Get Mystery Box with random crypto!

Энг улуғ, энг азиз айём арафасида вилоятдаги фаол отинойилар т | Namangan shahar hokimligi | rasmiy kanali

Энг улуғ, энг азиз айём арафасида вилоятдаги фаол отинойилар тақдирландилар.

Вилоятдаги диний соҳа вакиллари томонидан Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" шиори остида кенг нишонланмоқда ва аҳоли ўртасида тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Байрам муносабати билан вилоятда ижтимоий маънавий муҳитни соғломлаштириш, оилавий ажримлар, ўз жонига қасд қилиш каби салбий ҳолатларни олдини олиш бўйича фаол бўлган отинойилар ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.