2023-04-22 07:51:06
#обуначиларимиздан #таҳрирсиз
“Ассалому алайкум Ҳурматли “BASTION” канали админлари!!
Мазкур мурожаатимизни Давлатимиз раҳбарига етиб боришида беминнат кўмагингизни берсангиз!
Хабарларингиз бор, 2022 йилнинг август ойи бошидан буён нафақахўр онам Ф.Хамдамова билан марҳум отам А.Ганиев ташкил этган, ҳозирда биз меросхўр бўлган “Ганиев Абдиманон Абдурасулович” ф/х.ни Ш.Жўраевни ноқонуний эгалигидан олиш бўйича сарсон-саргардонмиз, Аллоҳ Сизлардан рози бўлсин бир неча маротаба мурожаатларимиз каналда эълон қилинди.
Биз, портал орқали Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Омбусман, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатасига, Самарқанд вилоят ва Каттақўрғон туман ҳокимликларига 60 дан ошиқ мурожаатлар қилдик, лекин бу ташкилотлар айниқса туман ва вилоят ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.06.2021 йил 8 июндаги № 6243-сон фармони рўкач қилиб, низони суд тартибида ҳал қилиш бўйича бир ҳил мазмунда (шаблон) тарзида жавоб беришиди, шу сабабли фуқаролик ишлари бўйича судига 02.02.2023 йилда жавобгарлар Каттақўрғон туман ҳокимлиги ва Ш.Жўраевларга нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда Каттақўрғон туман ҳокимининг 24.03.2010 йилдаги № 245-сонли қарорини бекор қилишни ва жавобгар Ш.Жўраевни ноқонуний эгалигидан олиб берилишини сўрадик.
Суднинг 16.03.2023 йилдаги ажримига асосан туман ҳокимини 24.03.2010 йилдаги № 245-сонли қарорини бекор қилиш бўйича даъвомиз иш юритувидан тугатилиб, бизга “Маҳаллий давлат ҳокимяти” тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 25-моддасига асосан, вилоят ҳокимлигига мурожаат қилишимиз тушунтирилди.
Ҳақиқатдан ҳам, суд ажримида кўрсатилган 02.09.1993 йилдаги № 913-XII-сонли “Маҳаллий давлат ҳокимяти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 25-моддасида “вилоят, туман ва шаҳар ҳокими: қуйи турувчи ҳокимларнинг қарорларининг, башарти улар Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси хужжатларига, шунингдек юқори турувчи халқ депутатлари Кенгаши ва ҳокимнинг қарорларига зид бўлса, бекор қилиши ва халқ депутатлари Кенгашига қуйи турувчи халқ депутатлари Кенгашининг хужжатларини бекор қилиш тўғрисида тақдимнома киритиши” белгиланган экан.
Бу ҳолатда нима учун юқорида кўрсатилган ташкилотлар, айниқса туман ва вилоят ҳокимликлари бизни сарсон қилиб, судга югуртириб, давлат божи ва почта харажатлари тўлаттириб сарсон-саргандон қилишдан нима наф? ҚАНИ БУ ЕРДА ИНСОН МАНФААТИ?”
"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!
@bastiongr
10.3K views04:51