Get Mystery Box with random crypto!

ҲУШЁРЛИК — НАЖОТ ЙЎЛИ “Агар бирортанги | Аъзам ЎКТАМ шеърлари

ҲУШЁРЛИК — НАЖОТ ЙЎЛИ


“Агар бирортангиз кечаси туриб намоз ўқимай
ётаверсангиз, шайтон орқа миянгизга учта тугун
тугкайдир, ҳар бир тугунга “Кеча ҳали узоқ, ухлайвергил!”
— деб дам ургайдир”.


Расулуллоҳ дерлар: “Тунда ким
Ётса намоз ўқимасдан жим.
Шайтон унинг бошин тутади,
Мияга уч тугун тугади.
“Кеча ҳали узоқ, ухлайвер!”
Тугунга дам уриб шундоқ дер,
Уйғонса-ю, зикр айтса одам,
Ечилгайдир бир тугун шу дам.
Сўнг таҳорат олгани учун
Ечилгайдир иккинчи тугун.
Кейин намоз ўқиса агар,
Даф бўлар уч тугун муқаррар.
Ибодатга ғайратли бўлар,
Кўнгли эса завқ-шавққа тўлар,
Кимки шундоқ қилмаса, тамом —
Ялқов бўлар, кўнгли ғаш мудом.


ИЗОҲ: Бу ҳадисни Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят этганлар. Мудом руҳимиз тетик, кўнглимиз равшан бўлмоғини истасак, ҳадис ҳукмига амал қилайлик.

Аъзам Ўктам