Get Mystery Box with random crypto!

Аёл оламни тебратар

Telegram kanalining logotibi ayololamm — Аёл оламни тебратар А
Telegram kanalining logotibi ayololamm — Аёл оламни тебратар
Kanal manzili: @ayololamm
Toifalar: Adabiyot
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 7.81K
Kanalning ta’rifi

👩🏻Аёл билан гузал бу олам!
💸Админ @Solnishko91
💸Админ @Nicole290788
🍽 Retseptlar
💅 Go'zallik sirlari
📝 Xikoyalar
🏡 Ro'zg'or maktabi
❤️ Nozik mavzu
🎁 Tabriklar
#Report
#Liavechann

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 22

2023-04-08 18:16:38
Judayam kam harj va oson tayyor boladigan yegulik ogzinggizga 100% yoqadi hoziroq retsepni korb tayyorlab koring

Uy sharoitda uyda tayyorlab yaqinlaringgizni hursand qiling retsep kanalda knopkani bosing


https://t.me/+h8PQb6TiuoRmZjgy
113 views15:16
Ochish/sharhlash
2023-04-08 15:41:21
Бувимни ғалати бир одатлари бор эди...

Бувимнинг уйларига жуда кўп борар эдим. Ҳар сафар борганимда жуда бошқача бир нарсалар ўрганиб қайтардим. Масалан бувим макарон пиширганларидан кейин қолган сувни ошхонага тўкмай, доим ҳовлига олиб чиқиб кетар эдилар!

Сабабини билгач, мен ҳам шундай қила бошладим. Сабаби эса жуда ғаройиб...
367 views12:41
Ochish/sharhlash
2023-04-08 15:41:08
Кирсовундан кучли дори тайёрлаш сирини билган одам - касал бўлмайди. Афсуски бу сирни атиги 2 фоиз одамлар билади

Бизнинг танамизни бузадиган 100 ta кераксиз дори ўрнига кирсовунни тўғри ишлатишни билсангиз касал бўлмайсиз. Ушбу усул ҳаётингизни бир неча йилга узайтиришга ёрдам беради.
Маълум бўлишича...


Батафсил:
358 views12:41
Ochish/sharhlash
2023-04-08 15:39:43
Эрим менга айтмаган мўжиза!

Эрим хар куни ётишдан аввал, киндигига спиртли пахтани қўйиб ухлар эди!

Сабаби мени жуда қизиқтирди. Буни қарангки эрим жуда хам ақилли инсон экан! Киндикка спиртли пахта қўйиш сабабини билиб, мен хам бу ишни такрорлайдиган бўлдим!

Гап шундаки, агар киндикка спиртли пахтани қўйиб ухласангиз, эрталаб ақлбовар қилмас...

Batafsil
284 views12:39
Ochish/sharhlash
2023-04-08 05:50:55
РАМАЗОННИНГ 17-ЧИ КУНИ МУБОРАК!!!

АССАЛАМУ АЛАЙКУМ

• • Дилда иймон, тилда бўлсин зикр саловат.
• • Ибодатлар гуноҳларга бўлсин каффорат.
• • Ҳажга бориб Байтуллоҳни айланг зиёрат.
• • Борар манзилингиз бўлсин Фирдавси Жаннат.
• • Жаннатнинг хушбўйлардан бўлинг баҳраманд.
• • Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.
• • Дуоларим Парвардигор этсин ижобат.
• • Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат!

АЗИЗЛАРИМ РАМАЗОННИНГ 17-КУНИ МУБОРАК!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
923 views02:50
Ochish/sharhlash
2023-04-08 05:42:43
БИР КЕЧАЛИК КЕЛИН
(Ҳаётий воқеа)

Онамга тавсия қилинган қизга уйландим. Тўйдан аввалги текширувлар жуда чуқурлашмади, таниш деб ахамият бермадим. Бу қизга яхши кўриб уйландим.
Тўй жуда чиройли ўтди. Таомлар кўплигидан стол оёқлари синай дерди. Мусиқачию хонандалар алмашавериб тўйхонани қиздирдиларки! Пуллар сочилди. Ҳамма самимийлик билан бахт тилади. Ҳамманинг оғзида тўйнинг ҳашаматли бўлгани муҳокамаси Тўй чиройлик ўтди. Туй кечаси Киёв келини ёнинга кирди,чимилдиқа киришанда, келин қиз бола чиқмади буни айбини яшириш учун қулини кесиб қони чиқарди, ва янгаларига кўрсатди, кегин Киёв келини.....

ДАВОМИНИ ЎҚИНГ...
729 views02:42
Ochish/sharhlash
2023-04-08 05:24:19 ​#ЭРАМ

"Мен бу йигитда бепуштлик билан боғлиқ битта эмас, яримта ҳам сабабни кўрмаяпман. Йигит соппа -соғ. Жуфти соғ бўлса уларнинг фарзанд кўришларига умуман монелик йўқ "...

