Get Mystery Box with random crypto!

Фарзандларингизни онаси “чарчадим” деса, бу шунчаки чарчоқ эма | ОНА БОЛА

Фарзандларингизни онаси “чарчадим” деса, бу шунчаки чарчоқ эмас, бу сўзнинг остида олам - олам маъно ётиши мумкин.

Чарчоқга ҳамма ҳар хил қарайди, аҳир бизда аёллар “чарчаш”майди, аёлларга чарчаш таъқиқланган. Айниқса уйида мазза қилиб “ўтирадиган” ва куууун бўйи “ҳеч нима” қилмайдиган уй бекалари ва оналарга.

Аслида у бошқа бир нимадур деяптию, сиз уни эшитмаябсиз. “Бағрингга бос”. “Меҳнатимни қадрла”. “Ким учундир эмас, ўзим учун ҳам яшашимга имкон бер”. “Менга сен учун қанчалик қадрли эканимни эслат”. “Ёнимдалигингни айт”. “Биз бугун дуч келаётган ва эртага ҳал қилишимиз керак бўлган мусибатларни биргаликда енгиб ўтамиз” де.

У “чарчадим” дейди. Лекин, кўплигидан сабабини ажратиб бўлмайдиган хавотирлардан асабларини идраб кетганини айтмайди.

“Бундан ҳам яхшироқ қилиш мумкин эди”дан қочиб, “одамларнинг келини палондақа экан”га тўқишиб йиқилганини, вазифаси бўлмаса ҳам йўқ жойдан елкасига ортиб қўйганингиз масъулиятлардан, ҳар куни тўрт девор орасида ўзидан бошқа ҳамманинг кўнглига қарашдан, “суғур куни”дек қайтариладиган ҳаётдан зерикганини, мукаммал, ялтироқ бўлишдан чарчаганини айтмайди.

Аввалги “ўзи” бўлишни соғингани айтмайди. Тўғри, фарзандлари туғилиши билан қалбида пайдо бўлган ва чуқур илдиз отган меҳр-муҳаббат унинг учун бебаҳо, аммо булар мутлақо бошқа - бошқа туйғулар.

Йўналишларни ўзгартиришни исташини, узоқ уфқларга виждон азобисиз ва ҳеч қачон тугамайдиган кундалик ташвишларсиз саёҳат қилишни исташини айтмайди. Кейинчалик, эслаб юзига табассум югурадиган ва қалбини меҳр-муҳаббатга, завққа тўлдирадиган хотираларни исташини айтмайди.

“Чарчадим” дейди. Аслида эса, “мени юпат”, “мен билан бўл”, “менга ҳам вақт ажрат”, “тилингни ширинроқ қил” деётган бўлади. Бахт ҳақидаги ўзига ҳос орзуларининг энг бошида муҳаббат туришини айта олмайди.

“Чарчадим” дейди. Аслида эса, ўзимни керакли инсондек ҳис қилишимга ёрдам бер дейди. Масъулият ва меҳнатнинг бир қисмини öз елкангга ол дейди.
У чарчаган. Аслида эса, “мен ҳам танамга ғамхўрлик қилишим керак” - деяпти. Унга ғамхўрлик қилиш, касал вақтида даволаш, мазали таомлантириш, уҳлаш, чарчоқни чиқариб юбориш, ўзлигини ҳис қилиш, гўзаллигини ҳис қилишни исташини англатади.

Ўзиники бўлмаган юкларни кўтаравериб чарчаган елкалари, сизга фарзанд дунёга келтираман деб танасига тушьган чизиқлар, қуруқшаб кетган териси, қўполлашиб кетган товонлари, тўкилаётган сочлари, ажин тушьиб бошлаётган юзлари парваришга муҳтож эканини айтаётган бўлади.

Жонимга тегди дейди. Аслида эса, “шамоллаб келишим керак” деётган бўлади. Чунки ичида бир ҳилликдан, қайтарилувчи насиҳат ва таъмалардан, руҳиятини зилдек эзувчи “чида” “сабр қил”лар билан, болаларингиз ва ота-онангизнинг инжиқликларидан тўлиб кетган бир руҳияти бор унинг.

Чарчоқ - бир сўз ҳолос. Ортида эса қанчадан-қанча маънолар, илтимослар, жимликлар, эҳтиёжлар, сукутлар яширинган...

Минғиллаб жонимга тегдинг, ҳамма шароитинг бор, ўзи аёл зоти товуқмия, ношукур бўлади дейишдан олдин, шулар ҳақида ўйлаб кўринг...

Аёлга аёллигини бермай туриб, қандай қилиб, қайси виждон билан ўзингизга бошқа аёл қидирасиз?

Рахшонахон Музаффар қизи.


@shoxonasarpa

https://t.me/+TkkMUi8Qkz5-x7Ov