Get Mystery Box with random crypto!

Бир чимдим кулги

Telegram kanalining logotibi bir_chimdim_kulgi — Бир чимдим кулги Б
Telegram kanalining logotibi bir_chimdim_kulgi — Бир чимдим кулги
Kanal manzili: @bir_chimdim_kulgi
Toifalar: Ko‘ngilchak
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 67.93K
Kanalning ta’rifi

Кулги, юмор, сарказм ва хажвия... хуллас кўтаринки кайфият шу ерда...


Реклама учун: 👉 @ADHAMOF

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 442

2022-04-21 07:55:14
Диққат азизлар сиз кутган маҳсулотингиз келди!!!

GREEN MASK

—Юзингиздаги доғлар ва бошқа теридаги нотекисликларни тозаловчи доривор крем келди.
—Юздаги угрилани тез фурсат ичида йўқотади.
—Юздаги ажинларни, доғларни йўқотади.
—Пешонади чизикларни, хуснбузарларни йўқотишга ёрдам беради.

Нархи: 129 000 сўм.

Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш мутлақо БЕПУЛ!

Муҳими тўловни маҳсулотни қўлингизга олгандан сўнг қиласиз.

Буюртма бериш учун:

https://100k.uz/oqim/59975
13.8K views04:55
Ochish/sharhlash
2022-04-21 06:01:27 Ишга қабул қилиш учун суҳбат вақтида:
- Компаниямизда 2 та асосий қоида бор. Иккинчи асосий қоида - бу озодалик. Киришдан олдин остонадаги гиламчага оёғингизни артдингизми?
- Албатта, жаноб!
- Биринчи асосий қоида - бу тўғрисўзлик! Остонада ҳеч қандай гиламча йўқ. Бўшсиз!

Қиссадан ҳисса: Ишсиз қолсанг ҳам, рост гапир.

@bir_chimdim_kulgi
17.7K views03:01
Ochish/sharhlash
2022-04-21 04:01:47 УСТУНЛИК КИМ ТАРАФДА?

Бир аёл жонли эфирда бўлаётган "фатво" лойиҳасига қўнғироқ қилиб, Шайхга савол берди:
- Нима учун ислом (дини) бизни ҳалол, ҳаром амалларда эрга итоат этишимизни чегаралаб, унга боғлаб қўйди-ю, лекин, эркакларни бизга итоат этишда боғламади?
- Сизни нечта фарзандингиз бор?
- Учта ўғлим бор.
- Аллоҳ таоло сизни бир эркакга итоат қилишингизга буюриб, учта эркакни эса сизга итоат қилишга буюриб қўйди. Сиз ўша бир эрга итоат этмасангиз жаннатга кирмайсиз. Улар учта эркак сизга итоат этишмаса жаннатга киришмайди. Қани айтингчи! Ортиқлик ким тарафда? - деб жавоб берди Шайх.
Аёлнинг тили лол бўлди.

@bir_chimdim_kulgi
18.9K views01:01
Ochish/sharhlash
2022-04-20 19:01:45 ЧЕКИШНИ ТАШЛАШ УЧУН...

Бир киши Шайх Холид Жубайринг олдиларига келиб: “Эй устоз, мен Роббимни ғазаблантирадиган барча иллатларимдан воз кечдим. Фақат сигарет чекишни ташлай олмадим” деди. Шайх унга: “Бу одатингдан ҳам қутулишни истайсанми?” дедилар. У одам: “Албатта, устоз. Мен барча йўлларини қилиб кўрдим. Аммо барибир ташлай олмадим” деди. Шунда Шайх: “Ҳар бир сигаретни чекканингдан сўнг ўрнингдан туриб, агар бир оз олдин таҳорат қилган бўлсанг ҳам, яна яхшилаб таҳорат оласан. Кейин ихлос билан икки ракат намоз ўқийсан” дедилар.

Бир неча кун ўтиб ҳалиги киши Шайхнинг олдиларига кулган ҳолда келди. Шайх ундан: “Нега куляпсан?” деб сўрадилар. У одам: “Бир кунда 30 та сигарет чекардим. Энди биттасини илаштираман деб турганимда шайтон келиб: “Нима, эсингни едингми? Бир кунда 30 марта намоз ўқимоқчимисан?” деб васваса қилди. Шунинг учун 30 тани ўрнига 5 та чекдим. Иккинчи куни 3 тага тушди. Бир хафта ичида чекишдан бутунлай қутулдим” деди. Унинг сўзларини эшитиб турган шайх: “Аллоҳга қасамки, бундай бўлади деб ўйламагандим. Демак, ҳар бир сигарет учун икки ракат нафл намоз!” дедилар.