     Саид Исмоил шифокор ҳузуридан чиққанида миясида фақат битта савол айланарди :

   - Негаа... ???
     
     Саид Исмоил уйга қайтгач Гавҳархонга берган биринчи саволи ҳам шу бўлди :

   - Нега ?! Нима учун ?!

    Гавҳархон бу вақтда ўн тўрт йил бир ёстиққа бош қўйган эри узатган ташхис қоғозга кўз югуртирганча дағ- дағ қалтирар эди:

    - Сизни ... Сизни йўқотмаслик учун ... Буларнинг бари сизни йўқотишни истамаганимдан эди...

   - Шундай де ...- тек қотди Саид Исмоил , сўнг оғир - оғир сўзлай кетди,- сен нима қилиб қўйганингни биласанми ? Эркак кишини шаъни билан ҳам шу тариқа ўйнашадими ? Шунча йиллар ичида ҳар кеч айбдорлик ҳисси билан уйқуга кетиб , яна шу ҳис билан тонг орттириш мен учун қанчалар азоб бўлганини биласанми ? "Сени бахтсиз қилаяпман, оналик бахтидан мени деб бебаҳра ўтаяпсан, мени деб умрингда бир бор энг азиз қўшиқ  аллани айта олмадинг, мени деб кечалари бедор  , кундузлари ҳушхол гўдак исини туймадинг , кир қуритадиган арқонларинг ҳеч қачон митти кийимчаларга мезбонлик қилмади , мени деб энг ширин калом "ая" сўзи билан шарафланмадинг" деб ўйлаганларим , куйганларимни- чи ?
    Ҳақиқатни ўз вақтида билганимда бу қадар қалбимни тилкалаб  дўзах азобида яшаб ўтмаган бўлар эдим. Бари бошқача бўларди , бутунлай бошқача ...
   
     - Мени кечиринг ... - тиз чўкди Гавҳархон ,- мен ўйловдим- ки ...

     Саид Исмоил энгашиб Гавҳархоннинг иягини ўнг кафти орасига олди ва кўзларига қаттиқ тикилди :

    - Сен мени йўқотиб бўлдинг !

   - Йўўўқ ! - хонани Гавҳархоннинг лабларидан учган аччиқ чинқириқ   тутиб кетди ...

#давоми_бор         /43

Муаллиф:    Хазонрезги
721 views02:24
Ochish/sharhlash
2023-04-08 05:24:19 #ЭРАМ

Мен ундан бу гапларни сўрадимми ? Менга нима эди ? Авваллари ойижоним учун куярдим. Энди эса менга барибир . Баттар бўлмайдими ? Менга деса қаторлаштириб туғиб ташласин. Истаса ўнта туғсин. Бунинг менга қизиғи йўқ. Дадамлар учун ҳам қизиқмайман. Кетганда ойижонимни ёш жонлари кетди.
Саид Исмоил акам ҳам дадамга жуда ўхшайдилар. Қизиқ улар ҳам эрта бириси кун менга ҳиёнат қилармиканлар? Қилсалар керак... Ахир етти йил деганда ҳам уларга бир "тирноқ" хабарини бера олмадим.
Улар эса бу борада менга ҳеч қачон таъна қилмадилар. Аммо бу қачонгача ? Тўғри ҳали ёшмиз. Биз тенгиларнинг кўпи турмуш қуришгани йўқ. Аммо вақти келиб Саид Исмоил акамнинг ҳам "Фарзанд қучгиси , бола эркалагиси келмайди" деб ким кафолат беради? Ана укалари Абу Бакр аканинг тўйи бизнинг тўйдан уч йил ўтиб бўлган бўлса ҳам овсинчам Зарнигор аллақачон икки фарзандни дунёга келтириб бўлди . Айтишларича Зарнигор "Шу кунларда яна еган - ичганини" ташлаб юрганмиш.
Уфф...
Бу хаёллар бир куни мени адо қилмаса бўлгани эди...
Аммо бир нарсани аниқ биламан. Саид Исмоил акамни бой беришдан кўра менга ўлим афзал.
Мен уларни биров билан бўлиша олмайман . Шу сабаб ... Шу сабаб энг охирги таҳлил натижаларини уларга айта олмаяпман. Ахир бефарзандлигимизда айб уларда эмас , менда эканлиги қандай тан оламан ?
Шу вақтгача шифокорлар қўйнимизни пуч ёнғоққа тўлдириб келишди . "Ноумид бўлманг , бари Аллоҳдан. Бир куни албатта фарзандли бўласиз" деган ёлғон яшиқ гаплар билан пулимизни жарақлатиб санаб, шилиб олишаверди. Бироқ галдаги шифокор ростини айтди :
"Ёлғон гапиргани Худодан қўрқаман . Озгина имкон бўлганда ҳам умид билан ишга киришган бўлардим. Аммо сизда фарзандли бўлиш имкони нолга тенг. Мени кечиринг" деди .
У яна айтди- ки ... Айтди- ки... Саид Исмоил акамда бу имкон юз фоизга тенг эмиш..."

