Get Mystery Box with random crypto!

Битта бўлсин!

Kanal manzili: @bittada
Toifalar: Ko‘ngilchak
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 35.72K
Kanalning ta’rifi

Сарказм, ибратли, хаётий, танқид ва хаказолар... Постларнинг барчаси ҳам ҳаётий эмас ва мен билан боғлиқ эмас. Манбасиз пост олсангиз, рози эмасман.
Реклама учун: 👉 @Dono_beka_admin

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 9

2023-07-19 17:54:56
Odamni "Yetti uxlab tushiga kirmaydigan" fikrlar ekan. Siz hech shular haqida oʻylab koʻrganmidingiz?

Manba: @azams_fun

@bittada - жойига урадиган канал!
12.4K viewsedited  14:54
Ochish/sharhlash
2023-07-19 08:45:44 Ростгўйлик
Доим рост гапиринг, шунда кўп нарсани эслаб юришингизга ҳожат қолмайди.

Қиймат
Ҳаётда математика ечолмайдиган нарсалар бор. Масалан, ҳалол бир сўм ҳаром беш сўмдан кўп бўлади.

Кечирим
Кечириш бу – аввалгидек қадрдон бўлиш эмас, шунчаки интиқомдан воз кечиш дегани гоҳида.

Келажак
Одамнинг келажагини билиш учун у пул ва вақтини нималарга сарф қилаётганини билиш кифоя.

Ночорлик
Ночор аҳволда яшаш ҳар доим ҳам камбағаллик белгиси эмас, баъзиларда дангасалик белгиси ҳамдир.

Ибрат учун яқинларга юбориб қўямиз

Тафаккур қилинг!

@bittada - жойига урадиган канал!
17.0K views05:45
Ochish/sharhlash
2023-07-18 01:24:07
ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ассалому алайкум! Сешанба тонги муборак бўлсин


Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!

@bittada - жойига урадиган канал!
16.8K views22:24
Ochish/sharhlash
2023-07-17 17:58:35
Ёдгор Саъдиев бир дилдан очилибдилар))

P.s. Видеони интернетдан олдим.

tanishgaplar

@bittada - жойига урадиган канал!
16.9K views14:58
Ochish/sharhlash
2023-07-06 18:10:11 #ибрат

Бир гуруҳ олимлар тадқиқот ўтказишибди. Мақсад: машҳур худосизлар ўлимлари олдидан нима дейишганини аниқлаш.
Мана натижалар:

(ўқиётганда “тавба, тавба” деб турсак яхши бўлади, деб ўйлайман)

Фридрих Ницше.

Эсини йўқотиб қўйган. Кучукдай ҳуриб темир қафас ичида жон берган.

Вольтер. Буюк масхарачи.

Якуни мудҳиш бўлган. Тун бўйи кечирилишини сўраб дод солиб чиққан. Ҳамширасининг сўзлари: “Европанинг ҳамма пулини берса ҳам Вольтернинг ўлимидек ўлимни кўришни истамайман”.

Давид Хьюм – атеист.

Ўлими олдидан тинимсиз: “Мен оловнинг ичидаман!” деб дод солган. Ўлими даҳшатли бўлган.

Наполеон – император.

Унинг табиби қуйидагини ёзган: “Император ёлғизликда, ҳамма уни ташлаб кетган ҳолда ўлди. Унинг ўлим билан олишуви мудхиш бўлди...”

Карл IX.

“Мен ҳалок бўлдим! Мен буни тушуниб турибман”.

Гоббс – инглиз файласуфи.

“Мен мудхиш зулматга сакраш олдида турибман”.

Ленин.

Эси оғган ҳолда ўлди. Стол, стуллардан гуноҳлари учун кечирим сўраган...
Қаранг-ки, у миллионлаб одамлар учун раҳнамо ва идеал бўлган!

Ягода. Совет яширин полицияси бошлиғи.

