Get Mystery Box with random crypto!

Йил бошида кўкдан ёққан барака Ниятни яхши қилиш, кўрганларид | Икром Аввалбоев саҳифаси

Йил бошида кўкдан ёққан барака

Ниятни яхши қилиш, кўрганларидан эзгулик қидириш халқимизга хос жиҳатлардан бири саналади.

Янги йил арафасида пойтахт қорга бурканди. Кўчада, бозорда, сайилгоҳларда юрганларга разм солсангиз ҳаммада хуш кайфиятни кўрасиз.

Бекатда турган онахон ҳамроҳлари – набиралари билан секин суҳбатлашмоқда. Беихтиёр унинг сўзларига қулоқ тутасиз. Қор қут-барака, фаровонлик, поклик белгиси... Йил бошида бундай бараканинг ёғиши янги йилнинг тўкин келишидан дарак, дейди у.

Майдалаб ёғаётган қор Тошкентнинг жўшқинлиги, сеҳри билан уйғунлашиб кетмоқда. Шаҳар оппоқ тусга киради. Фотограф эса эртакнамо манзараларни кадрларга муҳрлайди.

Икром Аввалбоев

Оқил Ғуломов олган суратлар.

https://t.me/Avvalboyev