Get Mystery Box with random crypto!

Битта бўлсин!

Kanal manzili: @bittada
Toifalar: Ko‘ngilchak
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 35.72K
Kanalning ta’rifi

Сарказм, ибратли, хаётий, танқид ва хаказолар... Постларнинг барчаси ҳам ҳаётий эмас ва мен билан боғлиқ эмас. Манбасиз пост олсангиз, рози эмасман.
Реклама учун: 👉 @Dono_beka_admin

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 4

2024-02-13 05:31:29 Бахтсизлик формуласи:

Одобли бўл, ёлғон гапирма, ҳаммага ишон...

@bittada - жойига урадиган канал!
16.1K views02:31
Ochish/sharhlash
2024-02-12 18:25:12
#админларга

Ҳурматли канал админлари, шунақа реклама тайёрлайдиганлар нима чекасизлар?..))

Ман Гурбангули Бердимуҳаммедов каби қўшиқ айтадиган, мошиналар ҳайдайдиган севимли диктатор бўлишни хоҳлайман. Қайси каналга мурожаат қилай...))

@bittada - жойига урадиган канал!
15.6K views15:25
Ochish/sharhlash
2024-02-04 10:48:34 ҳаётий

Эркаклар бор:
Битта оиласини боқолмайди, ишининг тайини йўқ, лекин кўчада қўшнилари билан давлатни, раҳбарларни ёмонлашдан бўшамайди.

Аёллар бор:
Ўзи битта эрни эплаб аҳил-иноқ яшолмайди, эрнинг хизматини қилишдан ор қилади лекин...

@bittada - жойига урадиган канал!
13.1K views07:48
Ochish/sharhlash
2024-02-03 07:35:49 Nega 3131 soni hech bir odam Uchming bir yuzi o'ttiz bir deb o'qimaydi, hayronman...

@bittada - жойига урадиган канал!
12.8K views04:35
Ochish/sharhlash
2024-02-02 06:43:35 #диалог

- Дада, одамлар нега ишлайди?
- Нонга пул топиш учун.
- Нонвойлар нега ишлайди унда?
- Сан бунақа ишларга қизиқма ўғлим.

@bittada - жойига урадиган канал!
13.4K views03:43
Ochish/sharhlash
2024-02-01 09:11:18 #ҳаётий

"Биз ўқимадик, ҳеч бўлмаса сиз ўқинг" деган бир наслнинг, ўқиган лекин иш тополмайдиган фарзандлари бўламиз...

@bittada - жойига урадиган канал!
12.8K views06:11
Ochish/sharhlash
2024-01-18 20:00:49 #ростда

Одам:
— Кўз чарчаб қоляпти, балиқ-малиқ еб, кўзни равшанлаштирайлик!

Балиқ:
— Ў номард, телефонга камроқ қара. Кун бўйи телефонингга тикилиб ётсанг, мендами айб!

@bittada - жойига урадиган канал!
15.0K views17:00
Ochish/sharhlash
2024-01-15 05:12:02 #хаётий

Ош.

Айнан якшанба куни баъзида эркак киши оиласига ош қилиб бериб, ўзини кўрсатмоқчи бўлади. Шу йўл билан ҳақиқий ош қилиш қанақа эканлигини, аслида ошхона иши қийин эмаслигини исбот қилмоқчи бўлади
.

Жараён қуйидаги этаплардан иборат:

1. Эркак киши ош қилмоқчи эканлигини айтади
2. Эркак бориб бозорликни қилиб келади
3. Аёл керакли идиш ва пичоқларни чиқаради
4. Аёл қозон ва идишларни ювади
5. Аёл сабзи-пиёзни артиб тозалайди
6. Аёл гуручни тозалайди
7. Аёл гуручни ювади
8. Эркак гўштни майдалайди
9. Эркак масаллиқларни қозонга солади
10. Аёл салатни бошлайди
11. Аёл дастурхонни тайёрлайди
12. Эркак ошни сузади
13. Аёл чойни дамлайди
14. Ошни оила даврасида биргаликда ейишади
15. Аёл дастурхонни йиғиштиради
16. Аёл меваларни ёки тарвузни кесиб келади
17. Эркак дуо ўқийди
18. Аёл дастурхонни йиғиштиради
19. Аёл ошдан кейин яна битта чой дамлайди, албатта
20. Аёл қозон-товоқни ювади.
21. Эркак - кўрдингми, ошхонани иши қийин эмас, бугун маза қилиб дам олдингми овқат қилмасдан, дейди.
22. Эркак аёлини қовоғи осилганини кўриб, нима қилсанг ҳам аёллар доим недоволний деб аламини телевизорни пультидан олади.

