Get Mystery Box with random crypto!

Оиша розияллоҳу анҳони хурсанд қилган дуо Оиша разияллоҳу анҳ | Бахтиёр домла.

Оиша розияллоҳу анҳони хурсанд қилган дуо

Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади, у киши айтадилар:

Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кайфиятда ўтирганларини кўриб:

Ё Расулуллоҳ, мени ҳақимга дуо қилинг, дедим.

У зот: Аллоҳим Оишанинг ўтган ва келажакдаги, махфий ва ошкора қилган барча гуноҳларини кечиргин, деб дуо қилдилар.

Бу дуодан Оиша разияллоҳу анҳо жуда ҳам қувондилар, хурсандликларидан ҳатто бошларини расулуллоҳнинг бағирларига қўйдилар.

Шунда Расулуллоҳ саллалоҳу алайҳи васаллам:

Дуоим сенга ёқдими?-дедилар.

Оиша разияллоҳу анҳо: менга ёқадиган дуо қилдингизда, дедилар.

Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:

Аллоҳга қасамки, бу менинг ҳар намозимда умматим учун қиладиган дуоимдир, дедилар.

__