Get Mystery Box with random crypto!

Бахтиёр домла.

Telegram kanalining logotibi baxtiyor_shermatov — Бахтиёр домла. Б
Telegram kanalining logotibi baxtiyor_shermatov — Бахтиёр домла.
Kanal manzili: @baxtiyor_shermatov
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 2.33K
Kanalning ta’rifi

Фарғона вилояти Олтиариқ тумани бош имоми Шерматов Бахтиёржон Домланинг расмий канали.

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 3

2022-08-29 13:03:32 Baxtiyor Domla - Islomda Birodarlik #Audio #mp3

Juma ma'ruzasi To'liq .

Baxtiyor Domlaning rasmiy Telegram sahifasiga obuna bo'ling
1.2K views𝒜𝒽𝓂𝒶𝒹𝒿𝑜𝓃 571 ᴿ᭄𖣔, 10:03
Ochish/sharhlash
2022-08-29 12:29:39 Оиша розияллоҳу анҳони хурсанд қилган дуо

Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади, у киши айтадилар:

Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кайфиятда ўтирганларини кўриб:

Ё Расулуллоҳ, мени ҳақимга дуо қилинг, дедим.

У зот: Аллоҳим Оишанинг ўтган ва келажакдаги, махфий ва ошкора қилган барча гуноҳларини кечиргин, деб дуо қилдилар.

Бу дуодан Оиша разияллоҳу анҳо жуда ҳам қувондилар, хурсандликларидан ҳатто бошларини расулуллоҳнинг бағирларига қўйдилар.

Шунда Расулуллоҳ саллалоҳу алайҳи васаллам:

Дуоим сенга ёқдими?-дедилар.

Оиша разияллоҳу анҳо: менга ёқадиган дуо қилдингизда, дедилар.

Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:

Аллоҳга қасамки, бу менинг ҳар намозимда умматим учун қиладиган дуоимдир, дедилар.

__
1.9K viewsШерматов Бахтиёр 702-гурух, 09:29
Ochish/sharhlash
2022-08-29 11:06:32 Бахтиёр домла pinned a video
08:06
Ochish/sharhlash
2022-08-29 08:54:23
Baxtiyor Domla - Islomda Birodarlik

( Juma ma'ruzasi )

Video sifati 360p

Videoni Sifatli HD formatda YouTube orqali tamosha qilish uchun bosing

Yaqinlaringizga ham yuboring

Baxtiyor Domlaning rasmiy Telegram sahifasiga obuna bo'ling

izlash : #juma_suhbati #juma_maruzasi #juma_mavizasi #video #toliq_video #toliq_maruza #birodarlik
1.2K views𝒜𝒽𝓂𝒶𝒹𝒿𝑜𝓃 571 ᴿ᭄𖣔, 05:54
Ochish/sharhlash
2022-08-29 07:55:25 ПАЙҒАМБАРИМИЗ МУХАММАД МУСТАФО СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ МУБОРАК ТУШЛАРИ

Бир куни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузуримизга чиқдилар.

Биз Мадина масжидидаги суфада ўтирган эдик.

Олдимизга келиб шундай дедилар:

Мен тунда ажойиб туш кўрдим.

Мен умматимдан бир кишини кўрдим. Унинг олдига ўлим фариштаси келиб жонини олмоқчи эди, ота-онасига қилган яхшилиги келиб, ўлим фариштасини ҳайдади.

Яна бир кишини кўрдим, уни шайтонлар қўрқитишаётган эди.
Шу вақт Аллоҳ таолонинг зикри келиб, шайтонларни қувиб юборди.

Умматимдан бир кишини кўрдим. У азоб фаришталаридан қўрқаётган эди, намоз келиб уни уларнинг қўлидан қутқариб олди.

Умматимдан бир кишини кўрдим, у жуда ҳам чанқаган эди. Ҳавзга яқинлашган сари, ман этилар ва қувиб юборилар эди. Рамазон ойидаги тутган рўзаси келиб, унга сув берди ва чанқоғини қондирди.

Умматимдан бир кишини кўрдим. Пайғамбарлар ҳалқа-ҳалқа қуриб ўтирган эканлар.

Ҳар гал бирорта ҳалқага яқинлашса, ман қилиниб, қувиб юбориларди. Шунда, жанубликдан қилган ғусли келиб, унинг қўлидан тутиб, Менинг ёнимга ўтказиб қўйди.

ДАВОМИ БОР...

