Get Mystery Box with random crypto!

Bintu Sodiq

Kanal manzili: @bintusodiq
Toifalar: Din , Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 131.23K
Kanalning ta’rifi

Oдинахон Муҳаммад Содиқ саҳифаси
Диний саволлар учун: www.savollar.muslimaat.uz
Реклама учун @hamkormuslimaat_bot

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 229

2022-04-30 15:04:47 Касб танлашда эътибор бериш керак бўлган муҳим 3 жиҳат

Ҳар бир инсон (муслим ва муслима) касб танлаётганда уч муҳим кўрсаткичга эътибор бериши лозим:
• касбнинг жамият (уммат) учун манфаатли бўлиши;
• у инсонга молиявий эркинлик бера олиши;
• касб ўз қизиқишлари доирасида бўлиши.

Агар фарзандингизда компьютерга, замонавий технологияларга, сайтлар яратишга, маркетинг соҳасига, бошқарувчиликка қизиқиши бўлса, ҳам жамият учун манфаатли, ҳам оилангизни молиявий жиҳатдан қаноатлантирадиган касблар ҳисобланган дастурчилик, график дизайнерлик ёки SMM-менежерлик соҳаларини тавсия қилиб қоламан.

Бу соҳаларда фарзандингиз ўз қизиқиши бор ёки йўқлигини «Нажот Таълим» маркази ўтказаётган катта кўламли бепул очиқ дaрсда қатнашиш орқали аниқлаши мумкин. Бу имкониятни бой берманг.

Тадбир қуйидаги тартибда бўлиб ўтади:

Дастурлаш— 10:00 | Рўйхатдан ўтиш;
Дизайн — 13:00 | Рўйхатдан ўтиш;
Маркетинг ва медиа — 16:00 | Рўйхатдан ўтиш.

Айтганча, 14-15 май ва 21-22 май кунлари шу марказда дастурлаш, дизайн ва маркетинг курсларига катта имтиҳонлар бўлар экан.

Кириш имтиҳонлари учун рўйхатдан ўтинг


Реклама
31.5K views12:04
Ochish/sharhlash
2022-04-30 12:01:17
Ҳайит байрами

Ассалому алайкум! Ҳайит байрамларини (болаларни қизиқтириш учун) уйларимизни шарлар билан безатиб нишонласак бўладими? Бошқа халқларга тақлид бўлиб қолмайдими? Ҳайит байрами 3 кун бўладими?

Жавоб:
– Ва алайкум ассалом! Шарлар билан безатиш жоиз. бунда ҳайитни нишонлаш ният қилинади. Рамазон ҳайити бир кун, Қурбон ҳайити уч кун.

Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Веб-сайт

@bintusodiq
38.5K views09:01
Ochish/sharhlash
2022-04-30 11:07:00
Аллоҳнинг фазли – Қуръон, Унинг раҳмати – Қуръонга аҳл бўлишдир.
Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳу

#Хатм

Хатми Қуръонга марҳабо

Хатмда иштирок этиш учун: http://t.me/xatm_taqsimoti_bot

T.me/bintusodiq
33.3K views08:07
Ochish/sharhlash
2022-04-30 02:04:00
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Веб-сайт
t.me/bintusodiq
11.8K views23:04
Ochish/sharhlash
2022-04-29 21:16:06
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг сўнгги «Қадр кечаси» дуоси

T.me/bintusodiq
25.5K views18:16
Ochish/sharhlash
2022-04-29 20:45:29 ​​Устозамизнинг дарсларини тинглаб...

