Get Mystery Box with random crypto!

“ҚАНДАЙСАН?” ДЕЙИШ Анас ибн Моликдан ривоят қилинади: “У би | AZON OVOZI

“ҚАНДАЙСАН?” ДЕЙИШ

Анас ибн Моликдан ривоят қилинади:
“У бир кишининг Умар ибн Хаттобга салом берганини ва Умарнинг алик олиб туриб, “Қандайсан?” деб сўраганини эшитди.
“Сен учун Аллоҳга ҳамд айтаман”, деди.
“Сендан шуни кутган эдим”, деди Умар”.

Шарҳ: Демак, ҳол-аҳвол сўраган кишига ташаккур айтиш, Аллоҳ таолога ҳамд айтиш ҳам Исломдаги муомала маданиятининг бир кўриниши экан.

Анасдан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бирор кишини учратсалар:
“Эй фалончи, сен қандайсан?” дер эдилар.
“Яхшилик ила Аллоҳга ҳамд айтаман”, дерди.
Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Аллоҳ сени яхшилик билан қилсин!” дер эдилар”.
Имом Аҳмад ривоят қилган.


“Одоблар хазинаси” китобидан.