Get Mystery Box with random crypto!

Oilakredit.uz орқали 6 трлн. сўм кредит маблағлари ажратилди | Bankvabiznes.uz

Oilakredit.uz орқали 6 трлн. сўм кредит маблағлари ажратилди

Марказий банк хабар беришича, январ - август ойларида платформа орқали аҳоли ва тадбиркорларнинг 250 мингтадан ортиқ лойиҳалари молиялаштирилган бўлиб, ажратилган кредитлар 6 трлн. сўмга етган.

Маълумот учун: 2022 йилнинг етти ойида кредит олиш мақсадида келиб тушган аризалар сони 595 мингдан ортган, ёки 18,1 трлн. сўм, бунда ҳоким ёрдамчилари аризаларнинг 57 фоизи, яъни 302 мингдан ортиғи ёки 10,4 трлн. сўмлик қисмини асослантирган холатда қайтарган.

Ушбу кредитлар энг кўп талон тарож қилинадиганларидан бири бўлиб, асосан етказиб берувчиларга ва платформа операторига фойда келтирмоқда.

Янгиланган платформада кредитлаш осонлашган бўлса хам, кредитларнинг аҳоли даромадига, иш ўринлари,яратилаётган қўшимча қийматлар, худудлар иқтисодига таъсири хақида ишончли маълумотлар деярли йўқ.

Имтиёзли кредитлар сабаб, дастурда қатнашаётган банкларда хам активлар сифати ёмонлашиб, муаммоли кредитлар улуши юқорилигича қолмоқда.

Марказий банкнинг имтиёзли кредитларни бозор шартларига ўтказиш бўйича режаси хам ортга сурилди. Амалдаги хукумат даврида, бу режа амалга ошмаса керак.

@bankbiznesuz