Get Mystery Box with random crypto!

Бир чимдим кулги

Telegram kanalining logotibi bir_chimdim_kulgi — Бир чимдим кулги Б
Telegram kanalining logotibi bir_chimdim_kulgi — Бир чимдим кулги
Kanal manzili: @bir_chimdim_kulgi
Toifalar: Ko‘ngilchak
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 61.16K
Kanalning ta’rifi

Кулги, юмор, сарказм ва хажвия... хуллас кўтаринки кайфият шу ерда...


Реклама учун: 👉 @ADHAMOF

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 443

2022-04-28 18:31:03
Бечора...

@bir_chimdim_kulgi
10.7K views15:31
Ochish/sharhlash
2022-04-28 17:03:01
"Тарбия биз учун ё ҳаёт - ё мамот, ё нажот - ё ҳалокат, ё саодат - ё фалокат масаласидир".

Абдулла Авлоний

@bir_chimdim_kulgi
12.9K views14:03
Ochish/sharhlash
2022-04-28 17:02:15
BO'G'IMLARDAGI OG'RIQDAN 3 KUNDA BUTUNLAY HALOS BO'LISH

Uy sharoitida bo'g'imlardagi og'riqni 100% davolash

BATAFSIL: https://maxpro.uz/sustav/index-5.html

(Batafsil ko'rish uchun yuqoridagi havolani bosing)
10.3K views14:02
Ochish/sharhlash
2022-04-28 15:01:27 Айиқ иш қидираётган экан, бутун бошли ўрмонда "қуён" мутахассислигидан бошқа бўш штат чиқмабди.

- Начора, бекор юргандан кўра шуям яхши-ку, - дебди ва "қуён" бўлиб ишга кирибди.

Анча вақт ишлабди, айиқнинг ишини қиларкану, қуённинг ойлигини оларкан. Бир кун айиқ шу ўрмонда қуён "айиқ" мутахассислигида ишлашини билиб қолибди.

Қуён-а?! Қуённинг ишини қилармиш-да, айиқнинг ойлигини олармиш! Адолацизлик-ку бу!

Айиқ юқорига шикоят ёзибди. Шикоятни ўрганиш учун учта шер келибди. Айиқ ва қуённи чақиришибди.

- Хўш, сизнингча, бу айиқмас, қуёнми? – сўрашибди айиқдан.

– Ҳа, бу қуён, мен айиқман.

- Қани ҳужжатингизни беринг-чи?

Қуён ҳужжатини узатибди.

- Мана, ҳаммаси тўғри, айиқ деб ёзилган. Бу айиқ. Сиз эса ёлғон маълумот берганингиз учун жаримага тортиласиз, - дейишибди шерлар.

Дарвоқе, текширувчилар “шер” бўлиб ишлаётган эшаклар экан.


@bir_chimdim_kulgi
15.6K views12:01
Ochish/sharhlash
2022-04-28 13:02:16 ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ

(албатта укинг...айникса Оналар!)

Машҳур болалар ёзувчиси Астред Линдгреднинг фикрича, дунёдаги ваҳшийлик болалар хонасида бошланар экан.

1979 йилда Астред Лингреднинг бир нутқидан сўнг Швеция биринчи бўлиб болаларни оилада уриш мумкин эмаслиги ҳақида қонун чиқаради.

Астред Лингред ўз нутқида қуйидаги ҳикояни сўзлаб беради:

Бир она ҳеч қачон фарзандини урмасликка ўзига ваъда беради. Лекин шунга қарамай, бир куни ўғлининг бир ножўя ҳаракати туфайли уни жазоламоқчи бўлади. У даврларда болани чивиқ билан уриш кенг тарқалган жазо тури эди. Шунда она ўз фарзандига бориб кўчадан бир нечта чивиқ олиб келишини буюрган. У чивиқ билан уриб уни жазолашини боласига айтган. Бола узоқ вақтга йўқ бўлиб кетиб, бироздан сўнг кўзи ёшдан ишиб кетиб келган. Фақат қўлида чивиқ эмас каттагина тош бўлган. Онаси ҳайрон бўлиб, тошга қараса, бола унга йиғлаб: «Чивиқ топа олмадим, лекин мени жазолаш учун шу тошни топиб келдим, уни менга отсангиз бўлади», деган.

Шунда она ушбу ҳолатга боланинг кўзи билан қараган. «Онам менга оғриқ келтирмоқчи бўлса, нима фарқи бор, қандай йўл билан унга эришади, чивиқ билан урадими ёки менга тош отадими…» Шунда она йиғлаб юборади. Ким боласига тош ота оларкан…унда чивиқ билан уришнинг ундан нима фарқи бор?

