эслаб юзига табассум югурадиган ва қалбини меҳр-муҳаббатга, завққа тўлдирадиган хотираларни исташини айтмайди.

“Чарчадим” дейди. Аслида эса, “мени юпат”, “мен билан бўл”, “менга ҳам вақт ажрат”, “тилингни ширинроқ қил” деётган бўлади. Бахт ҳақидаги ўзига ҳос орзуларининг энг бошида муҳаббат туришини айта олмайди.

“Чарчадим” дейди. Аслида эса, ўзимни керакли инсондек ҳис қилишимга ёрдам бер дейди. Масъулият ва меҳнатнинг бир қисмини öз елкангга ол дейди.
У чарчаган. Аслида эса, “мен ҳам танамга ғамхўрлик қилишим керак” - деяпти. Унга ғамхўрлик қилиш, касал вақтида даволаш, мазали таомлантириш, уҳлаш, чарчоқни чиқариб юбориш, ўзлигини ҳис қилиш, гўзаллигини ҳис қилишни исташини англатади.

Ўзиники бўлмаган юкларни кўтаравериб чарчаган елкалари, сизга фарзанд дунёга келтираман деб танасига тушьган чизиқлар, қуруқшаб кетган териси, қўполлашиб кетган товонлари, тўкилаётган сочлари, ажин тушьиб бошлаётган юзлари парваришга муҳтож эканини айтаётган бўлади.

Жонимга тегди дейди. Аслида эса, “шамоллаб келишим керак” деётган бўлади. Чунки ичида бир ҳилликдан, қайтарилувчи насиҳат ва таъмалардан, руҳиятини зилдек эзувчи “чида” “сабр қил”лар билан, болаларингиз ва ота-онангизнинг инжиқликларидан тўлиб кетган бир руҳияти бор унинг.

Чарчоқ - бир сўз ҳолос. Ортида эса қанчадан-қанча маънолар, илтимослар, жимликлар, эҳтиёжлар, сукутлар яширинган...

Минғиллаб жонимга тегдинг, ҳамма шароитинг бор, ўзи аёл зоти товуқмия, ношукур бўлади дейишдан олдин, шулар ҳақида ўйлаб кўринг...

Аёлга аёллигини бермай туриб, қандай қилиб, қайси виждон билан ўзингизга бошқа аёл қидирасиз?

Рахшонахон Музаффар қизи.


@shoxonasarpa

https://t.me/+TkkMUi8Qkz5-x7Ov
117 views06:24
Ochish/sharhlash
2022-05-23 16:08:40 Бу асосий группаммиз

@shoxonasarpa фотиха туйни группаси

@beshiktoy детский сандикла группа

@shoxoqlik оклик юбориш

@superkorobka патирча коробка гр

@shoxlenta исмли лента группаси

Инстаграмда хам shoxonasarpa

бизнинг группаларимиз
225 views13:08
Ochish/sharhlash
2022-05-23 16:05:49 Бир киши донишманддан: "Айбларимни қандай аниқласам бўлади?", дея сўради.

Донишманд шундай жавоб қилди: "Хотинингга унинг айбларидан бирини айт. Шунда у сенга сенинг айбларингни, яна оилангнинг, дўстларингнинг ва қўшниларингнинг, шунингдек айрим қўшни давлатлар аҳолисининг ҳам айбларини айтиб беради".

Тушунганлар тушунди)

Канал @BOLAJONCHA
204 views13:05
Ochish/sharhlash