Get Mystery Box with random crypto!

Ижро интизоми, йўллар таъмири, бунёдкорлик ва қурилиш ишлари ҳ | Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Ижро интизоми, йўллар таъмири, бунёдкорлик ва қурилиш ишлари ҳамда бошқа масалалар танқидий муҳокама қилинди

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов ҳафта аввалида ижро интизоми ва бошқа қатор масалалар юзасидан танқидий-таҳлилий муҳокама йиғилишини ўтказди.

Дастлаб “Ijro.gov.uz” идоралараро электрон тизимидаги топшириқлар ижроси муҳокама қилинди. Тизимга ижроси бириктирилмаган 11 та топшириқнинг бажарилмаслик сабаблари кўриб чиқилди. Шунингдек, ҳудудларда ўтказилган оммавий сайёр қабуллар ҳамда ўрганишларда берилган топшириқлар ижроси таҳлил қилинди. Соҳалар, йўналишлар ва ҳудудлар кесимида ижро интизоми муҳокама қилиниб, топшириқлар ижросига суст қараётган раҳбарлар қатъий огоҳлантирилди.

Масъулларга “Ijro.gov.uz” идоралараро электрон тизимига топшириқлар ижросини бириктириш ва ҳудудларда берилган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича муддатлар белгиланиб, қатъий топшириқлар берилди. Ижроси таъминланмаган ҳар бир топшириқ юзасидан тегишли жавобгарлик масаласи кўриб чиқилиши таъкидланди.

Шунингдек, муҳокама давомида вилоятда таъмирлаш ишлари олиб борилаётган 29 та автомобиль йўллари, шаҳар ҳудудидаги бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, қишлоқ хўжалиги соҳасида белгиланган вазифалар ижроси, ўрим-йиғим ва агротехник тадбирларнинг бориши каби масалалар ҳам кўриб чиқилди ва келгусидаги вазифалар белгилаб берилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site