Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистонда Ислом молияси механизмлари бўйича олиб борилаётга | Bank va Mijoz

Ўзбекистонда Ислом молияси механизмлари бўйича олиб борилаётган ишлар кўлами кенгайтирилади

Бу ҳақида иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров маълум қилган.

«Банклар ҳақида гапирганда шуни ҳам айтмоқчиманки, Марказий банк ва Президент администрация билан биргаликда Ислом молиявий механизмлари бўйича ишламоқчимиз. Апрель ойида Ислом тараққиёт банки вице-президенти билан кўришмоқчимиз. Бу учрашув давомида июль ойида ёки улгурмасак, сентябрь ойида бу масала муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ўтказишни таклиф этмоқчимиз. Умуман олганда, бу соҳадаги ишларни кенгайтирмоқчимиз. Шу сабабли Ислом тараққиёт банки билан кўп масалаларда ҳамкорлик қиламиз деган умиддаман», – деган бош вазир ўринбосари.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг декабрь ойида Марказий банк томонидан “Микромолия ташкилотлари томонидан исломий молиялаштиришга оид хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом” лойиҳаси эълон қилинган эди.

@bankmijoz