Ҳеч қачон жисмоний жазо болани тўғри йўлга сола олмайди. Чунки бола бу жазога қандай қарашини биз ота-оналар билмаймиз. Бола ёмон иш қилиб қўйгани учун уни жазолашяпти, эсида қолиши учун уни уришмоқдалигини тушунмайди. У уни ҳимоя қиладиган, севадиган ва у ишонган инсон-она унга оғриқ келтираётганини ҳис эта олади, холос.

Шунинг учун Астред Лингред ваҳшийлик айнан болалар хонасида бошланади деб таъкидлаган. Чунки бола учун энг қадрли инсон – онаси унга оғриқ келтириб, буни ҳар хил гаплар билан тағин оқлаб тураётган бўлса, у ҳолда бошқалардан нима кутса бўлади, бошқаларга нимани раво кўрса бўлади?

Ахир дунёдаги ваҳшийликлар ҳам доимо ҳар хил оқловлар билан амалга оширилмайдими?

@bir_chimdim_kulgi
14.2K views10:02
Ochish/sharhlash
2022-04-28 11:01:40 Эр ҳар куни ишдан келиб хотинига:
— Чой дамла, бор, - деркан.
Бир кун хотинининг жаҳли чиқиб:
— Ҳар кун шу аҳвол. Бор чой дамла, овқатинг тайёрми, - дейсиз. Қачон биз ҳам маданиятли инсонларга ўхшаб адабиёт, мусиқа ҳақида гаплашамиз, - дебди.
Бу гап эрини ўйга солибди. Эртасига эри ишдан келиб хотинига:
— Жоним "Отелло"ни ўқиганмисан?
— Йўқ.
— Охунжон Мадалиевни қўшиқларини эшитганмисан?
— Ким у?
— Муҳаммад Юсуфни бирорта шеърини ёдлаганмисан?
— Йўқ, ёдламаганман.
— Чайковскийни бирор бир симфониясини эшитганмисан?
— Йўқ, эшитмаганман.
— Тур, унда чой дамла...

@bir_chimdim_kulgi
16.2K views08:01
Ochish/sharhlash
2022-04-28 08:01:46
— Ф.И.Ш. ни айтинг!
— Нима у ФИШ?
— Фамилиянгиз, исмингиз ва шарифингиз.
— КАЛ!
— Нима бу КАЛ?
— Каримов Аъзам Лутфиллаевич!

@bir_chimdim_kulgi
19.3K views05:01
Ochish/sharhlash
2022-04-28 06:00:53 Бу эшикдан кириб келганида ҳеч вақоси йўқ эди.
Бир парча матога ўраб бешикка солдилар.
Ўсди. Улғайди. Мол дунё топди. Антиқа жиҳозлар олди. Уй солди. Бир қаватли. Икки қаватли. Уч қаватли... Машина олди. "Волга", "Нексия", "Мерседес", "Ягуар" ... Дача қурди. Саунаси билан. Бассейни билан. Массажхонаси билан. Маишат қилди...
Бировга яхши кўринди. Бировга ёмон кўринди...
У эшикка кириб кетаётганида ҳеч вақоси йўқ эди. Бир парча матога ўраб "бешик"ка солдиларда, сўнги манзилга элтиб қўйдилар.

@bir_chimdim_kulgi
18.5K views03:00
Ochish/sharhlash
2022-04-28 05:55:17
ЎШA МAШҲУР МAЙКA ЭНДИ ЭРКAКЛAР ВA AЁЛЛAР УЧУН ҲAМ!

— Бел ва қорин қисмини тортади.
— 1-2 ойда 5-10 кг вазн ташлашга ёрдам беради.
— Майка терлатиб ёғ қатламларини эритиш хусусиятига эга.
— 50-кг дан 150-кг гача бўлган вазндаги одамларни учун ўлчамлари бор.

Туркия маҳсулоти

Эркакларники: 180 минг сўм

Аёлларники: 177 минг сўм

ЎЗБЕКИСТОН БЎЙЛАБ ЕТКАЗИШ БЕПУЛ!
14.0K views02:55
Ochish/sharhlash
2022-04-28 04:01:00
Бир киши донишманддан: "Айбларимни қандай аниқласам бўлади?", дея сўради.
У шундай жавоб қилди: "Хотинингга унинг айбларидан бирини айт. Шунда у сенга сенинг айбларингни, яна оилангни, дўстларингни ва қўшниларингни, шунингдек айрим қўшни давлатлар аҳолисининг ҳам айбларини айтиб беради".

@bir_chimdim_kulgi
1.0K views01:01
Ochish/sharhlash