Get Mystery Box with random crypto!

#Тезкор #Расман ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давом | Birinchi Bizda

#Тезкор #Расман
ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда 570 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 101 миллион 053 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 182 мингдан зиёд киши вафот этган. Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 570 976 янги ҳолати аниқланди, 15 716 нафар бемор вафот етди.

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 155 203, Ҳиндистонда 18 855, Бразилияда 63 520, Россияда 19 238, Буюк Британияда эса 28 680 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.