Get Mystery Box with random crypto!

Bank va Mijoz

Kanal manzili: @bankmijoz
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 46.28K
Kanalning ta’rifi

Молиявий саводхонлик, банк соҳасига оид янгиликлар, меъёрий ҳужжатлар, статистика ва бошқа маълумотлар.
Савол ва мурожаатлар учун: @bankmijozbot
Реклама учун: @meenov

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 24

2024-04-17 11:47:55 Пул ...

Усиз бўлмас улфатинг,
Усиз чўнтак кулфатинг.
У бор осмон қимматинг,
Пул ўлсина, пул ўлсин.

Қилолмайсан қўнғироқ,
Усиз ёнмас газ, чироқ.
Айтчи борми кучлироқ,
Пул ўлсина, пул ўлсин.

Тўлиқ ўқиш учун

@bankmijoz
15.8K views08:47
Ochish/sharhlash
2024-04-17 09:46:35
NBU кичик ва ўрта бизнес субъектлари – «Оқсарой» ва «Арк» тарифлар шартларига ўзгартиришлар киритди, эндиликда мижозлар ўз бизнесига мос келадиган маҳсулотларни танлаш учун 30 кунга тариф пакетларини харид қилиб, синаб кўриш имкониятига эга.

Шунингдек, тажриба сифатида кичик ва ўрта бизнес мижозларини қуйидаги кредитлаш турлари бўйича соддалаштирилган амалиёт йўлга қўйилди: автокредитлар, овердрафт, айланма маблағл ва асосий воситаларни тўлдириш.

Асосий афзалликлари қуйидагилардан иборат:
- Ҳужжатларнинг қисқартирилган рўйхати,
- Аризаларни кўриб чиқишнинг тезкорлиги,
- Бизнес-режалар ва баҳолаш ташкилотларининг ҳисоботларини тақдим этишга эҳтиёж йўқ.

Ҳавола бўйлаб ўтинг ва NBU дан бизнес учун қулай хизмат шартларига эга бўлинг.
15.7K views06:46
Ochish/sharhlash
2024-04-17 09:23:46
1 АҚШ доллари – 36 сўм 80 тийин

“Халқ сўзи” газетасининг 1996 йил 17 апрель сонидан (#)

@bankmijoz
17.1K views06:23
Ochish/sharhlash
2024-04-17 07:32:40 Иккиламчи бозор учун арзон ипотека кредити

Бугунги кунда қуйидаги банклар томонидан Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси маблағлари ҳисобидан иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредитлари ажратилмоқда.

● Ўзмиллийбанк;
● Ипотека-банк;
● Hamkorbank.

Кредит шартлари:
◦ муддати – 20 йил;
◦ бошланғич бадал – 25 (26) фоиз;
◦ йиллик фоиз ставкаси – 17,5%;
◦ миқдори – 400 млн.сўмгача.

Кредит олувчига қўйиладиган асосий талаблар:
• қарз олувчининг қарз юки 50 фоиздан ошмаслиги;
• ойлик ўртача даромади 15 млн сўмдан ошмаслиги (биргаликда қарз олувчи билан бирга);
• сўнгги 6 ой ичида барқарор даромадга эга бўлиши;
• илгари кредит ташкилотлари томонидан ажратилган ипотека кредитлари бўлмаслиги лозим.

@bankmijoz
17.6K views04:32
Ochish/sharhlash
2024-04-17 05:59:45 Ўзбекистонда Ислом молияси механизмлари бўйича олиб борилаётган ишлар кўлами кенгайтирилади

Бу ҳақида иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров маълум қилган.

