Get Mystery Box with random crypto!

Сурхондарёда “20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис | Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Сурхондарёда “20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастурини амалиётга тадбиқ этиш бўйича семинар ўтказилди

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов раҳбарлигида ўтказилган семинарда соҳа мутасаддилари, салоҳиятли тадбиркорлар, “Зоом” платформаси орқали ҳудудлар раҳбарлари ҳамда дастурда иштирок этиш истагини билдирган тадбиркорлар ва бошқа масъуллар қатнашишди.

Семинарда “20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастурини амалга ошириш бўйича белгиланган чора-тадбирлар ижроси, ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар юзасидан масъуллар, шаҳар ва туманлар ҳокимларининг ахбороти тингланди. Тадбиркорлар билан мулоқот қилиниб, уларнинг муаммоларини ҳал этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

Мутасаддиларга дастурда иштирок этаётган тадбиркорлар билан манзилли ишлаб, янги иш ўринларини яратиш, ишсиз фуқаролар бандлигини таъминлаш орқали камбағалликни қисқартириш бўйича вазифалар юкланди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site