Get Mystery Box with random crypto!

​​Устозамизнинг дарсларини тинглаб... Рамазон мактуби Баъзи | Bintu Sodiq

​​Устозамизнинг дарсларини тинглаб...

Рамазон мактуби

Баъзи имконларни Аллоҳ таоло жуда гўзал суратда, Ўзининг комиллигига муносиб мукаммал қилиб беради. Анчадан буён Одинахон устоза билан дийдорлашиш, уларнинг суҳбатларини олишни орзу қилиб юрардим. Қалбларимизни билгувчи Зот ушбу ниятимни муқаддас рамазон ойида амалга оширди. Албатта, дийдор юзма-юз бўлиши ёки сўзлашувчилар айнан бир-бирига мурожаат қилиши шарт эмас. Ахир бир йўлда кетаётганлар шундоқ ҳам ёнма-ён, бирга. Манзилларимизнинг бирлиги, мақсадларимизнинг ҳамоҳанглиги, ниятларимиз, дуоларимиз бир эканлиги қандай яхши. Илм аҳлининг суҳбати шарқироқ зилол сувга ўхшайди. Ташналар ундан қониб ичадилар, чанқоғини қондирадилар. «Иршод истаган қалблар» суҳбати биз учун ҳам шундай оби ҳаёт бўлди. Рамазон билан бирга кириб келган бу қувонч ва шукуҳ руҳларимизга озуқа, қалбларимизга маънавий қувват бўлмоқда. Устозамиз Одинахон Муҳаммад Содиқдан, уларнинг ёнларида ушбу дарсларни олиб боришда кўмакдош бўлаётган барча муслималаримиздан Аллоҳ таоло икки дунёда рози бўлсин. Жаннатда ҳам гўзал суҳбатлар қилишимизни, пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга бўлишимизни, Кавсар булоқларидан чанқоғимизни қондиришимизни Роббимиз насиб айласин. Уммат учун қилинаётган ҳар бир амалларининг ажрини устозамизга, уларнинг ёрдамчиларига Аллоҳ кўпайтириб берсин. Бизнинг дуоларимиз, меҳримиз ҳамиша улар билан. Аллоҳ учун сизни яхши кўрамиз. Ҳурмат ва самимият, эҳтиром билан сизнинг дийдорингизга узоқ, кўнглингизга яқин шогирдларингиз номидан, чексиз дуою саломлар ила,

Дилбар Ражабова,
филолог, таржимон

«Иршод истаганларга рисола» китоби юзасидан тонгги суҳбатларни қуйидаги ҳаволалар орқали тингланг:

Муқаддима
1-дарс
2-дарс
3-дарс
4-дарс
5-дарс
6-дарс
7-дарс
8-дарс
9-дарс
10-дарс
11-дарс
12-дарс
13-дарс
14-дарс

#Иршод_иcтаганларга_рисола
#Рамазон_сабоқлари

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Веб-сайт

t.me/bintusodiq