2023-04-20 04:51:19
ОЛТИНДАН ҚИММАТ СЎЗЛАР
★★★
Ҳаётимда улкан муваффақиятларга эришган одамнинг ишларини кузатсам, албатта, у ота-онасига яхшилик қилган бўлиб чиқади. Ота-онага яхшилик қилиш муваффақият калтидир.
★★★
Ғам-андуҳсиз одам йўқ. Лекин «Бу шунчаки дунё» деб табассум қиладиган одам топилади.
★★★
Сиқилган пайтингизда йиғламанг, балки саждага йиқилинг.
★★★
Энг яхши дўст дунё сенга кулиб боққанда ҳасад қилмайди, дунё сендан юз ўгирса, сени ташлаб кетмайди.
★★★
Виқор ва ҳайбатли бўлишнинг сабаби камгапликдир.
★★★
Солиҳлардан бири айтади: «Фарзандингга Қуръонни ўргат. Қуръон унга барча нарсани ўргатади».
★★★
Ким онасига яхшилик қилишдан маҳрум бўлса, барча яхшиликлардан мосуво бўлибди!
https://t.me/baxtliayol_gulxayonorkulova
1.9K viewsedited 01:51