Get Mystery Box with random crypto!

Аллоҳ таолони 'хурсанд' қилган аёл... 28 oktabr 2022 Аллоҳ тао | Behruz's blog

Аллоҳ таолони "хурсанд" қилган аёл...
28 oktabr 2022
Аллоҳ таолони "хурсанд" қилган аёл...

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига овкат сўраб келди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам оналаримизнинг олдига овқат бор –йўқлигини билиб келиш учун одам юбордилар. Аммо уларда сувдан бошқа оғизга солгулик ҳеч нарса йўқ эди...

Буни эшитиб, саҳобаларга:

---“Буни ким тўйдиради?!”, деб сўрадилар. Ансорийлардан бири “Мен”деди ва хотининиг олдига бориб : 
---“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг меҳмонини иззат қил”, деди. Аёл “Уйда болаларнинг ризқидан бўлак ҳеч нарса йўқ эди-я”,деди. “Майли, сен борини пишириб,чироғингни ёқиб қўявер. Болаларинг овқат сўрашса, алдаб ухлатарсан”, деди. Аллоҳ ва Расулига муҳаббатлик бўлган аёл эрига итоат қилиб, айтганларини бажарди.

Меҳмон келди. Эр – хотин унга бор таомни бериб, ўзларини овқатланиб олгандек кўрсатдилар ва оч –наҳор ухладилар. Аммо эрталаб уларни шундоқ бир хушхабар кутар эдики, буни эшитганлар неча – неча тунларни очликда ўтказишни орзу қилиб қолишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга:

--- “Аллоҳ таоло сизларнинг бу кеча қилган ишингиздан хурсанд бўлди ”, дедилар. Аллоҳ таоло улар ҳақида ушбу оятни нозил қилди: 

---“ Ўзларида эҳтиёж бўла туриб, (эҳсон қилишда бошқа муҳтожларни) ихтиёр қилурлар. Кимки ўз нафси бахиллигидан сақлана олса, бас, ана ўшалар (охиратда) нажот топувчидирлар".
(Ҳашр)
 

Жалакудук туман бош имом хатиби К.Турдиев
https://t.me/Behruzsblog