Get Mystery Box with random crypto!

Битта бўлсин!

Kanal manzili: @bittada
Toifalar: Ko‘ngilchak
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 35.72K
Kanalning ta’rifi

Сарказм, ибратли, хаётий, танқид ва хаказолар... Постларнинг барчаси ҳам ҳаётий эмас ва мен билан боғлиқ эмас. Манбасиз пост олсангиз, рози эмасман.
Реклама учун: 👉 @Dono_beka_admin

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 6

2023-10-26 18:57:16
Хотинимнинг бу ишини кўриб уни ақлдан озган деб ўйладим

У Соса-Соlа ни унитазга қуйди, буни сабабини билганимда ҳайратда қолдим! Эшитиб сиз ҳам ҳайрон қолишингиз аниқ!

Гап шундаки, агар унитазга Соса-Соlани қўйсангиз...

Батафсил...
23.3K views15:57
Ochish/sharhlash
2023-10-20 17:50:15
Колхоз пайтида ёш болалалик оналар дала ишларига жалб қилинган. Улар орасидан бир энага тайинланган. Оналар катта далаларнинг бир чеккасида, чақалоқлар эса бошқа тарафда қолар эди. Агар бирор чақалок йиғласа уни онаси овозсиз чакрилган ва айнан уша боланинг онаси фарзанди ёнига келган.

Диққат савол: Оналар овозсиз қандай чақирилган?
14.4K views14:50
Ochish/sharhlash
2023-10-07 17:29:02
Мактабда "МЕНИНГ БИР КУНИМ" мавзусида иншо бўлибди.

Бир ўқувчи шундай ёзган экан; "Эрталаб сахарда тураман. К*тни ювиб артаман. Нонушта қилиб мактабга бораман. Мактабдан келиб яна ювиб артаман. Кейин молларга қараб дарсимни қиламан. Яна ювиб артиб дам олишга уйга кираман" -деб ёзган экан. Шунда ўқитувчиси ҳалиги боладан;
- Болам касал пасалмисан? Бунча ювиб артаман, -деб ёзибсан.
-деб сўрабди. Шунда болакай: 
- Ие, домла...

Давоми
34.5K views14:29
Ochish/sharhlash
2023-09-11 18:26:38
Сиз ҳам қорайган қозонингизни оловда қиздириб, сўнгра пичоқ билан қириб тозалаганмисиз?

Масалан мен авваллари шундай қилардим. Токи видеодаги "влажные" салфетка ўраш усулини кўрмагунимча.

Бу усул мен учун жуда ҳам фойдали ва арзон янгилик бўлди. Бундай тозалаш усулида асосан 3 та воситадан фойдаланилар экан. Бу воситалар... Давоми
18.7K views15:26
Ochish/sharhlash
2023-09-11 17:28:56
60.000 минг сўм учун ёқиб юборилган "Cоbаlt"

Қорақалпоғистондан Тошкентга қатновчи таксичига, Тошкентдан бир киши омонат 60.000 минг сўм қоғозга ўралган пулни шафёрга бериб Қорақалпоғистон вокзалидан дўстим сизни кутиб олади деб омонат пулни берди. Таксичи йўлда нахот 60.000 минг сўм пулни Тошкентдан Қорақалпоғистонга берип юборса деб хаёл қилиб йўлда овқатланиш жойига тўхтайди ва йўловчиларни тушуриб қоғозга ўралган пулни очиб қараганда дахшатга тушади ва мошинани ўша захоти ёқиб юборган, сабаби қоғозга ўралган пулни кўриб шу фикр хаёлга келган яъни ...

