Get Mystery Box with random crypto!

бош эгди: - Узр , дадаси ... Мирсаид ака аёлига қара | @BekalarUchun

бош эгди:

- Узр , дадаси ...

Мирсаид ака аёлига қараб ўзини ноҳақлигини ҳис қилди :
"Бояқишда нима айб ?! Билгани "Хўп бўлади, дадаси " бўлса "

- Ҳозир Боирхўжа қўнғироқ қилган эди . Унинг ойимтилла қизи бизнинг Сулаймонимизга тегмасмиш ,- Мирсаид ака ўғли ва аёлининг кўзларидан "Нима учун ?" деган саволни ўқиди ва гап орасида изоҳ бериб ўтишга қарор қилди ,- қизпошша ҳали ўқир эмишлар. Ўқиб, ўқиб осмондаги ойни олиш ҳаракатидамишлар . Орзусида эмишлар . Хуллас , учрашув бекор қилинди . Бутунлай ...

- Дадасиии ....

- Нима дадаси ? Йўқ деса Боирхўжанинг оёғига йиқилиб ўтинишим керакмиди ?! Менинг ҳам ўзимга яраша орим , иззат - нафсим бор !

- Шунга Сулаймон айтган...

- Ҳааа , айнан шунга Сулаймон айтган қизнинг манзилини сўраяпман. Ҳа нима бўбти ?! Яхши бўлса олиб беравераман.

Мирсаид ака шундай деб Сулаймонга назар солди :

- Нима бўлган тақдирда ҳам бу йил тўй қилишим шарт !

Мастура опанинг юзига қон югурди :

- Ниятингизга етинг , дадаси . Менинг ҳам келинимни чўғдек ясатиб ёнимда олиб юргим бор , - у шундай деб ўғлига ўгирилди ,- ўғлим сен айтган қиз... Курсдошинг қаерда турар эди? - Мастура опа Сулаймоннинг жавобини кутмай эрига ўгирилди - совчиликка бугун борамизми , дадаси ?

- Совчиликка Маҳина опам билан борасан. Нима мен сенга уйма - уй қиз қидириб юрадиган совчи холаманми ?

Мастура опа "Кеча мен билан совчиликка борган ким эди унда ?" демади , аксинча эрига жилмайди :

- Хўп бўлади , дадаси . Маҳина опамни огоҳлантиришимиз керакми бўлмаса ?

- Ҳилолалар ҳозир шаҳарда эмас. Улар Жиззахга кетишган,- Сулаймон юрак ютиб орага гап қўшди .

- Қизни исми Ҳилолами ? - Мастура опа бу исмни илк бор эшитгандек ширин энтикди ,- исми бунча чиройли ?

- Ҳаа Ҳилола, - улар ҳозир Жиззахга амакисининг уйига тўйга кетишган. Эртага кечга келишса керак.

- Жиззахга ? - Мирсаид ака қизиқсиниб сўради ,- нима улар Жиззахликми ?

- Йўғей , улар шу ердан . Катта Қаънидан . Фақат амакиси Жиззахда чет элликлар билан ҳамкорликда очилган қўшма корхонани бошқарар экан. Шунга ...

- Қизни оиласини Катта Қаънидан дедингми ? Мен у ердагиларнинг кўпини танийман?! Отасини исми нима экан ? Касби кори нима ?- деди Мирсаид ака қизиқсинганча ўрнидан бир қўзғалиб

- Отасини исми Асрор ака. Техника университетида дарс берадилар . Ойи эса мактабда ўқитувчи ...

- Ҳмм... Танимас эканман. Майли насиб қилса буёғига танишиб олаверамиз ... Сен қизга қўнғироқ қилиб эртага совчи бориши ҳақида огоҳлантир. Фақат яхшилаб қулоғига қуйиб қўй , ота - онаси ундан кўнглини сўраганда ноз - фироқ қилиб ўтириб вақтимизни олмасин .

Мастура опа Сулаймоннинг жовдираган кўзига қараб "Дадангга хўп бўлади дегин" деган ишора қилди .

Сулаймон ойисини сўзсиз тушунди ва дадасига эътирозсиз бош эгди :

- Хўп бўлади , дада ...

Мирсаид ака " Гап тамом " дегандек юзига фотиҳа тортди ва ўрнидан туриб "Мен бирпас туриб келаман, қиладиган ишим бор" дея ташқарига йўл олди ...

- Сенга нима дегандим , болам ?! Аллоҳдан сўра дегандим- а ? Бу иш шундай бўлишини юрагим сезганди. Эрталабдан кўнглим ёп - ёруғ бўлиб қолганди. Ҳозир даданглар қаерга кетдилар , биласанми ? Айтсанг- айтмасанг қизни отасини , уруғ- аймоғини суриштиришга кетдилар . Насиб қилса барчаси жойида бўлади.

- Ойижооон ... - Сулаймон стулга омонатгина чўккан онасини елкасидан қучди

- Ҳаа болам ...

- Сизни шунақаям яхши кўраман- кии ...

* * *

Мирсаид ака шу кетганча шомда қайтиб келди . Унинг юзига боққан Мастура опа ...

#давоми_бор /5

Муаллиф: Хазонрезги


@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g