1.9K viewsШерматов Бахтиёр 702-гурух, 04:55
Ochish/sharhlash
2022-08-28 15:32:50 САФАР ОЙИ ҲАҚИДА

Севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадина шаҳридаги масжидларини сафар ойида қурганлар.

Қизлари Фотимаи Заҳро розияллоҳу анҳони Ҳазрат Али розияллоҳу анҳуга сафар ойида никоҳлаганлар.

Айнан шу ойда сафарга чиқиб, Хайбар қалъасини фатҳ қилганлар.

Бу ойга “яхшилик ойи” деб ном берганлар

__
1.2K viewsШерматов Бахтиёр 702-гурух, 12:32
Ochish/sharhlash
2022-08-28 15:32:49 Иброҳим Нахаъий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Қачон биз жанозада қатнашсак ёки бирор маййит ҳақида эшитсак, унинг таассуроти бир неча кунгача бизда билиниб турар эди. Чунки, биз билардикки, унинг бошига тушган нарса уни ё жаннатга ёки дўзахга олиб кетди. Сизлар эса, жанозага келиб ҳам дунёвий ишларингиз ҳақида гаплашасиз.

(Имом Аҳмад - Зуҳд).
1.1K viewsШерматов Бахтиёр 702-гурух, 12:32
Ochish/sharhlash
2022-08-28 15:32:49 Навоийнинг ғазалидан илҳом олиб ёзилган сатрларни ўқиб, Мир Алишер бобомизнинг руҳларига хайри дуо қилайлик
1.1K viewsШерматов Бахтиёр 702-гурух, 12:32
Ochish/sharhlash
2022-08-28 15:32:48 "Келмади" Навоий кудиса сирруху ғазали

1Кеча келгумдур дебон Ул сарви гулрў келмади,
Кўзларимга кеча тонг Отгунча уйқу келмади.

Ул сарви гулрў» аслида биз тушунаётгандек маъшуқа эмас, балки тунда уйқуларни ҳам бузиб юборадиган КЎЗ ЁШдир. Ҳа, кўз ёш. Навоий ҳаддан ташқари ҳассо инсон бўлгани боис, ҳар бир мисраларида Аллоҳга бўлган муҳаббатни изҳор қиладилар.

2Лаҳза-лаҳза чиқдим-у, Чекдим йўлида интизор,
Келди жон оғзимга-ву, Ул шўҳи бадҳў келмади

Ҳар лаҳзада уни, яъни ҳеч ким кўриши мумкин бўлмаган қоп-қоронғу кечада кўзимдан тинмасдан оқадиган кўз ёшни кутдим, кутишим асносида унинг йўлига кўзларимни интизор қададим. Ҳатто жон халқумдан ўтиб, оғзимга ҳам келди, аммо ул ёмон феъллик маъшуқам келмади. Ёмон феъллик маъшуқа- кўз ёш мени алдаб кетди, агар у яна бир неча кун келмаса, менинг дунёда яшамакликдан маъним ҳам қолмайди

3 Оразидек ойдин эркан-да, Гар етти эҳтиёт
Рўзғоримдек ҳам ўлғонда қоронғу келмади

Фақат Аллоҳ учун ҳолис тўкиладиган кўз ёшни жуда кутдим, аммо унинг келмаслиги тобора ойдинлашиб борарди. Ҳаттоки, унинг юзини эслагим келади, «Оразидек ойдин эркан-да» деб кечани ёритгувчи юзини эслаб ўтади тунларим. Ҳудди рўзғорим, тирикчилигим сингари уни кундузлари кўриб қоламан, негадир у қоронғу кечада келмайди.

4 Ул париваш хажриниким, Йиғладим девонавор,
Кимса бормуким анча Кўрғонда кулгу келмади.

Энди мен кўз ёшларимни париваш деб номлаяпман, мен уни жуда соғиндим, негадир у мени узоқ-узоқларга ташлаб кетгандек туюлмоқда. Унинг ҳажрида девоналарга ўхшаб йиғладим, аслида Аллоҳ учун тўкишим керак бўлган кўз ёшимни соғиниб йиғладим, бундоқ йиғламакликдан Аллоҳнинг Ўзи асрасин. Кўз ёшини соғиниб йиғлаётган кишини кўрганлар бу ҳолнинг моҳиятини тушуниб қолиб, ҳатто кулишмади ҳам. Менинг девонавор йиғлаётганлигимни кўриб ул бечораларнинг юзларига кулгу келмади.