Давомини ўқиш...
18.1K views14:28
Ochish/sharhlash
2023-09-07 20:03:17 #ибрат

ЭРКАК

Бир аёл турмуш қурганидан 17 йил ўтиб, қуйидаги гапларни айтиб қолдирмоқда:
“Ишончим комил бўлди, эркаклар Аллоҳ яратганларининг ичида энг чиройли суратда яратилган хилқат экан.
– У қўлида борини опа-синглиси, қизи, онаси, аёли, набиралари учун сарфлаб юбораверар экан.
– Ўзининг навқирон йигитлигини, соғлигини аёли ва болалари учун қурбон қилар экан. Ҳар куни меҳнат қилиб, гоҳида жуда кечга қолиб ишлайди-ю, шикоят хам қилмас экан.
– Эркак, гарчи тирикчилик ишлари билан машғул бўлса хам, болаларининг келажагини қуруш учун тинмай меҳнат қилар экан, тиришар экан.
– Оиласини мустаҳкамлашга уринар экан. Шундай бўлса-да, турли-туман маломатларга қолар эканлар.
– У ишида хўжайинидан ёқимсиз гапларни эшитиб келиб, гоҳида ота-онасидан, гоҳида аёлидан даккилар хам эшитар экан.
– Агар ўзини чалғитиш учун айлангани чиқиб кетса, масъулиятсиз эр, уйда қолса, дангаса ва ялқов!
– Фарзандларини тарбиялаш учун қаттиқ тегса уларга, миннатчи ёки, ваҳший. Агар бироз эркин қўйса, болаларининг тарбиясига бепарво.
– Аёлини ишлашдан қайтарса, оилада диктатор. Ишлашига рухсат берса, текинхўр. Шундай бўлса хам, болларини ўзидан яхшироқ бўлишига умид билан, тинмай шикоятсиз меҳнат қилар экан. Болалари учун дунёдаги энг зўр мукофотларни олиб беролмаса ҳам, ўзи қодир бўлган энг яхши совғаларни ҳадя этар экан.
– Она 9 ой фарзандини кўтариб юрса, ота бир умр уни масъулиятини кўтариб ўтар экан.

Билдимки, агар уйнинг эркаги саломат бўлса, дунё саломат қолар экан.
Хар бир ота ва ҳар бир эрни ҳурматини жойига қўйинглар, азиз аёллар.
Сизлар учун қанча қурбонликлар қилганини билмайсизлар.”

P.S.: Кимга юборишни ўзингиз биласиз!

@Bittada - жойига урадиган канал!
13.9K views17:03
Ochish/sharhlash
2023-09-01 12:05:00 ​​Гигант кеманинг двигатели ишдан чиқди ва уни ҳеч ким тузата олмади.

Ва ниҳоят уни тузатиш учун 40 йилдан ортиқ тажрибага эга бўлган муҳандис-механикни таклиф қилишди.

У двигателни синчковлик билан текширди ва сумкасидан кичкина болғачани чиқарди. Кейин қайсидир детални урди. Двигател тезда ишлаб кетди. У таъмирланган эди!

Орадан 7 кун ўтгач инженер таъмирлаш хизмати ҳақини 20 000 доллар эканлигини айтди.

- Нима?, - дея ҳайрон бўлди кема хўжайини. - Сиз қарийб ҳеч нарса қилмадингизку? Бизга батафсил тушунтириб бера оласизми...

- Жавоб оддий,- деди механик. - Болға билан уриш баҳоси 2 доллар. Аммо қаерга, қанча ва қандай уришнинг қиймати 19 998 доллар. Ўз билим ва тажрибасини қадрлаш муҳим. Чунки бу - курашлар, ташвишлар ва кўз ёшлар натижасидир. Агар мен ишни 30 дақиқада тугатган бўлсам, бунинг сабаби шундаки, мен 20 йил давомида бу ишни 30 дақиқада қандай бажаришни ўргандим.

Ҳеч қачон ўз меҳнатингизни арзон баҳоламанг. Сизнинг 1 кунлик иш кунингиз, ҳаётингизнинг 1 кунига тенгдир.

@Bittada - жойига урадиган канал!
14.7K views09:05
Ochish/sharhlash
2023-09-01 11:52:59
Assalomu aleykum!
Botga o'tib ovoz bering va “Xufar qishlogʻini ichimlik suvi bilan taʼminlash”ga oʻz hissangizni qoʻshing.
Ham savob ham daromadga ega bo'ling

Har bir ovoz: 7000 so'mdan
Referal: 500 so'mdan

Bizda aldov yo'q
@Halol_ovoz_openbudjetbot
@Halol_ovoz_openbudjetbot
@Halol_ovoz_openbudjetbot
55.5K viewsedited  08:52
Ochish/sharhlash
2023-08-29 15:09:51
Уйланиш қовун сотиб олишга ўхшайди: ҳиди ёқимли, ранги чиройли. Баъзида қовун бемаза чиқиб қолиши ҳам мумкин. Чақмоқ уриб олишнинг эса иложи йўқ. Чақмоқ уриб кўрсанг, олишга мажбурсан...