Бизчи азизлар, бизнинг ҳам қўлимиздан барча иллатларимиздан қутулиш, чекишни ташлаш, ундан тавба қилиш келадими? Албатта, келади! Бунинг учун хоҳиш, ирода бўлса бас. Аллоҳ таоло барчамизга ҳақиқий тавбани насиб этсин, омин!

Нозимжон Ҳошимжон

@bir_chimdim_kulgi
19.9K views16:01
Ochish/sharhlash
2022-04-20 18:46:04
Учта ғирт алкаш бир таксини тўхтатиб таксига чиқишибди. Таксичи алкашлар билан ҳазиллашмоқчи бўлиб машинани ўт олдириб жойидан жилдирмасдан 5 дақиқача туриб, кейин машинани учириб алкашларга:
— Етиб келдик, тушинглар, деса биринчи маст раҳмат айтиб тушиб кетибди. Иккинчи маст йўлкирани тўлаб тушиб кетибди. Учинчи маст эса таксичини бошига бир шапалоқ солибди. Таксичи ичида буниси сезиб қолди деб ўйлаб турса учинчи маст шундай дебди:
Давоми…

Давомини ўқинг, давоми дахшат!
15.6K views15:46
Ochish/sharhlash
2022-04-20 18:03:40 Бир бола лўли қиз билан бир бирларини севишаркан. Бола қизга:
— Санга уйланаман, деса 
— Онамдан сўранг, нима десалар, шу. Олой бозорига борсангиз, ўша ерда тиланчилик қиладилар, дебди.
Бола бориб, қизни онасига:
— Қизингизга уйланмоқчиман, деса
Онаси:
— Фақат битта шартим бор, дебди. Ўрнимда 3 кун тиланчилик қиласан.
Бола рози бўлибди. Орадан 3 кун, 5 кун, ҳатто 10 кун ўтса ҳамки бола қизникига бормабди. 
Охири қизнинг онаси келиб:
— Синовимдан ўтдинг. Қизим саники, деса.
Бола:
— Қизингам, санам керак эмассан. Йўқолларинг! Жойни ҳеч кимга бермайман, дебди.

@bir_chimdim_kulgi
17.7K views15:03
Ochish/sharhlash
2022-04-20 17:03:01 Cевги нималигини айтиб берайми?

Бошладик. Тасаввур қилинг, бугун ўзгача кун. Тежаб, тежаб совға - у орзу килган чиройли соатни сотиб оласиз бугун. Пул етади энди.
Иш вақтиз 5 да тугайди. Дўкон ҳам ёпилади у пайтга. Шеригингизни бир кун ўрнига тунги сменада колиш шарти билан кўндирдингиз. Соат 3 да ишдан чиқдингиз.
Дўконга келасиз. Одам кўп. Навбатга турдингиз. Кутасиз. Ярим соат. Қарасангиз пулингиз уйда қолиб кетган. Оббо. Чиқасиз. Уйга бориб келгунча дўкон беркилади-ку. Бу иш эртага қолиши сира мумкин эмас. Бугун ўзгача кун ахир. Севгилингиз хафа бўлсачи?
Магазин олдидаги киоскачига ялина бошлайсиз - қарз бериб туринг, олиб келиб бераман бир соатда. Ниҳоят кўндирдингиз. Етарли пулни олдингиз.
Магазинга кайтасиз. Боя ўрним бор эди деб, бақироқ аеллар билан уришиб, соатни сотиб олдингиз. Ташкарида эса сизни киоскачи кутиб турибди:
- Давай, пулни бер, деяпти.
Соатни залогга куйиб уйга чопасиз. Таксида. Пулни олиб орқага қайтасиз. Не кўз билан кўрсангизки, киоскачи овқатлангани кетиб копти. Кута бошлайсиз. Ёмғир ёға бошлади. Шалаббосиз. Телефонда заряд тугаган.
Ниҳоят киоскачи келди, соатни олдиз. Кайтиш автобуслари тугаб бўлганди. Таксига етарли пул йук. Ёмғирда яқин метрогача юра бошлайсиз.
Хорғин. Чарчаган. Шалаббо. Аммо хурсанд. Бахтли. Шунча воқеа ҳам сизнинг кайфиятингизни тушира олмади. Ҳолатингиздан жилмаясиз. Ахир сиз ҳозир уни кўрасиз. У хурсанд бўлади, қолгани бир пул.
У подъезд тагида кутиб турган бўлади. Уйга чикишга сабрингиз чидамай коронғуда ўша совгани берасиз ва айтасиз:
"Аяси, бугун тўйимизга 20 йил тулди. Табриклайман..."

@bir_chimdim_kulgi
15.9K views14:03
Ochish/sharhlash