Гавҳархон бор гапни ҳеч қачон Саид Исмоилга айтмади . Уни йўқотишдан қўрқди .
Бироқ шу билан бирга ўзини ич- этини еб адо-и тамом қилди . У ҳуда - беҳудага жанжал кўтарар , Саид Исмоилни рашк қилиб дунёни кўзига тор кўрсатгани кўрсатган эди. Турмуш қурганларига ўн йил бўлган йили бирин- сирин аввал Раҳматжон ака , орадан орадан уч ой ўтиб Рауф Воҳидов оламдан ўтишди.
Отасини ўлими Гавҳархонни дарди- дунёсини қоронғи қилиб юборди. У ўзича "Отамдан нафратланаман , унинг ҳаётда бор- йўқлиги мени қизиқтирмайди" дея ўйлаб юрган бўлса-да , энди унинг ўрнини ҳеч бир эркак боса олмаслигини фаҳмлаб ваҳимага тушди .
Отаси айниқса Саид Исмоилни қизи учун тутиб турувчи қудрат эканлигини кечроқ англаган Гавҳархон эсидан оғай деди.
Рауф ака тириклик чоғида бизнесини Саид Исмоилга тегишли қисмини куёвининг ўзига ажратиб берган , қолган мол- мулкини учга бўлишни васият қилган экан. Бир қисми Гавҳархонга, бир қисми Машрабга, учинчи қисми иккинчи аёлидан бўлган ўғли Фазлиддинга.

Гавҳархоннинг ўзидан тўрт кичик укаси Машраб отасидан қолган давлатни тез орада совуриб юборди. "Бели оғримаганни нон ейишини кўринг" деган ибора айнан унга тегишлидек эди. Камига опасининг эркаклар хақидаги гумонини тасдиқлаб ўттиз ёшга киргунга қадар тўрт қайта уйланди.
Гавҳархон эса пул борасида пишиқлик қилди. У ўзига тегишли мол-давлатни ўз йўналишида юритибгина қолмасдан кенгайтирди ҳам.

Уларнинг кунлари шу тариқа ўтиб турган эди. Турмуш қурганларига ўн тўрт йил бўлганда Гавҳархон қўрққан нарса юз берди .

Фарзандсизликларига доимо ўзи сабабчи деб кўрсатилган Саид Исмоилни бир куни дўстлари ўртага олишди :

"-Тошкентга Кореядан зўр табиб - доктор келибди. Жуда кўпчилик бепушт ҳисобланиб келган эркаклар ўша доктор иккита игна санчганда отдек бўлиб кетаётганмиш..."

Саид Исмоил эртаси куни айтилган доктор қабулига кирганда , у йигитни билак томирини ушлаб диққат билан ниманидир тинглагандек бўлди-ю, кўп ўтмай ўз тилида нималарнидир чуғурлади.

/42
700 views02:24
Ochish/sharhlash
2023-04-08 05:24:19 аввалги 14- қисм

Муаллиф: Хазонрезги
( Гулбаҳор Рахматуллаева)

