#КЎНГИЛ_ИФОРИ 2- ҚИСМ телефон рақамига қилинган қўнғироқ у | @BekalarUchun
#КЎНГИЛ_ИФОРИ
2- ҚИСМ
телефон рақамига қилинган қўнғироқ уни ажаблантирди. Қўнғироқ эгаси Боирхўжа эди .
- Ээээ ассалому алайкооом, Боирхўжа оғайни , бормисан ? - деди Мирсаид ака дўстига эркаланганнамо оҳангда, сўнгра унинг жавобини кутмай сўзида давом этди ,- тинчликми элбурутдан йўқлаб қолибсан?Учрашувимиз кечга эмасмиди?
- Мирсаид дўстим...
Мирсаид Боирхўжанинг шаҳди пастлигини унинг вазмин мурожаатидан ҳис қилди . Нимадир бўлганлигини сезиб ичи қизиди :
- Ҳа оғайни , нимадандир шаҳдинг пастроқми ?
- Шу десанг ...
- Оббо , юракни ҳам эзиб сил қилиб юбордингда . Сенда бунақа чўзилмакашлик одати йўқ эди- ку. Гапни ҳам шарт кесардинг - қўярдинг ,- Мирсаид ака шундай деб дўстига далда берган бўлди , - қара агар менга тегишли бирор гап бўлса мулоҳаза қилиб ўтирмай гапиравер.
- Майли хўп, оғайни . Айтганим бўлсин. Шу десанг бандаси нималарни орзу қилар экан- ку, аммо алал - оқибат Аллоҳнинг айтгани бўлар экан. Гапни кўп чўзмайман. Хуллас ...
- Айтавер ...
- Хуллас , Нафиса ... Нафиса ўғлинг Сулаймонга турмушга чиқишдан бош тортди,- Боирхўжа ака сўзининг давомини қизини оқлаш илинжида шоша- пиша гапира кетди,- ҳозирги ёшларни биласан- ку, оғайни. Уларни бирор ишга мажбур қилиб бўлмайди. Айниқса турмуш масаласида. Уларни мажбурлаб турмуш қурдирсак- у, Аллоҳ кўрсатмасин оилалари бузилиб кетса , кейин бундан кимга фойда ?
Мирсаид аканинг устидан биров бир челак муздек сув қуйиб юборгандек бўлди.
- Бунга бирор қатъий сабаб бор эканми ? Яъни ўғлим қизингга ёқмас...
- Йўғей нималар деяпсан? Бу ерда умуман ўғлинг ҳақида гап йўқ. Шунчаки Нафиса бир йил , икки йил яна ўқисам деяпти халос..."Турмуш қуриш қочмайди , ҳали ёшман, мақсадим..."
Мирсаид ака дўстини сўзларини бўлди :
- Бўлди тушундим. Ўзингни қийнама. Биз ҳам бировни мажбурлаб турмуш қурдириш ниятидан йироқмиз . Майли соғ бўл , дўстим.
Мирсаид ака дўсти билан иложи борича ўзини тутишга ҳаракат қилиб хайрлашди.
Тармоқдан узилгач , тарқоқ хаёллар оғушида креслога чўкди.
" Бу кунингдан ҳар нима бўлганинг яхши , Мирсаид ! - ўйлади у алам билан ,- буям сенга кам ! Кам ! Бечора Сулаймонни юрагини эзиб қилиб юрган ишларингни оқибати-да шу ! Мана Боирхўжа ҳам ота-ю! Нима эмиш ?! Қизи ўқийман деганмиш ва у дарров кўнақолганмиш. Роса ишондим. Ундан кўра қизимни танлагани бор экан, уввос солиб туриб олди , шунақа оғайни мени гапим қизим учун бир тийин" десин эди ғиринг- пиринг десамдим,- Мирсаид ака истеҳзоли кулди ,- худди ҳозир ғиринг дегандек...
Эҳ , Боир, Боир... Битта қизингга гапинг ўтмас экан , нима қилардинг қўйнимни пуч ёнғоққа тўлдириб ? Бу ёқда ўзимдан ҳам айб ўтди. Кишига ўзини айби билинмайди дейишади- ю , аммо бу бўлмаган гап ! Қуруқ сафсата !
Мана мен "Кимсан Боирхўжа билан қуда бўляпман " деб ҳазил жойда карилламаганмидим?! Энди одамларнинг юзига қандоқ қарайман ?! Нима дейман ?
Аммо бошимни эгиб шўлтиллаб юриш ниятим йўқ ... Бир чорасини топишим керак. Токи сих ҳам куймасин , кабоб ҳам ...
Мирсаид ака бошини чангаллади. Шу куйи бироз ўтирди. У қаддини ростлаганда ҳар доимгидан ҳам қатъиятли кўринарди:
- Мастурааа !
Мастура опа қўшни хонада экан, хаялламай эшикдан бош суқди :
- Лаббай , дадаси ...
- Сулаймонни чақир ! Кейин ўзинг ҳам кел .
Сулаймон хонага узоқ йилларга ҳукм қилинган маҳкумдек оғир қадамлар билан кириб келди.
У индамай ҳар доимги жойига ўтирди. Ўғли билан ёнма- ён ўтирган Мастура опа эрининг оғзига мутелик билан тикилди.
- Сизни эшитамиз , дадаси ...
Мирсаид ака бор овозига салобат беришга интилиб гапира бошлади :
- Хуллас , менга Сулаймон айтган қизнинг уй манзили керак.
- Нега дадаси ?! - ёқаларини жуфтлаганча бирдан питирлаб қолди Мастура опа, - тинчликми ? Нима бўлди ? Ёки ўша қизнинг уйидагилари Салтанатхонларникига бориб бирон нарса дебдими ?
- Бошланди ! - хонада Мирсаид аканинг ғазабнок овози янгради ,- бир нарса дегунча уриб ўлдир энди ?! Хотин дегани бир гапни охиригача эшитади олдин ?!
Мастура опа дарҳол