Get Mystery Box with random crypto!

Birinchi Bizda

Telegram kanalining logotibi birinchi_bizada — Birinchi Bizda B
Telegram kanalining logotibi birinchi_bizada — Birinchi Bizda
Kanal manzili: @birinchi_bizada
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 1.85K
Kanalning ta’rifi

BIRINCHI BIZDA - KEYIN BOSHQALARDA!!!
Barcha yangiliklar, qiziqarli faktlar, foto va videolarni birinchi bizda ko'ring, eshiting va yaqinlaringiz bilan ulashing.
👇👇👇👇👇
🤝Сотрудничество🤝 ➜ @coffee_house_uz

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 4

2021-01-30 23:16:28 Янги штаммдаги коронавирус расман кириб келди. Бутун дунё қатъий чораларни қўлламоқда. Бизчи?!

Буюк Британия ва Жанубий Африкада аниқланган янги турдаги коронавирус дунёнинг кўплаб давлатларига тарқаб улгурди. Бугун расман бизда ҳам янги штамм қайд этилди.

Биласиз, Европа қитъаси янги штамм туфайли чораларни янада қатъийлаштирди. Масалан, Швеция Норвегия билан чегарани ёпди. Исроил эса “ҳаво” қатновларини тўхтатди.

Нидерландия карантин муддатини 9 февралгача узайтирди: деярли барча дўконлар, ресторанлар, кафелар, музейлар, театрлар, спорт заллари ва гўзаллик салонлари ёпилган.

Германияда ҳам карантин муддати узайтирилди. Одатий ниқоб ўрнига респиторли ниқоб тақиш мажбурий этиб белгиланди.

P/S: Бизда эса негадир карантин қоидалари қатъийлаштирилишидан кўз юмиляпти. Тўғри, ўтган галги карантинда оила боқиш, кундалик кун кечириш масаласида кўпчилик қийналиб қолди. Бироқ ҳозиргидек юриш ҳам бўлмайди. Устига-устак концерт томошаларига рухсат берилди. Махсус комиссия шу масалада дўппини бошдан олиб, етмиш марта ўйлаб, чора кўргани маъқулми дейман...
859 viewsedited  20:16
Ochish/sharhlash
2021-01-30 23:15:14 #ТЕЗКОР

​​Ўзбекистонда коронавируснинг “британча штамм”и қайд этилди

Минг афсуски, “COVID-19”нинг мутацияга учраган янада кучли “британча штамм”и юртимизда ҳам илк бор қайд этилди.

Оила аъзолари билан биргаликда Дубай шаҳрига бориб қайтган 10 ёшли тошкентлик Ш. (қиз бола) исмли фуқарода аниқланган.

Ҳаммадан илтимос, санитария-гигиена қоидаларига риоя қилинг, албатта ниқоб тақинг, масофа сақланг, антисептиклардан фойдаланинг!

БОЛАЛАРНИ АСРАНГ!
811 viewsedited  20:15
Ochish/sharhlash
2021-01-30 12:27:10
#Тезкор #Расман
Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов ишдан олинди. Унинг ўрнини Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг собиқ ўринбосари эгаллади

Шавкат Мирзиёев шу хафтадa битта вилоят ҳокими ишдан олиниши айтган эди. Декмак, президент айтган ҳоким Тошкент вилояти ҳокими бўлиб чиқди.
863 views09:27
Ochish/sharhlash
2021-01-30 11:26:42
#IslomKarimov83

Биринчи Президентимизнинг олтинга тенг ўгитлари
972 views08:26
Ochish/sharhlash
2021-01-30 10:44:25
“Мен шу халқни рози қилсам бўлди”
972 views07:44
Ochish/sharhlash
2021-01-30 10:43:39
#Тезкор #Расман
«Дамас»да йўловчи ташишга рухсат берилди

Махсус комиссия қарори билан «Дамас» русумли (ва бошқа барча) автотранспорт воситаларида йўловчи ташиш фаолиятига рухсат берилди.

Карантин чекловлари туфайли ҳозиргача ҳамма ҳудудларда ҳам жамоат транспортида йўловчи ташишга рухсат берилмаган эди.
800 views07:43
Ochish/sharhlash
2021-01-30 10:43:17
#Тезкор #Расман
ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда 570 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 101 миллион 053 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 182 мингдан зиёд киши вафот этган. Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 570 976 янги ҳолати аниқланди, 15 716 нафар бемор вафот етди.

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 155 203, Ҳиндистонда 18 855, Бразилияда 63 520, Россияда 19 238, Буюк Британияда эса 28 680 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.
790 views07:43
Ochish/sharhlash
2021-01-29 13:26:39
26 январь куни Ғаллаорол туманининг Булоқбоши қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи 4 нафар фуқаро ҳудуддаги тоғдан олтинли рудани қазиш жараёнида уларни тош босиб қолган.

Оқибатда йигитларнинг 2 нафари воқеа жойида вафот этди, икки нафари эса шифохонанинг жонлантириш бўлимида.
985 views10:26
Ochish/sharhlash
2021-01-29 13:24:30
#Тезкор #Расман
1 февралдан газ нархи 2800 сўм қилиб белгиланмоқда.

Расмий изоҳ берилгани йўқ
840 views10:24
Ochish/sharhlash
2021-01-29 13:24:02
#Тезкор #Расман
Президент: ҳоким, прокурор, ИИБ ва ДСИ бошлиқларини ишдан бўшатди.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев кеча бўлиб ўтган селекторда Бухоро вилояти Когон шаҳар тўртта сектор (ҳоким, прокурор, ИИБ ва ДСИ бошлиқлари) раҳбарларини ишдан бўшатишни тайинлади.

Бунга уларнинг ёшлар билан тизимли иш ташкил қилмагани сабаб бўлди.

Шунингдек, улар охир бир йиллик иш ҳақларини давлат бюжетига қайтаради.
784 views10:24
Ochish/sharhlash