#ЭРАМ
( давоми)
15-қисм

     Турмушларининг дастлабки беш йилида  Саид Исмоил ва Гавҳархон бахт ва муҳаббатга кўмилиб яшадилар дейилса мутлоқ рост гап айтилган бўлар эди. Икковлари ҳали жуда ёш бўлганликлари сабабли бу йиллар ичида фарзандли бўлмаганликлари уларни ортиқча  ташвишга солмади.
     Рауф Воҳидов нафақат кўринишидан мард ва ўктам , балки ички дунёси ҳам сурати каби салобатли, гўзалликка тўла инсон эканлигини Саид Исмоил кунлар ўтган сайин таниб боргандек бўлаверди.
      Бу орада Саид Исмоил институтдаги ўқишини битирди. Рауф Воҳидов қўярда қўймай уни ўз ёнига ёрдамчи ўринбосар сифатида  ишга олди .
     Энди Саид Исмоил келишган , ақл ва заковатда кўпларни лол қолдира оладиган , келажаги порлоқ бизнес кишиси эди.
     Инсон  астойдил  истаса кўп мушкулотларларнинг чорасини топмоқликнинг  уддасидан чиқар экан. Саид Исмоилнинг ҳам  ўзига ишончи ортгани сари дудуқланиши камая борди ва бора- бора аниқ- таниқ гапира бошлади ...
    Абу Бакрнинг ҳам узоқ қариндошларининг қизи Зарнигор билан  "боши икки, оёғи тўртта" қилингач , Саид Исмоил ва Гавҳархонлар Раҳматжон ака ва Мукамбархон аяларнинг қўллаб- қувватлаши , дуо-и   фотиҳалари кўмагида алоҳида квартира олиб бўлак яшай бошладилар.
    Айни даврга келиб Саид Исмоил Рауф Воҳидовга қарашли бизнеснинг  барча икир-чикирини ўзлаштирган, буларнинг қаторига  ўзи бир вақтлар орзулаган заргар буюмлари билан савдо қилиш йўналишини қўшганди.
    Саид Исмоил ва Гавҳархоннинг турмушларидаги туб бурилиш айнан ана ўша вақтларга тўғри келди. Сабаби жуда оддий эди . Сабаби Саид Исмоил заргарлик соҳасида  жуда тез  "оғиз"га тушиб қолган эди. Унинг номи тез- тез киборлар даврасида йўқланадиган , атрофида бири- биридан гўзал ва  нозик дидли хонимлар куймаланишиб қолишган эди. Бу хонимчаларнинг шахсан ўзлари Саид Исмоилнинг қўллари билан ягона нуҳсада ясалиб тақдим этиладиган тилла буюмларга навбат талашадиган бўлганларида Гавҳархоннинг феъли айнади.

     Ҳамма нарсанинг ошиқчаси ошиқча ...

    Жумладан  муҳаббатнинг ҳам ...

    Бир тарафда кўрганларни суқи кирадиган хушбичим , ўктам , келишган эр...

   Бир тарафда йиллар ўтган сари юракка тикан каби санчилаётган бефарзандлик синови...

   Гавҳархон бу икки ўт орасида қийналиб кетди. Қоврилиб , қовжираб кетди. Айниқса турмуш қурганларининг еттинчи йили ўз отаси Рауф Воҳидовнинг салкам ўзи , яъни қизи билан тенгдош иккинчи хотини борлигидан хабардор бўлиб қолгач,  барча эркаклар кўзига ҳиёнаткор бўлиб , худди бало- қазодек кўрина бошлади. Отаси билан боғлиқ сир очилгач, Гавҳархоннинг онаси Гўзалхон икки ойга қолмай мумдек эриб тугади.
    Тунда юрак ҳуружига учраган онасининг ўлими ҳақидаги хабар тонгда дарвозани чертиб келиши Гавҳархон юрагидаги алангани гуриллаб ёниши учун сўнгги тутантириқ вазифасини ўтади.
    Гўзалхон чиройли , замонавий аёл бўлиши билан бирга ҳеч қачон эрининг бир сўзини икки қилмаган , унинг измидан чиқмаган кўнгли ройиш аёл эди. 
    Гавҳархонга ҳаммасидан ҳам алам қилгани айнан шу нарса эди.
    "Ҳамма эркак бир гўр,- дея алам билан  ўйларди Гавҳархон,- ойижоним иккита фарзанд туғиб бериб эшитган раҳматлари шу бўлди . Кундош билан сийландилар. Саид акам ҳали нима каромат кўрсатаркинлар? Мени уларга боғлаб турадиган нималар бор ўзи ?
    Бойликми ? Йўқ ! Саид ака бу борада дадамдан ҳам пешқадам бўлиб кетдилар. Энди уларнинг ўз шахсий бизнеслари бор. Дадамнинг умрилари давомида  бор топганларини бир деб олсак , Саид акамники аллазамон ўн бўлиб бўлди .

    Унда мени уларга боғлаб турган нарса нима ? Муҳаббатми ?
   Э қаёқда ? Мол- давлати тўкис инсоннинг муҳаббатга эҳтиёжи бўлармикан ? Бундай инсонлар керак бўлса муҳаббатниям бир йўла сотиб олади. Ҳа нима ёлғон гапми бу ? Бу гапларга мисол шундоқ кўз ўнгимда турибди-ку ? Муҳаббатни кўзи кўр, нафси ҳакалак  бўлмаса ўгай "оначам" отаси тенги эркакга турмушга чиқиб олармиди? Нима эмиш никоҳлари аввалдан бор эмиш ... Уч яшар ўғли зинодан туғилмаган экан.

                /41
736 views02:24
Ochish/sharhlash
2023-04-08 05:20:27 аввалги 13- қисм Муаллиф: Хазонрезги ( Гулбаҳор Рахматуллаева) #ЭРАМ (давоми) 14- қисм - Абдурашид Фарғонага кетган , - деди аёл ҳозиржавоблик билан ,- унда нима ишинг бор эди ? Қўлимдан келса ўша юмушингни менга айт ?    Рауф Воҳидовни пешонаси…
741 views02:20
Ochish/sharhlash