2022-12-27 12:51:28
Безор бўлдим. Маҳалла раиси зўрми ёки ҳоким ёрдамчиси?..
Танишингиз сиз яшамайдиган маҳалланинг телеграмдаги сўровномасини ташлайди. Бир қўллаб юборинг дейди. Овозни берасиз, қўллаб юборасиз.
Шу кунларда телеграмдаги қариндошлар, улфатлар, шафёрлар... каби гуруҳлардан бунақа сўровлар ёпирилиб кела бошлади. Овоз бермасангиз сиздан қаттиқ ранжиб ҳам қўйишади. Эй, барака топгур бу “Open budget” эмас. Шунга ўхшаш лойиҳа бўлса тушунса бўлади.
Бу сўровнома ҳеч нимани ҳал қилмайди. Буни бирор расмий ташкилот ўтказаётгани, социал таҳлил қилинаётгани йўқ.
Аслида, йил давомида ким қандай ишлади, маҳалла раиси зўрми ёки ҳоким ёрдамчиси кучлими дегандай мазмун берадиган сўровномалар ўтказишни хато деб ўйлайман. Маҳалла идорасида барча бир тан, бир жон бўлиб ишланмас экан натижа бўлиши қийин. Ҳар ким ўзининг аравасини ўзи судраб кетаверса ҳамжиҳатлик қаерда қолади?
Декабрнинг бошида – ҳаво совиб кетган пайтларда кимнинг қандай ишлаганини кўрдик. Маҳалла аҳли фидойиларни ҳамиша қўллаб қувватлайди.
Маҳаллада раис, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, профилактика нозири ҳамфикр бўлсин. Бир жамоа бўлсин, уларни бир биридан ажратиб баҳоламайлик.
Узоқни кўзлаган яхши лойиҳалар, сўровномалар бўлиб қолса уларга бефарқ бўлмаслик керак.
Икром Аввалбоев
https://t.me/Avvalboyev
1.8K views09:51