Get Mystery Box with random crypto!

МУНОЖОТ Бир нидо янграйди тонг саҳар ногоҳ, “Улуғсан, ўзингда | Аъзам ЎКТАМ шеърлари

МУНОЖОТ

Бир нидо янграйди тонг саҳар ногоҳ,
“Улуғсан, ўзингдан бошқа йўқ илоҳ...”

Сен кимсан, ким сенга дўст бўлурини,
Билмаган бахтсиздур, ғофилу гумроҳ.

Нажот тилаганлар хам қилур бошни,
Кибр эли бир куни чеккусидир оҳ.

Бу элда диёнат, инсоф қолмади,
Емишлари ҳаром, қилмиши гуноҳ.

Шуларни дўст тутдим,қочмадим нари,
Барин билиб турдим,жим юрдим бироқ.

Нафсим мудом мени кўкка қаратди,
Қарасам, чақириб турибди тупроқ.

Не борки,барида суратинг кўрдим,
Барчаси ташлайди мунис бир нигоҳ.

Бунча кеч билдим сен пок табиатни,
Наҳот кечирмассан айбларим, э воҳ!

Ғазаб қилма боқиб қалбга бугунча:
Кибр ўлиб, ўрнидан унса иштибоҳ.

Йўлингда жонимни тикдим, деганни
Қўрқувдан халос эт, бер ғамдан паноҳ.

Аъзам Ўктам