@bittada - жойига урадиган канал!
12.9K views02:12
Ochish/sharhlash
2024-01-09 11:44:12 #ибрат

Аспирант ва талаба қиз ўғилли бўлишди. "Ўзимиз зўрға яшаяпмиз, боқолмаймиз" деб, бир тўхтамга келишиб, болани "васийлик" идорасига бериб келишди. Гўдакни эса тезда бошқа оила асраб олди. Жуфтликнинг иккинчи фарзандлари — қизи туғилганда моддий танглик бирмунча йўқолган эди, лекин бирга яшай олишмади.

Эр хотини ва қизини қолдириб, уйдан чиқиб кетди. Шу бўйи университетдан ҳам кетиб, ўзини пул топишга урди. Мўмай даромад илинжида ҳар қандай ишни қилди. Аёл эса қизи билан қийналиб бўлсада яшай бошлади, баҳти очилиб қайтадан бошқа одамга турмушга чиқди, яхши одам экан — қизчани ҳам ўз фамилиясига олди.

Асранди бола ҳам, қизча ҳам улғайишди. Айниқса ўзга оилада, мутлақо бошқа одамларни "ота-онам" деб улғайган боланинг ҳам ҳаёти текис кетмади, тиришди- тирмашди, бизнесда ва ниҳоят омадга эришди.

Шундай кунларнинг бирида асраб олган онаси вафот этиш олдидан унга энг катта сирни "асл ота-онаси бошқа одамлар" эканлигини айтди. Мотамдан сўнг йигитча анча ўйланди, ва ниҳоят асл ота-онасини топиши кераклигини тушунди. Қидирув билан шуғулланадиган агентларга мурожаат қиларкан, уларнинг "нима учун уларни топмоқчисиз?" деб берган жўяли саволига шундай деб жавоб берди:
— Мени аборт қилиб юбормаганликлари учун уларга раҳмат айтмоқчиман!!!

Қидирувлар натижасида аввал онасини ва синглисини топди. Ўттиз бир йилдан сўнг учратган онасига ўз "раҳмат"ини айтганда, она ўзини тутиб тура олмади, ўғлини бағрига босишга журъати етмай, ўксиниб узоқ йиғлади...

Синглиси билан ҳам анча тил топишиб олди.
— Отамни ҳам қидириб топмоқчимисиз? — деб савол берди синглиси...
— Кейинроқ, ҳали бунга тайёр эмасман, — деб жавоб берди акаси.

Синглиси отасини ўзи қидириб топмоқчи бўлди, узоқ қийинчиликдан сўнг у ҳақидаги маълумотларни қўлга киритди: отаси ҳозирда - кичкинагина тамаддихонанинг хўжайини экан. Қиз чиройли кийиниб, кўрсатилган тамаддихонага кириб борди. Тамаддихона хўжайини, яъни отаси унга пешвоз чиқди, қизни кибор хонимлардан деб билиб мулозамат қилган бўлди:
— Оҳирги пайтлар, тамаддихонам нозик меҳмонлар тез-тез ташриф буюрадиган гўшага айланиб боряпти, бундан камина жуда ҳурсандман, ким ўйлабди дейсиз, бу емакхонага шунақа машҳур одамлар ташриф буюради деб...

Қиз ажабланиб савол берди:
— Масалан кимлар ташриф буюриб туради бу ерга?!
— Машҳур миллиардер Стив Жобс кунора шу ерга келиб кофе ичиб кетади, — деб мақтанди емакхона хўжайини...

Қиз шу ерда ортиқ жим тура олмади:
— Биласизми аслида Стив Жобс ким?! У сизнинг ўғлингиз бўлади, мен эса қизингиз...

Бир умр пул дардида ўзини ўтдан-чўққа урган, болаларини "боқолмаслиги" сабабли ташлаб кетган отанинг оғзи ланг очилиб қолди...

Ҳа... Бу ўша машҳур Apple компаниясининг асосчиси, суриялик аспирант Абдулфаттоҳ Жандали ва немис миллатига мансуб талаба қиз Жоан Шибленинг фарзанди, Пол Жобснинг асранди ўғли, дунёни ўзгартириб юборган учинчи олманинг эгаси — Стив Жобснинг аччиқ ҳаётидан бир лавҳалар эди...

Бежиз Қуръони Каримда "очликдан қўрқиб, болаларингизни ўлдирманг, биз сизларни ҳам, уларни ҳам ризқлантирурмиз" деб ёзилмаган...

@bittada - жойига урадиган канал!
15.3K views08:44
Ochish/sharhlash
2024-01-06 07:39:47 #ҳаётий

Эркаклар бутун умри давомида иккитагина яхши комплимент эшитади:

1. Бунча ширин бўлмаса бу чақалоқ.
2. Раҳматлик, яхши одам эди..

@bittada - жойига урадиган канал!
13.3K views04:39
Ochish/sharhlash