“Худо мавжуд бўлиши керак! У мени гуноҳларим учун жазолаяпти”.

Зиновьев: – Лениннинг ҳамроҳи.

Сталин буйруғи билан отиб ташланган. “Қулоқ тут, Исроил, Худомиз – Якка Худодир!” – бу атеистик давлат раҳбарларидан бирининг охирги сўзлари.

Ярославский.

Интернационал атеистик ҳаракати президенти: “Ўтинаман, китобларимнинг ҳаммасини ёқиб юборинг! Муқаддасга бир қаранг! У анчадан бери мени кутяпти. У шу ерда!”

Джон Леннон.

Машхурлигининг чўққиси (1966 й.) пайтида Американинг етакчи журналига берган интервьюсида Ийсо алайҳиссалом тўғрисида: “Бугун биз ундан машҳур бўлиб кетдик!” деган. Ажабланарлиси – уни отиб ўлдирган қотил унинг айнан машҳурлигини тортиб олишни, яъни машҳур одамнинг қотили сифатида машҳур бўлишни, мақсад қилган экан.

Бразилия сиёсатшуноси Танкредо ди Амейдо Невес.

Сайлов пайтида: “Агарда мен 500000 овоз олсам ҳатто Худо ҳам мени президентлик лавозимидан тушира олмайди!”, деган.
У шунча овоз олди. Аммо президент бўлишидан бир кун олдин касал бўлиб ўлди.

Бразилиялик композитор, қўшиқчи, шоир.

Рио де Жанейрода ўтказилган шоуда сигаретасининг тутунини осмонга пуфлаб: “Бу сенга, Худо!”, деди. 32 ёшида СПИДдан ҳалок бўлди.

Титаникни ясаган инженер.

Ясаш ишлари якунлангандан кейин репортёрлар кеманинг қай даражада ҳавфсиз эканлигини сўрашганда: “Энди уни Худо ҳам чўктира олмайди!”, деган экан. Албатта ҳар бир киши у билан нима содир бўлганини жуда яхши билади.


@bittada - жойига урадиган канал!
7.0K views15:10
Ochish/sharhlash
2023-07-06 15:59:01
Бу касаллик 70% холларда аёллар ўлимига сабаб бўлади!

Буни ҳамма аёллар билиб олишлари керак, маълумот нафақат аёллар учун, балки аёлини қадрлайдиган еркаклар учун ҳам!

Гап шундаки, касаллик охирги босқчиларида белги беради, лекин аёллар эътибор бермайдиган биринчи белгилари мавжуд, булар... Батафсил..
6.5K views12:59
Ochish/sharhlash
2023-07-05 19:47:54
Ҳатто 2007-2008 йиллар уйланаётганини кўрган бўйдоқлар

Охиригача кўринг))

Бу видеони 1997, 1998, 1999, 2000, 2001, 2002, 2003 йилда туғилган, ҳали ҳам бўйдоқларга юбориб қўймасангиз бўлмайди.

@bittada - жойига урадиган канал!
12.1K views16:47
Ochish/sharhlash
2023-07-05 17:44:27 #маслаҳат

Ғийбат қилишнинг олтин қоидаси:
Ғийбат қилишдан олдин "Бу киши сизга ҳеч ким бўлмайдими?" деб сўраб олинг!

@bittada - жойига урадиган канал!
11.0K views14:44
Ochish/sharhlash
2023-07-05 16:14:02 1. Нуқсонсиз бўламан, деб уринманг. Мукаммаллик ягона Аллоҳга хос эканини эсингиздан чиқарманг.

2. Муҳаббат билан яшанг. Меҳр кўриш учун, олдин ўзингиз бошқаларга меҳр кўрсатишингиз керак.

3. Яхшилигингизга жавоб кутманг, сувга отинг. Эзгу амалингизга рағбат олишни хоҳлашингиз табиий. Аммо, у яширин қолганида сиз учун янаям хайрли бўлишига ишонинг.

