2023-03-17 14:12:24
Ха ёки Йуқ
Хар доим хавас қиладиган бир танишим бор эди
Унинг энергиясига қараб хайрон қолардим
мен бир ута бир эринчок дангасаман уни олдида
Ва у жуда ёш куринади
Жуда чиройли гапиради
Асосий сири
У Узини яхши куради
У узига ёққан вақтда , сиз керак вактда сиз бн учрашади
У узига қулай вақтда сизни излайди
Лекин сизни вақтингиз унга тугри келмай қолса , у ростдан сиздан хафа булади
Чунки унга узи мухим
Бирор жойда овқатланиб қолсангиз хам , агар таом ёқмаган болса , пул тулагиси келмаса туламайди
Чунки қалбига қулоқ тутади
У сизга нарх айтишдан уялмайди
Унга шуни ургатишган
У менга фақат
Узингни биринчи уринга қуйгин
Сен хаммага йуқ дейишни ургангин деб маслахат беради ,
Хаётда жуда куп нарсага эришиш Йук дея олишингга боглик ,
Ушанда энг керакли одамлар ёнингда қолади , дейди
Кейин мен у билан гаплашмай кетдим....
Чунки мен Ха деб усганман
Хар бир Ха деганим , менга арзонга тушмаган
Лекин мени харакатга келтирган , қимирлатган ,
ва хеч бир Ха деганимдан Аллохга шукур шу вақтгача панд емадим
Уша вақтдаги ХА ларим мени фойдамга ишламаса хам , вақт утиб қанчалик ХА ларимни фойда келтирганини курдим
Хозир қандай ХА дейман деб қийналиб турганлар болса
ХА девораверинг , Аллохим Хайрли қилади
ХА да Хайр бор
Ва албатта Қаерда Ха ва қаерда тугри ЙУК дея олиш бу бизни Фахм ва Фаросатимизга боглиқ
Минг афсуски Фаросатни ургатадиган курс хали чиқмади
Сизчи куп Ха дейсизми ёки Йук?
Усманова Ноила
2.2K views11:12