Get Mystery Box with random crypto!

ИШЛАЁТГАН ОДАМ Тонгни кутмайдими соғиниб, ижирғанадими акси | Аъзам ЎКТАМ шеърлари

ИШЛАЁТГАН ОДАМ
Тонгни кутмайдими соғиниб,
ижирғанадими аксинча;
Булбул овозидан эмас,
соат қўнғироғидан уйғонадими
ишлаётган одам?

Бирон ҳамдардини, дўстини эмас,
кутадими фақат автобусни зориқиб;
мошин уриб кетган одамни
турғизмай кетадими «кечикяпман» деб
ишлаётган одам?

Қўли қисқа отасига,
дардчил онасига хат эмас,
«Тушунтириш хати» ёзадими;
Уларга озроқ пул эмас,
Фақат бадал тўлайдими
ишлаётган одам?

Босқинчидан эмас.
душманидан эмас,
Бошлиғидан қўрқадими;
Каззобларга қарши ёзилган
норозилик хатига эмас,
қўл қўядими фақат
«Интизом дафтари»га
ншлаётган одам?

Юртнинг тарихини қўйиб бир четга,
эртаклар ўқишни суриб кетга,
кераксиз қоғозлар титадими;
Энг нуфузли лавозимларни
ёлғончи номарду эътиқодсизлар
босиб олган бўлса ҳозирча
шуларнинг ўрнига пок болаларнинг
чиқиб келадиган онларини эмас,
Фақат иш вақтининг тугашини
кутадими ишлаётган одам?

Унда ахир қачон ишлар,
қачон ишлар Ишлаётган Одам?!
Аъзам Ўктам