4. Эътибор завқини ҳис эттириш билан атрофингиздагиларга қувонч улашинг.

5. Шу лаҳзада яшашни ўрганинг. Ўтмишдаги хатолар ёки келажакка оид қўрқувларингиз бугунингизга таъсир қилишига йўл қўйманг.

6. Сабрли бўлинг. Чунки шундай қилмасангиз, ҳар бир кичик ғамдан фожиа ясаш оддий ҳолга айланади.

7. Дўстона қўл чўзинг! Хафагарчиликдан кейин биринчи қадамни қарши тарафдан кутманг. Ёдингизда тутинг, ҳақ бўлиш - бахтли бўлишдан устун эмас.

8. Ҳақиқатга бўйин эгинг. Шикоят қилиб, нолиб, ўзингизнинг, бошқаларнинг кайфиятини бузиш ўрнига, борини борича қабул қилишга ўрганинг.

9. Ўзингизга “жимлик вақти” белгиланг. Ҳамма нарсадан холи, ёлғиз қолишни хоҳлайдиган пайтларингиз бўлади. Бундай дамлар ўзингизни ўзингиз эшитишингизни таъминлайди, ҳузур беради.

10. Олдин қаршингиздаги одамни тушунишга урининг. Агар атрофингиздагилар билан тўғри муносабатни шакллантиришни истасангиз, шундай қилишингиз керак.

11. Камтар, сипо бўлинг. Бошқаларга ўзингизни исботлашга қанча кам уринсангиз, ичингиздаги ҳузур шунча ортади.

12. Танқидни қабул этинг. Оддий эътироз учун жанжаллашиш ўрнига танқидга тўғри қарашни синаб кўрсангиз, ўзингизни янаям яхши ҳис қиласиз.

13. Парчаларга бўлинманг. Бир пайтнинг ўзида бир неча юмушни уддалайман деб бекор уриниш ўрнига битта ишни чиройли бажаринг.

14. Нима бўлганда ҳам бахтли эканингизга ишонинг, шунда сабабларини кўра бошлайсиз. Ёдингизда тутинг, инсонннинг ўзи саодатли эканига ишонмаса, уни хеч ким бахтли қилолмайди.

@bittada - жойига урадиган канал!
11.8K views13:14
Ochish/sharhlash
2023-07-04 16:14:02
МАШҲУР БОКСЧИ МУҲАММАД АЛИНИНГ ҲАЁТ ҲАҚИҚАТЛАРИ БОРАСИДА ФАЛСАФИЙ ФИКРЛАРИ:

1.
Ёш – нисбий тушунча. Ўзингга неча ёш берсанг, сен ўша ёшдасан.

2. Мен бошимдан ўтказган энг машаққатли жанг 1- хотиним билан бўлган. Ҳаётда рақиб танлашда адашсанг ҳам, жуфт танлашда адашма!

3. Машқлардан чарчардим. Лекин ўзимга "Тўхтама! Ҳозир азоблансанг ҳам ҳаётингни кейинги қисмида чемпион бўлиб яшайсан", дейишни канда қилмадим.

4.Кўпчиликни олға боришдан чўчитадиган омил, бу – эътиқоднинг пастлигидир. Мен эса эътиқодим туфайли ўзимга ишонаман.

5.Таваккал қилишга журъати етмаган одам ҳаётда ҳеч нарсага эриша олмайди.

6. Чемпионлар машқ залларида етишиб чиқишмайди. Улар аввало ўзларининг қалбларида кучли хоҳиш, орзу ва ғалаба оғушида туғилишади.

7. Бирор жойингиз оғриётган бўлса бу ҳақда ҳеч кимга гапириб юрманг. Чунки, айнан ўша оғриқли нуқтангизга зарба берадиганлар албатта топилади.

8. Муносиб жавобинг бўлмаса, сукут олтинга тенг эканини унутма.

@bittada - жойига урадиган канал!
13.6K views13:14
Ochish/sharhlash