Get Mystery Box with random crypto!

Дунё кезинг, Аллоҳнинг қудратига боқинг Юрт кезиш, турл | AZON OVOZI

Дунё кезинг, Аллоҳнинг қудратига боқинг

Юрт кезиш, турли шаҳарларга сафар қилиш юракка хотиржамлик ва хурсандчилик келтиради.

“Айтинг: “Осмонлар ва Ердаги нарсаларга (ибрат назари билан) боқингиз...” (Юнус сураси 101-оят)”.

“Айтинг: “Ерни айланиб, жиноятчи кимсаларнинг оқибатлари қандай (аянчли ва ибратли) бўлганини кўрингиз!” (Намл сураси, 69-оят).

“...Ахир, (одам) ер юзида саёҳат қилиб, ўзларидан аввалги (иймонсиз) кимсаларнинг оқибати қандай бўлганини кўрсалар бўлмайдими?!.” (Юсуф сураси, 109-оят).

Ибн Баттутанинг “Саёҳатнома” асарини ўқиган киши, муаллиф баъзи ўринларда ошириб юборган бўлса-да, Аллоҳ таолонинг яратиши ва борлиқни бошқаришидаги ажойиботлар гувоҳи бўлади. Шунда билади: сафар мўмин учун улкан ибрат ва роҳат манбаи ҳамда борлиқнинг очиқ-равшан китобидан турли маънолар ўқиш учун бир имкониятдир.
Бандан ташқари, сафар қилган киши об-ҳаво ва жой алмашишидан ҳам улкан фойдалар олиши мумкин.
“...Ер юзи бўйлаб саёҳат қилинглар...” (Тавба сураси, 2-оят).
“...То икки денгиз қўшиладиган ерга етмагунча ёки узоқ муддат кезмагунча юришдан тўхтамайман...” (Каҳф сураси, 60-оят).

“Ўкинма” китобидан.
@Azon_ovozi_azonuz