2022-06-21 12:55:56
#батафсил
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
«Паррандачилик соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
(2022 йил 15 июнь, ПҚ-281-
сон) қарори қабул қилинди.
Унга кўра,
2023 йил 1 апрелдан бошлаб паррандачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларини
давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, субсидиялар ажратиш ва бошқа имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини фақатгина «my.vetgov.uz» сайтида рўйхатдан ўтган ҳамда белгиланган тартибдаги мезонларга мос келувчи
паррандачилик ҳўжаликларига берилади;
Қуйидагича тартиб ўрнатилади:
қуйидаги мақсадлар учун тижорат банклари томонидан ажратиладиган қиймати
5 миллиард сўмдан, фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмаган кредитлар бўйича Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан кредит фоиз ставкасининг
асосий ставкадан ошган, бироқ асосий ставканинг 30 фоизидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун
3 йилгача «2+1» тамойилида компенсация ҳамда кичик тадбиркорлик субъектларига ажратиладиган
кредитларнинг 50 фоизигача, бироқ умумий қиймати 2,5 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда кафиллик берилади:
паррандачилик ҳўжаликлари ва парранда омухта еми ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларининг ишлаб чиқариш қувватларидан келиб чиқиб, инкубацион тухум, бир кунлик жўжа, озуқа маҳсулотлари ва унинг қўшимчалари, дори воситалари, қўшимча компонентлар, буғдой, маккажўхори, соя дони, соя ва кунгабоқар шротини захира қилишга айланма маблағларни тўлдиришга;
гўшт етиштириш йўналишидаги янги лойиҳаларни амалга ошириш, барча турдаги инкубацион цехлар, паррандачилик маҳсулотларини қайта ишлаш ва сақлаш технологик асбоб-ускуналарини, шунингдек, махсус техникалар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари ҳамда бошқа асосий воситаларни сотиб олиш ва модернизация қилиш;
паррандачиликни ривожлантириш бўйича мақсадли давлат дастурлари бўйича
кредит маблағлари 10 йилгача муддатга 3 йилгача имтиёзли давр билан ажратилади.
Бунда, асосий пода (гала)ни шакллантириш, шу жумладан инкубацион тухум, жўжалар (финал гибрид), она товуқлар ва ота-она галасини харид қилиш билан боғлиқ тадбирлар учун кредитлар инвестиция лойиҳасини молиялаштириш сифатида узоқ муддатга ажратилади.
Тижорат банклари ПҚ-4015-сон ҳамда ПҚ-5146-сон қарорларига асосан
паррандачилик маҳсулотлари ва парранда омухта еми ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларига уларнинг мавжуд қувватларини тўлиқ ишга тушириш, шу жумладан модернизация ва реконструкция қилиш, озуқа маҳсулотлари захирасини ташкил этиш ва айланма маблағлар билан тўлдириш учун мазкур қарор қабул қилингунга қадар ажратилган кредитларнинг қайтариш муддатини тадбиркорларнинг аризаларига кўра ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси таклифларига асосан ўн йилгача узайтирилади.
Эътибор қилинг!
Барча кредитлар эмас, ушбу бандда кўрсатилган қарорлар асосида ва ушбу мақсадларга ажратилган бўлиши ва қўмита таклифи мавжуд бўлиши шарт!
Тижорат банклари паррандачилик ва омухта ем маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларига ажратилган кредитларнинг қайтариш муддатларини қарздорларнинг аризаларига асосан уларнинг молиявий ҳолати ва пул оқимлари прогнози таҳлилидан келиб чиқиб қайта кўриб чиқилади.
«Паррандасаноат» уюшмасига аъзо бўлган паррандачилик ҳўжаликларига 2022 йил 1 июлдан бошлаб 2024 йил 1 январга қадар даврда паррандачилик ҳўжаликларига ҳар бир бош 1 кунлик наслдор жўжани импорт қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун давлат томонидан ажратиладиган
субсидия миқдори 12 минг сўм этиб белгиланди.@biznesrejavateo
1.8K viewsRuxsora Allaberganova, edited 09:55