Get Mystery Box with random crypto!

Олий суд банк ички кредитлаш тартибини банкирларнинг ўзларига | Банк юристи

Олий суд банк ички кредитлаш тартибини банкирларнинг ўзларига тушунтириб берди

Нима масала.
Банкнинг суғурта компаниясидан нисбатан 2.000.000.000 сўм суғурта товонини ундириш биринчи инстанция суди 11.08.2021 йилда даъво талаби тўлиқ қаноатлантирган.

Апелляция инстанцияси 21.09.2021 йилда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори бекор қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилинган.

Банк ва суғурта компанияси ўртасидаги 21.11.2019 йилги 1-сонли тадбиркорлик субъектларига ажратилган онлайн кредит маблағлари бўйича кредитни қайтмаслик хатарини суғурталаш тўғрисидаги оммавий оферта шартномаси тузилган. Суғурта ҳодисаси муддатидан олдин ундириш белгиланганда қарздорнинг ойлик кредит қарздорлигини тўламаслиги (қайтара олмаслиги) оқибатида Банкнинг зарар кўриши ёки кредит маблағи тўловларининг сўндирилмаслиги суғурта ҳодисаси ҳисобланиши белгиланган.

Бироқ тарафлар банк ёки унинг вакиллари кредит шартномасини расмийлаштиришда / кредит беришда қонун ҳужжатларига риоя қилмаган ёки Банкнинг онлайн кредитлаш тўғрисидаги низом талаблари бўйича ўз мажбуриятларини бажармаган ҳолатлар суғурта ҳодисаси ҳисобланмаслиги ва тегишлича суғурта товони таркибига киритилмаслигига келишишган (суғурта шартномасининг 5.1.2-банди).

Қарз олувчи банкда асосий ҳисобварағини 21.05.2020 йилда очган, унга 22.05.2020 йилда кредит маблағлари ажратилган. Банк кредит шартномасини расмийлаштириш ва қарз олувчига кредит маблағларини ажратишда Тартиб 8-бандининг талабларига тўлиқ риоя қилинмаган. Бу суғурта ҳодисасини истисно этадиган ҳолат ва апелляция биринчи инстанциянинг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилган.

Кредит шартномасини расмийлаштиришда ва кредит маблағларини беришда Банкнинг Асака филиали томонидан Банк бошқарувининг 01.11.2019 йилги 109/2-сонли қарори билан тасдиқланган “Тадбиркорлик субъектларига “Онлайн кредит” ажратиш тўғрисида”ги Тартиб (бундан буён матнда Тартиб деб юритилади)нинг 8-бандига тўлиқ риоя этилмаганлиги ҳолати юзасидан хусусий ажрим чиқарилган ва Банкнинг кузатув кенгашига юборилган.

Хусусий ажрим нима? Хусусий ажрим суд низони кўришда ҳал қиладиган асосий масалага боғлиқ алоҳида – хусусий масала (салбий тусдаги) бўйича суд фикри акс этган суд актидир. Ишни кўриш жараёнида давлат органининг ёки бошқа органнинг, юридик шахснинг, мансабдор шахснинг ёки фуқаронинг фаолиятида қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги аниқланиши мумкин. Бундай ҳуқуқбузарларнинг ишда иштирокидан қатъи назар, иқтисодий суд хусусий ажрим чиқаришга ҳақли. Хусусий ажримда тегишли органдан ёки мансабдор шахсдан қонунчилик ҳужжатларининг бузилишида айбдор бўлган шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисидаги масалани ўзларининг ваколатига мувофиқ кўриб чиқишни талаб қилиниши мумкин.

Олий судда нима масала кўрилди. Хусусий ажрим устидан шикоят берса бўлади. Банк низо доирасида фақат хусусий ажрим устидан шикоят берган. Апелляция инстанциясининг даъво талабларини рад қилиш қарори устидан кассацияда гап йўқ.