Get Mystery Box with random crypto!

МАЖБУРИЙ МЕҲНАТГА ЙЎЛ ҚЎЙИЛМАЙДИ! Одам савдоси ва мажбурий м | Namangan shahar hokimligi | rasmiy kanali

МАЖБУРИЙ МЕҲНАТГА ЙЎЛ ҚЎЙИЛМАЙДИ!

Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш ҳудудий комиссиялари аъзолари ҳамда фуқаролик жамияти вакиллари билан ҳамкорликда ҳудудлардаги пахта кластерлари ҳамда фермер хўжаликларида муносаб меҳнат шароитларини яратиш тўғрисида “Қишлоқ хўжалигида адолатли ишга ёллаш, муносиб меҳнат шароитларини яратиш” мавзусида Наманган вилоят Бандлик бош бошқармаси томонидан Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Наманган вилоят Кенгаши мажлислар залида ўқув-семинар йиғилиши ўтказилди.

Ўқув семинар йиғилишда вилоятимиздаги барча пахта кластерлари раҳбарлари, вилоят фермерлар уюшмаси кенгаши, Ёшлар Ишлари Агентлиги Наманган вилояти бошқармаси,Ёшлар Иттифоқи Наманган вилояти кенгаши, бюджет ташкилот раҳбарлари ва масьул вакиллари иштирок этишди.

Унда Наманган вилоят Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси маъсул ходимлари Шокиржон Абдуллаев ва Зафаржон Умаровлар ўзларининг маърузалари билан чиқиш қилдилар.
Шунингдек, семинарда сўз олганлар фуқароларга муносиб меҳнат шароитини яратиш, болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга жалб қилмаслик хусусида фикр ва мулохазаларини билдирдилар.