Get Mystery Box with random crypto!

“Обод маҳалла” Давлат дастури доирасида Наманган шаҳрининг Қўқ | Namangan shahar hokimligi | rasmiy kanali

“Обод маҳалла” Давлат дастури доирасида Наманган шаҳрининг Қўқон кўчасида ичимлик сув тармоқларини қуриш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Айни пайтда шу ишларни бажарилаётган ҳолатлар билан яқиндан кўриб танишиш мақсадида Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдуразаков шаҳар ҳокими ва сектор раҳбарлари иштирокида ҳудудда бўлди.

Мазкур кўчада қурилиш-монтаж ишларни олиб бораётган бош пудратчи “Янги авлод қурилиш инвест” МЧЖ масъулларини бажараётган ишлари кўздан кечирилиб аҳолига ичимлик сув тармоқларини сифатли тортиш юзасидан зарурий тавсиялар берилди. Шунингдек, ҳудудни текис ва равон асфальтлаш бўйича соҳавий йўналишдаги масъулларга кўрсатмалар берилди.

Жумладан, вилоят ҳокими бошчилигидаги ишчи гуруҳ шу ҳудудда жойлашган жомеъ масжидида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишиб, ҳашарчиларни яқинлашиб келаётган мустақиллик байрами билан муборакбод этилди.