«Банклар ҳақида гапирганда шуни ҳам айтмоқчиманки, Марказий банк ва Президент администрация билан биргаликда Ислом молиявий механизмлари бўйича ишламоқчимиз. Апрель ойида Ислом тараққиёт банки вице-президенти билан кўришмоқчимиз. Бу учрашув давомида июль ойида ёки улгурмасак, сентябрь ойида бу масала муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ўтказишни таклиф этмоқчимиз. Умуман олганда, бу соҳадаги ишларни кенгайтирмоқчимиз. Шу сабабли Ислом тараққиёт банки билан кўп масалаларда ҳамкорлик қиламиз деган умиддаман», – деган бош вазир ўринбосари.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг декабрь ойида Марказий банк томонидан “Микромолия ташкилотлари томонидан исломий молиялаштиришга оид хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом” лойиҳаси эълон қилинган эди.

@bankmijoz
17.2K views02:59
Ochish/sharhlash
2024-04-16 15:22:53 Ўзмиллийбанк колл-марказ оператори лавозимига номзодларни ишга таклиф этмоқда.

Номзодларга қўйиладиган талаблар ва вазифалар ҳақида батафсил бу ерда танишишингиз мумкин.

Номзодлар ўз маълумотномаларини ушбу ҳавола орқали жўнатишлари мумкин.

@bankmijoz
19.4K views12:22
Ochish/sharhlash
2024-04-16 12:58:39 Ўзини-ўзи банд қилганлар учун микрокредитлар

Туронбанк:
• муддати – 48 ойгача;
• фоиз ставкаси – 27,99%;
• миқдори – 300 млн сўмгача.
Батафсил.

Анорбанк:
• муддати – 40 ойгача;
• фоиз ставкаси – 49%;
• миқдори – 300 млн сўмгача.
Батафсил.

Ушбу микрокредитни расмийлаштириш учун ликвидли гаров (автотранспорт, кўчмас мулк) тақдим этиш лозим бўлади.

@bankmijoz
20.2K views09:58
Ochish/sharhlash
2024-04-16 10:34:30
Фирибгарлар янги босқичда

Энди фирибгарлар банкларнинг лицензияларини фуқароларга жўнатиб, биз лицензияга эгамиз деб алдаб, кредит таклиф қилиш орқали уларнинг маблағларини ўзлаштириш йўлига ўтишган.

Айрим шахслар эса, уларнинг ушбу алдовларига ишониб қолишмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ҳеч қайси банкдан телеграм тармоғи орқали кредит расмийлаштиришнинг умуман имкони йўқ!

Агар телеграм тармоғида сизга кредит таклиф қилишдими, демак улар аниқ фирибгарлар (ўнта ҳужжат ташлаб берса ҳам).

@bankmijoz
26.2K views07:34
Ochish/sharhlash
2024-04-15 14:13:52 Кафиллик

Кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади.

Кафил қарздорга кўрсатган хизматлари учун ҳақ олиш ҳуқуқига эга.

Банклар ўз олдидаги мажбуриятлар таъминоти сифатида мулкини гаровга қўяётган ёки кафил бўлаётган учинчи шахсларга келгусида юзага келиши мумкин бўлган хатарлар, хусусан қарз олувчи томонидан кредит ва унга ҳисобланган фоизлар ўз вақтида тўланмаган тақдирда, кредит бўйича юзага келган қарздорликларни қоплаш учун қонунчиликка ва шартномага мувофиқ учинчи шахснинг гаровдаги мол-мулкига ёхуд кафилнинг мол-мулкига ундирув солидар ёки субсидиар жавобгарлиги тартибида қаратилиши мумкинлигини тушунтириши лозим.

@bankmijoz
20.0K views11:13
Ochish/sharhlash
2024-04-15 09:00:13
Кредит тарихини ва скоринг балини қандай аниқлаш мумкин?

Жисмоний шахслар қуйидаги порталлар орқали ўз кредит тарихларини электрон шаклда олишлари мумкин:

portal.infokredit.uz/reports (хизмат нархи 17000 сўмхизматдан 1 йилда 1 марта фойдаланиш бепул);

my.gov.uz портали орқали (хизмат нархи 15300 сўм - 0.045 БҲМ).

@bankmijoz
16.8K views06:00
Ochish/sharhlash