2021-05-07 02:59:38
Рамазон Қадр_кечаси
Қадр кечасининг аломатлари тўғрисида келган ҳадисларни ўрганиб чиқиб, ушбу улуғ куннинг еттита улкан аломатларини уламоларимиз санаб ўтганлар.
Қуйида шуларни келтириб ўтамиз:
1. Қадр кечасида сокинлик ҳукм суради.
Атроф мусаффо, ёруғ, худди сукунатга ўралган ёғдули ой чарақлаб тургандек бўлади.
2. Осмонда юлдузлар учмайди, бошқа жисмлар қалтис ҳаракат қилмайди.
Касалликлар пайдо бўлмайди.
3. Ҳаво мўътадил бўлади, жуда иссиқ ҳам, жуда совуқ ҳам бўлмайди.
4. Эрталаб қуёш қизариб, тоғорага ўхшаш, ёғдуси жуда заиф бўлиб уфқдан бош кўтаради.
Сабаби ўша тун ва кунда кўп фаришталар ерга тушиб-чиқиб туриши оқибатида қуёш нурларини ҳам тўсиб қўяди.
5. Қадр кечасида ёмғир, қор ёғмайди, ёғса ҳам, ўта майин ва ёқимли бўлади.
Шўр сувлар чучук бўлади.
6. Дарахтлар ўз шохларини ерга эгилтириб туради.
7. Ўша куни шайтонлар чиқишига йўл қўйилмайди.
Аллоҳ йўлида улашинг
꧁꧂ ꧁꧂
@AZAN_UZZ
Каналига уланиш
АЪЗО БЎЛИНГ
https://t.me/joinchat/AAAAAFDwjgfVttHrl-wACA
333 views23:59