Get Mystery Box with random crypto!

Сурхон воҳасининг туризм салоҳиятига бир назар Иқтисодий тад | Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Сурхон воҳасининг туризм салоҳиятига бир назар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази мутассиси Фурқат Исломов Сурхондарё вилоятининг шонли ўтмиши, бугунги замонавий қиёфаси, қолаверса, яратилаётган қулай инфратузилмаларини таҳлил қилди.

Туризм соҳасида олиб борилган ислоҳотлар натижасида ўтган 6 йил давомида вилоятда меҳмонхоналар ва бошқа хизмат кўрсатиш йўналишида қиймати 597,1 млрд.сўмга тенг бўлган 118 та лойиҳа амалга оширилган ва 2 минг нафар аҳолининг бандлиги таъминланган.

Сурхондарё вилоятида 2017 йилда туристлар ташриф буюрадиган атига 48 та туризм объектлари мавжуд бўлган бўлса, бугунги кунда объектлар сони 116 та (241,6 %)га етказилди.

Мавжуд 116 та туризм объектларидан, Термиз шаҳрида 6 таси, Жарқўрғон, Шўрчи ва Денов туманларида 5 тадан, Бойсун, Қумқўрғон, ва Сариосиё туманларида 4 тадан объектлар жойлашган.

Сурхондарё вилоятига 2022 йил якунига кўра 1,1 млн нафар, шундан, қўшни Тожикистон Республикасидан 2022 йил давомида 256 минг нафар, бошқа хорижий давлатлардан (85 та давлатдан) 150 минг нафар ва 694 минг нафар маҳаллий сайёҳлар ташриф буюрган.

Батафсил:
ўзб review.uz/oz/x7f

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site