5 Кўзларингдан неча су келғай, Деб ўттирманг мени,
Ким бори қонерди келган Бу кеча су келмади

Тўғри, кўзларимдан кўз ёш, сув оққан. Аммо Аллоҳ учун йиғламаклик ҳақиқий обидлар учун насиб этади экан. Мени маломат қилаверманг «кўзингдан кўп сув оққан» деб. Бу кеча Аллоҳ учун бир йиғлай деб эдим, кўзларимга умуман сув келмади. Нақадар даҳшат!

6 Толиби содиқ топилмас, Йўқсаким қўйди қадам,
Йўлғаким, аввалқандам Маъшуқи ўтру келмади.

Мен барибир кўз ёшларимни топиш учун сафарга чиқаман. Ул сафар муборак бўлади. Кўз ёшларимни топишга уринаман. Бу йўлда устоз топаман, унинг ҳар бир топшириғини бажараман. Ҳатто бу йўлда менга толиби содиқ топилмасада, маъшуқимни топиш учун йўлга чиқаман.

7 Эй Навоий, бода бирла Хуррам эт кўнглунг уйин,
Не учун ким, бода келган Уйга қайғу келмади.

Бода сўзи классикада «Аллоҳга бўлган муҳаббат» деган маънода ишлатилади. Шунинг учун ҳам ғазалларнинг аксарида шу сўзни ўқисак, уни мажозий маънода тушунишимиз керак. Навоий ҳазратларига ўзларига ўзлари мурожаат айлаб: Эй Навоий, Аллоҳга бўлган ибодатингни кучайтиравер, зеро, бу амал билан ҳар қандай уйни гўзал айламоқ мумкин. Ҳақиқий муҳаббат кирган уйларга ҳеч қачон қайғу келмади. Айнан шу жиҳат билан «ул сарви гулрў»ни уйга таклиф айламакнинг йўли бордир. Навоийнинг хитоби охирлаганда, ғазалдан олинадиган фойдаларни ҳам келтириб ўтамиз:

Инсон тунги ибодатида йиғламакликни талаб этсин. Кўзлари ёшланмаса, кўзлари ёшланмаётгандан йиғласин. Қалби қотиб кетганидан йиғласин.

Ҳамма нарса учун ёшланган кўзлари бутун оламларни яратган Зот учун ёш тўка олмаганидан йиғласин.

Аллоҳ учун йиғлаган кўз ёшини «сарви гулрў», «маъшуқи ўтру», «шўҳи бадҳў» сингари эъзозласин, уни суйсин ва ана шу учун ҳам йиғласин

Чунки Аллоҳ таоло қуръони каримда ўз бандаларига «намоз ўқинглар» деб эмас, балки намозни барпо қилинглар, деб амр этган. Яъни, инсон намозни шундоқ ўқиб қўйиши эмас, балки ихлос билан барпо қилмоғи, қурмоғи лозим. Шундагина намоз Аллоҳ таолонинг ҳузурида хусни мақбул бўлади

Аллоҳ таоло Ўзи учун тўкилган бир қатра ёш ҳурмати бандасини дўзахдан озод этади. Бу ҳақда муборак ҳадислар ворид бўлган. Шундай экан, келинг, Жаноби Ҳаққа йиғлайлик, фақат Унинг Ўзигагина муножот айлайлик.
1.1K viewsШерматов Бахтиёр 702-гурух, 12:32
Ochish/sharhlash
2022-08-28 15:32:48
Кӯз ёшлар ўн хил бӯлади :

1) Буюк. Бу ғалаба кӯз ёшлари.

2) Покиза. Бу гӯдакларнинг кӯз ёшлари.

3) Таъсир этувчи. Бу тавба кӯз ёшлари.

4) Юпқа. Бу аёлларнинг кӯз ёшлари.

5) Чиройли. Бу вафо кӯз ёшлари.

6) Маҳзун. Бу таъзия кӯз ёшлари

7) Бахтиёр. Бу муваффақият кӯз ёшлари

8) Қаттиқ. Бу алам кӯз ёшлари

9) Ибратли. Бу надомат кӯз ёшлари.

10) Алдоқчи. Бу тимсоҳларнинг кӯз ёшлари.

Энг ажойиб ва бебаҳо кӯз ёши эса бу Аллоҳдан қӯрқиб тӯкилган кӯз ёшлардир.

Эй Аллоҳим !

Бизларни сени ёлғиз ҳолда эслаганда кӯзларидан ёш тӯкадиган бандаларингдан қил !

__
1.2K viewsШерматов Бахтиёр 702-гурух, 12:32
Ochish/sharhlash