Get Mystery Box with random crypto!

Янги штаммдаги коронавирус расман кириб келди. Бутун дунё қатъ | Birinchi Bizda

Янги штаммдаги коронавирус расман кириб келди. Бутун дунё қатъий чораларни қўлламоқда. Бизчи?!

Буюк Британия ва Жанубий Африкада аниқланган янги турдаги коронавирус дунёнинг кўплаб давлатларига тарқаб улгурди. Бугун расман бизда ҳам янги штамм қайд этилди.

Биласиз, Европа қитъаси янги штамм туфайли чораларни янада қатъийлаштирди. Масалан, Швеция Норвегия билан чегарани ёпди. Исроил эса “ҳаво” қатновларини тўхтатди.

Нидерландия карантин муддатини 9 февралгача узайтирди: деярли барча дўконлар, ресторанлар, кафелар, музейлар, театрлар, спорт заллари ва гўзаллик салонлари ёпилган.

Германияда ҳам карантин муддати узайтирилди. Одатий ниқоб ўрнига респиторли ниқоб тақиш мажбурий этиб белгиланди.

P/S: Бизда эса негадир карантин қоидалари қатъийлаштирилишидан кўз юмиляпти. Тўғри, ўтган галги карантинда оила боқиш, кундалик кун кечириш масаласида кўпчилик қийналиб қолди. Бироқ ҳозиргидек юриш ҳам бўлмайди. Устига-устак концерт томошаларига рухсат берилди. Махсус комиссия шу масалада дўппини бошдан олиб, етмиш марта ўйлаб, чора кўргани маъқулми дейман...