Get Mystery Box with random crypto!

Бу эшикдан кириб келганида ҳеч вақоси йўқ эди. Бир парча | Бир чимдим кулги

Бу эшикдан кириб келганида ҳеч вақоси йўқ эди.
Бир парча матога ўраб бешикка солдилар.
Ўсди. Улғайди. Мол дунё топди. Антиқа жиҳозлар олди. Уй солди. Бир қаватли. Икки қаватли. Уч қаватли... Машина олди. "Волга", "Нексия", "Мерседес", "Ягуар" ... Дача қурди. Саунаси билан. Бассейни билан. Массажхонаси билан. Маишат қилди...
Бировга яхши кўринди. Бировга ёмон кўринди...
У эшикка кириб кетаётганида ҳеч вақоси йўқ эди. Бир парча матога ўраб "бешик"ка солдиларда, сўнги манзилга элтиб қўйдилар.

@bir_chimdim_kulgi