Рамазон мактуби

Баъзи имконларни Аллоҳ таоло жуда гўзал суратда, Ўзининг комиллигига муносиб мукаммал қилиб беради. Анчадан буён Одинахон устоза билан дийдорлашиш, уларнинг суҳбатларини олишни орзу қилиб юрардим. Қалбларимизни билгувчи Зот ушбу ниятимни муқаддас рамазон ойида амалга оширди. Албатта, дийдор юзма-юз бўлиши ёки сўзлашувчилар айнан бир-бирига мурожаат қилиши шарт эмас. Ахир бир йўлда кетаётганлар шундоқ ҳам ёнма-ён, бирга. Манзилларимизнинг бирлиги, мақсадларимизнинг ҳамоҳанглиги, ниятларимиз, дуоларимиз бир эканлиги қандай яхши. Илм аҳлининг суҳбати шарқироқ зилол сувга ўхшайди. Ташналар ундан қониб ичадилар, чанқоғини қондирадилар. «Иршод истаган қалблар» суҳбати биз учун ҳам шундай оби ҳаёт бўлди. Рамазон билан бирга кириб келган бу қувонч ва шукуҳ руҳларимизга озуқа, қалбларимизга маънавий қувват бўлмоқда. Устозамиз Одинахон Муҳаммад Содиқдан, уларнинг ёнларида ушбу дарсларни олиб боришда кўмакдош бўлаётган барча муслималаримиздан Аллоҳ таоло икки дунёда рози бўлсин. Жаннатда ҳам гўзал суҳбатлар қилишимизни, пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга бўлишимизни, Кавсар булоқларидан чанқоғимизни қондиришимизни Роббимиз насиб айласин. Уммат учун қилинаётган ҳар бир амалларининг ажрини устозамизга, уларнинг ёрдамчиларига Аллоҳ кўпайтириб берсин. Бизнинг дуоларимиз, меҳримиз ҳамиша улар билан. Аллоҳ учун сизни яхши кўрамиз. Ҳурмат ва самимият, эҳтиром билан сизнинг дийдорингизга узоқ, кўнглингизга яқин шогирдларингиз номидан, чексиз дуою саломлар ила,

Дилбар Ражабова,
филолог, таржимон

«Иршод истаганларга рисола» китоби юзасидан тонгги суҳбатларни қуйидаги ҳаволалар орқали тингланг:

Муқаддима
1-дарс
2-дарс
3-дарс
4-дарс
5-дарс
6-дарс
7-дарс
8-дарс
9-дарс
10-дарс
11-дарс
12-дарс
13-дарс
14-дарс

#Иршод_иcтаганларга_рисола
#Рамазон_сабоқлари

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Веб-сайт

t.me/bintusodiq
24.2K viewsedited  17:45
Ochish/sharhlash
2022-04-29 20:07:00
АМАЛЛАРИНГИЗ ДАВОМЧИСИ (Якуний сон)

"Рамазон мактаби" Одинахон Муҳаммад Содиқ билан

HDформатда




#РАМАЗОН_МАКТАБИ

t.me/bintusodiq
25.6K views17:07
Ochish/sharhlash
2022-04-29 15:31:06
Ихлосли инсон ким?
Муқтадий ким?
Муроқаба қандай амал?
Қалб қандай майин бўлади?

«Иршод истаганларга рисола» (14-дарс)

Устоза Одинахон Муҳаммад Содиқ

Бугунги мавзуларимиз:

Муҳаббат уч нарсада бўлади.
Аллоҳ таолога муҳаббат ҳосил бўлишининг сабаблари ўнтадир.
Муроқаба учта нарса билан ҳосил бўлади.
Қалбнинг майин бўлиши йиғи билан бўлади





#Иршод_иcтаганларга_рисола
#Рамазон_сабоқлари

T.me/bintusodiq
30.8K views12:31
Ochish/sharhlash
2022-04-29 13:07:00 Рамазон ҳайити неча кун?

Ассалому алайкум Шайх Хазратлари! Шаввол ойининг 6 кунлик рузаси 3 кун Хайит байрамидан кейин тутилса керак деб юрган эдим, 2-кунида ҳали байрам ўтиб бўлмади-ку деб тутишга кўнглим бўлмаган эди. Аммо, "Ийд ал Фитр" одобларида ушбу хадисни яна бир бор яхшилаб ўқиб қолиб, ҳайит байрами шунда 1 кун эканку деб колдим. Лекин халкимизда байрам 3 кун деган гап ҳали ҳануз бор, кимдан сўрама байрам 3 кун дейди, мен қилган хулоса тўғрими ёки байрам 3 кун дейилганлик ҳақида ҳам ҳадис борми Устоз?Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келганларида, у (Мадиналик)ларнинг икки куни бўлиб, улар ўша кунларида ўйин-кулги қилишар эди.Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу икки кун қандоқ кун?», – деб сўрадилар. Улар:«Биз жоҳилиятда шу кунларда ўйин-кулги қилар эдик», – дейишди.Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ сизларга у иккиси ўрнига улардан кўра яхшироқ – Азҳо ва Фитр кунларини берди», – дедилар».«Сунан» эгалари ривоят қилган.Азҳо – Қурбон ҳайити, Фитр – Рамазон ҳайитини билдиради.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Рамазон ҳайити бир кун.

Валлоҳу аълам.

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Веб-сайт

@bintusodiq
35.6K views10:07
Ochish/sharhlash
2022-04-29 11:15:00
Bugun Ramazonning so'nggi jumasi

t.me/bintusodiq
36.4K views08:15
Ochish/sharhlash