@Bittada - жойига урадиган канал!
13.0K viewsedited  12:09
Ochish/sharhlash
2023-08-29 10:34:32 ​​Бор эканда йўқ экан, қадим-қадим замонларда меҳнаткаш чумоли бўлган экан. Чумоли эрта-ю кеч тинимсиз бир ўзи меҳнат қиларкан. Бир куни учиб кетаётган пашша меҳнаткаш чумолини кўриб қолибди. Пашша заҳматкаш, меҳнатсевар ва бахтли чумолини кузатиб, “Чумоли бир ўзи меҳнат қилиб қийналади” -деб унга ёрдам беришга қарор қабул қилибди. У аввалига корхона очибди. Корхона раҳбари лавозимига ўзини тайинлаб, чумолини эса оддий ишчи лавозимига ишга олибди. Корхона ишлари бир маромда давом этарди лекин меҳнаткаш чумоли ишини ҳеч ким назорат қилмас экан. Бу муаммони ҳал этиш учун янги бўлим яъни, "ишларни назорат қилиш бўлими" ташкил қилинибди.

Бу лавозимга суҳбатдан муваффақиятли ўтган чаён ишга олинибди. Чаён ишчан чумолини ҳар бир соатини тўлақонли ўз назоратига олиб, эрта-ю кеч қилинган ишлар ҳақида ҳисоботлар қилишни талаб қила бошлабди. Меҳнаткаш чумоли энди нафақат тинимсиз меҳнат қилиши керак, балки назорат бўлимига ҳисоботларни ҳам ўз вақтида тақдим қилиши зарур бўлиб қолибди. Вақт ўтиши билан пашшага бу ҳисоботлар камлик қила бошлабди. Энди у чаёндан чумолидан эртанги кун режалари ва келгуси ишлари ҳақида йўл харитаси ҳам олиб тақдим қилишини талаб қила бошлабди. Чумолига хайфсан ва ойлигидан жарималар ушлаб қолиниши билан таҳдид қилишибди. Чаённинг бир ўзи ҳисоботларни текшириб чиқишга қийналганлиги сабабли унга ёрдамчи асистент лавозимига суваракни ишга олишибди. Йил якунида корхона йиллик режаларини муваффақиятли бажаргани учун пул мукофотлари пашша, чаён ва суварак ўртасида тақсимлаб олинибди. Чумолини эса ишдаги камчиликлари учун мукофот пулидан маҳрум қилишибди. Иш унумдорлиги кўпаймасада, лекин ҳисоботлар ва бошқа хужжатларни тўлдириш (бюрократия) кун сайин ортиб бораверибди.

Чумолини иш унумдорлигини ошириш мақсадида, “чумоли ишини мувофиқлаштириш” департаменти ташкил этилибди. Бўлим бошлиғи этиб ўргимчак тайинланади. Янги бўлим алоҳида хоналар, замонавий жиҳозлар билан таъминланибди. Бундан ташқари, ушбу бўлимга яна бир нечта янги кадрлар ишга қабул қилинибди. Янги бўлим орқали меҳнаткаш чумолининг барча ишлари автоматлаштирилган янги тизим орқали марказлаштирилибди. Корхона раҳбари пашша корхона ҳисоботларида иш сифати ва унумдорлигида камчиликлар топиб, уни бартараф этиш учун ташқаридан қора қўнгизнинг молиявий аудит фирмасини ишга ёллабди. Корхонанинг барча молиявий ҳисоботларини, қолаверса, чумолининг иш унумдорлигини текшириб чиқибди.

Қора қўнғиз корхонада ходимлар сони кўпайиб кетганлиги учун корхона даромадлари камайганини аниқлаб, штатни қисқартириш хулосасини тақдим этибди. Пашша раислик қилган мажлисда бир ходимни қисқартириш масаласи кўндаланг қўйилибди. Узоқ бахс-мунозалардан сўнг, чумолини ишдан бўшатишга қарор қабул қилишибди. Чумолини ишдан бўшатилишига қуйидаги муҳим асосларни келтириб ўтишибди:

1. Чумоли доим иши кўплигидан нолийди;
2. Чумоли доим бошқа ходимлардан ойлиги камлигини айтади;
3. Пул мукофотлари олмаганлиги учун эътирозлари кўп;
4. Доим қўшимча ишчи кучи - чумоли олиш хақидаги таклифлар беради;
5. Ишдан кеч кетиб, эртасига ишга кеч қолиб келади ва хоказоларни инобатга олиб, бир овоздан чумолини ишдан бўшатишибди.

Ишдан бўшаган чумоли аввалгидек бир ўзи - ўзи учун ишлаётганидан бағоят хурсанд ва бахтиёр бўлибди. Корхона эса ишлайдиган ходим қолмагач ёпилишга мажбур бўлибди. Шунақа гаплар...

Халқ оғзаки ижоди

@Bittada - жойига урадиган канал!
12.9K views07:34
Ochish/sharhlash